2021 йил 3-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон (Master Lu рейтинги)

Учинчи чоракда Xiaomi'нинг учта смартфони энг кучлилар қаторидан ўрин олган.

Энг равон ишловчи мобил операцион тизим ва смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил июнь)

Master Lu мутахассислари рейтингни тузиш учун мазкур смартфонларда 22 та иловани ишга тушириб кўришган. Айнан янги – HarmonyOS 2.0 тизими бунда тезкорлик ва силлиқ ишлаш бўйича етакчиликка эришган.

ТОП-10: энг тезкор ва оммабоп SSD-дисклар (Master Lu рейтинги, 2021 йил 1-чорак)

Ҳозирда даврида HDD дискли компьютерлар ўрнини SSD дискли компьютерлар эгаллаб бормоқда. Бу икки тур сақлагичларнинг асосий хусусиятлари ҳамда ўзаро фарқларини эълон қилганмиз.

2021 йил 1-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон (Master Lu рейтинги)

Кучли ўнликка олтита компаниянинг флагманлари кирган, лекин шулардан биттасининг вакиллари нақ учта ўринни забт этган!

Энг равон интерфейсли смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил март)

Бу тестда смартфонда файлларни нусхалаш, иш столидаги ёрлиқларнинг жойини алмаштириш, веб-саҳифалар ва иловаларнинг, шунингдек галерея ва суратларнинг юкланиш тезликлари баҳоланган.

Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

Master Lu маълумотлар базасида сақланиб қолган қайдларга кўра, янги рекордчи Snapdragon 888 процессорига ҳамда тегишлича 16/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга.

Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

Рейтинг адолатли бўлиши учун Master Lu сервисида ўтган йилнинг 1 январидан то 31 декабригача, камида 100 марта текширилган смартфонларнинг натижалари олинган.

ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

Рейтинг ғолиби умуман Android-смартфонлар орасида 200 баллик довондан ошган биринчи гаджет бўлган. Равон ишлаши бўйича у iPhone смартфонлари ва iOS тизими билан бемалол беллаша олади.

Master Lu’дан иккита рейтинг: Ноябрда чиққан энг қудратли ҳамда энг равон ишловчи смартфонлар

Antutu сервисидан фарқли тарзда, Master Lu айнан ноябрда намойиш этилган смартфонларнинг иккита параметр бўйича рейтингини эълон қилди. Қизиғи – ҳар иккала рўйхатда учинчи ўринни ҳамёнбоп модел олган!

Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

Мазкур компания ўзининг янги чиққан смартфонлари билан Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманининг рекордларини синдиришда давом этмоқда.

Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Huawei ҳақида-ку умуман гапирмаса ҳам бўлади – Master Lu рейтингида унинг бирортаям вакили йўқ!

Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Master Lu бенчмарки жамоаси оммабоп телефонларнинг фойдаланувчи учун энг муҳим жиҳатларидан бири – иш жараёнида қанчалик қизиб кетишини ҳам текшириб кўрди. Натижалар ҳайратланарли!

ТОП-10: Майдаги смартфонлар орасида кутилмаган лидер! (Master Lu рейтинги)

Бу галги натижалар ўзгача: MediaTek компаниясининг Dimensity 1000 Plus русумли флагман процессори кутилмаганда Qualcomm флагмани – Snapdragon 865 чипсетидан устун келди!

Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)

Дунёдаги иккинчи рақамли смартфонсоз – Huawei ёки «асло қотмас» OnePlus’нинг эмас, балки балки бошқа бир компаниянинг кўп томонлама рекорд ўрнатган флагмани ғолиблик шоҳсупасидан жой олган.

Сохта смартфонлар рейтингида Samsung, Apple ва Xiaomi «етакчи» бўлди! (Master Lu, 2020 йил 1-чорак)

2020 йилнинг биринчи чорагида Master Lu бенчмаркида жами 1 295 457 та смартфон тест қилиб кўрилган. Шулар ичидан 7 931 таси сохта телефонлар бўлиб чиққан.

Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Master Lu сервиси 2020 йил уч ойидаги тестлар натижаларига кўра учта рейтингни эълон қилди. Ундаги энг қудратли смартфонлар ўнталигида аксарият ўринларни хитойликларнинг турли флагманлари эгаллаган.

Тезкорлик рейтингида Galaxy S20 учлиги барча рақибларининг «абжағини чиқарди»! (Master Lu, 2020 йил февраль)

Xiaomi «янги авлод самарадорлик қироли» дея мақтаган Mi 10 Pro зўрға бешинчи ўринга илиниб қолган, ҳаттоки ундан арзон рақиби – Realme X50 Pro 5G ҳам бир поғона баланд – тўртинчи ўринда!

Антиқа рейтинг: 2019 йилда қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришган?

Master Lu бенчмаркида 2019 йили жами 6 639 704 та смартфон имтиҳон қилиб кўрилган бўлса, шулардан нақ 57 790 донаси қалбаки моделлар бўлиб чиққан.

2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

Master Lu смартфонларнинг бир текис ва барқарор ишлаши, шунингдек, энг барқарор прошивка бўйича 2019 йил якунларини ҳам эълон қилди. Ҳар иккала рейтингда ҳам хитойлик компаниялар маҳсулотлари етакчи.

Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Бу рейтинг фақат ноябрда савдога чиқарилган кучли смартфонларнинг натижаларини акс эттирган. Шу боисдан ҳам унга Huawei Mate 30 Pro ёки Samsung Galaxy Note 10 каби зўр флагманлар кирмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш