Йирик партияда қалбаки Xiaomi смартфонларини сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди!

Дўкон омборида тинтув ўтказилганида, турли русумлардаги қалбаки Xiaomi телефонларининг сайт орқали сотувга чиқаришга тайёрлаб қўйилган улкан партияси аниқланган.

Ушбу смартфонлар 2021 йилдан сайтларга кира олмай қолади!

Мазкур муаммонинг иккита ечими бор ва улардан энг соддаси – смартфонни янгисига, замонавийроғига алмаштиришдир. Буни чўнтаги кўтармайдиганлар учун иккинчи чора ҳам мавжуд...

Қалбаки microSD картани қандай аниқлаш мумкин?

Интернетдаги қаллоблар ўлжасига айланиб қолмаслигингиз учун маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.

Смартфон нега қизиб кетади? Мутахассис телефонни сақлаб қолиш чорасини айтди

«Роскачество» рақамли маҳсулотларни синовдан ўтказиш бўйича катта мутахассиси Сергей Кузьменкога кўра, процессор, батарея ёки дисплейдаги муаммолар — телефон қизиб кетишининг бош сабабчиларидир.

Экспертлар: «Ушбу 21 та оммабоп ўйинни смартфондан тезда ўчириб қутулинг!»

Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги таниқли Avast компанияси бир нечта мобил ўйиннинг яширин хавфини аниқлади. Агар смартфонингизда шулардан бирортаси бўлса ҳам, уни тезроқ ўчириб қутулганингиз маъқул.

Ойига 5 000 – 7 000 доллар даромад топаётган 23 ёшли дастурчи Сардор Исломов билан суҳбат

Ёш дастурчиларга тавсия: вақтни тўғри тақсимланг. Масалан, 2 йил давомида кунига 14 соатдан ўз устингизда ишласангиз, шу вақт мобайнида 7 соат ўз устида ишлаган одамдан сиз 2 йил олдинда бўласиз.

Google раҳбари ҳаётий муваффақиятга элтувчи иккита тамойилни айтди

Ҳиндистондаги камбағал оилада туғилган Сундар Пичаи ҳозир дунёдаги энг йирик ва илғор технологик компаниялардан бирининг ижрочи директори лавозимида ишламоқда. Бунга у қандай эришган?

Шифокорлар коронавируснинг смартфон ва пулда неча кун сақланиб туришигача аниқ айтишди

Мазкур муддат нисбий бўлиб, бир қатор ташқи омилларга боғлиқ. Лекин асосийси – 17 кунда ўлиб кетадиган оддий гриппга нисбатан коронавируснинг анча жони қаттиқ.

Шифокор огоҳлантиради: офис ёки уйда вирус юқтириш хавфи энг юқори бўлган буюм...

Унинг юзасида ҳамда ташқи деталлари орасида касалликка олиб келувчи бактериялар, вируслар ва микроблар тўпланиб ётади, шу жумладан коронавирус йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Эксперт маслаҳати: ишлаётган ноутбукни қаерга қўйиш хавфли?

Бугунги кунда масофадан ишлаш туфайли ноутбуклардан фойдаланиш жуда оммалашган, лекин уларни тўғри ишлатишни ҳамма ҳам билавермайди. Айниқса, уй шароитида...

Америкалик олимлар селфи ўзаро муносабатлар учун хавфли эканини исботлади

Олимлар 18 дан 62 ёшгача бўлган Instagram фойдаланувчиси ўртасида кузатув ишларини олиб боришди. Унга кўра, саҳифаларида жуда кўп селфи қилган жуфтликлар ўз ҳаётида қийинчиликка дуч келган.

36 ёшга тўлган Павел Дуров соғлом бўлиш ва ёш кўриниш сирларини очди

Telegram қанчалик оммабоп бўлса, унинг асосчиси Павел Дуров ҳам шунчалик машҳур. 2020 йил 10 октябрда у 36 ёшга тўлди; шу муносабат билан соғлом ва ёш кўриниш борасидаги маслаҳатларини эълон қилди.

Ўзкомназорат: «Telegram’да тарқатилаётган файл ичидаги вируслардан огоҳ бўлинг!»

SCR файл очилганида, одатда, антивирус дастурларини кўп ҳолларда блоклаб қўядиган буйруқлар ишга тушади.

Оnline-maktab дарслари узатиладиган телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар

Телевизион дарслар 14 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Янги «матнли бомба» Android ҳамда iOS’даги мессенжерларни «ўлдирмоқда»!

Хавфли хабар шунчаки ғалати символларнинг бемаъни жамланмасига ўхшайди. Лекин уни сизга юборишса тамом – мессенжер ўчиб қолади. Бунда иловани «ҳаётга қайтариш»нинг иккита усули бор...

Вирус блокаторлари фойдасизми?

Ишлаб чиқувчиларнинг тасдиқлашича, блокатордаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди. Аммо...

Имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг манзиллари янгиланган ImtihonGo иловасини юклаб олинг!

ImtihonGo иловаси ёрдамида абитуриентлар имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олишдан ташқари, ДТМнинг расмий веб-сайтларига тўғридан-тўғри кириш имконига эга бўладилар.

Windows 10'ни тезлаштириш учун 10 маслаҳат

Windows'ни тезлаштириш  учун ортиқча "безаклар" ва иккинчи даражали функсияларни ўчириб қўйишга тўғри келади.

Дори воситаларини онлайн буюртма қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Мазкур йўналишдаги муҳим саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова жавоб берган.

Ўғирланган Samsung смартфонларини энди интернетга уланмаган бўлса ҳам топа оласиз!

Бундан ташқари, агар охирги марта ушбу смартфонга уланган бўлса, ақлли соат ва қулоқчинларни ҳам топиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш