Махфийлик бўйича энг кучли ва энг ёмон браузерлар рейтинги

Деярли барча браузерлар фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни тўплайди, аммо айримлари бу борада фаолроқ бўлиб, кўпроқ жойларга жўнатади...

Махфийлик ва хавфсизлигингиз учун WhatsApp’дан бешта маслаҳат

WhatsApp фойдаланувчилари куни кеча 2 миллиард нафардан ошди. Шу муносабат билан, сервис вакиллари аккаунтни максимал даражада махфий қилиш ҳамда ҳимоялаш учун керакли маслаҳатларни эълон қилишди.

ФБР жиноятчининг айфонини Apple ёрдамисиз ҳам оча олди! Лекин террорчиники...

Grayshift компанияси iPhone қулфини очувчи GrayKey номли девайсни тақдим этганди. Уни ясашда исроилликларга собиқ Apple муҳандислари ва махсус хизматлар киберхавфсизлик мутахассислари кўмаклашишган.

Tor браузерини ўрнатиб олиш тўртта муҳим сабаб

Дастлаб ушбу сервис ҳарбий мақсадларда ташкил этилган, лекин кейинчалик оммавий фойдаланишга топширилган.

Samsung тан олди: унинг БАРЧА смартфон ва планшетларида жосуслик дастури бор экан!

Device Care утилитасида Qihoo 360 компаниясининг дастурий таъминоти қўлланишини Samsung ҳам инкор этмаяпти. Бироқ у Хитойдаги серверлар билан боғланиб туриши сабабини негадир смартфонсоз изоҳламаган.

iPhone 11 Pro "қилма", деган ишни ҳам қилаверар экан

Брайн Кребснинг айтишича, iPhone 11 Pro'да Жойлашув хизматлари ўчириб қўйилганда ҳам, GPS маълумотларини йиғилаверади ва ҳаттоки геолокация иконкаси билдиришномалар панелида кўриниб туради.

iPhone ва iPad’лар келиб-келиб... Хитой учун жосуслик қилаётган экан!

iOS операцион тизимидаги Safari браузери қурилмаларнинг IP-манзилларини Tencent конгломератига жўнатиб турар экан. Apple ҳам буни тан олган – тегишли маълумот Safari созламаларига расман киритилган.

Ҳукуматни танқид қилувчи энг йирик Telegram-канал муаллифи фош бўлди, аммо у йўлидан қайтмоқчи эмас!

BBC нашри билан 2 май куни бўлиб ўтган интервьюда блогернинг ўзи тан олган – 353 мингдан ошиқ обуначига эга шу канални чиндан ҳам у яратган ва юритиб келаётган экан.

Орол денгизидаги махфий полигонида СССР қандай машъум тажрибалар ўтказган? (+видео)

Объект қаттиқ қўриқланган, бегоналарнинг кириши қатъиян тақиқланган. Махфийлик шу даражада бўлганки, ҳатто полигонда хизмат кўрсатган ходимларнинг аксарияти қаерда ишлаётганликларини билишмаган!

ЖОСУСЛАРДАН САҚЛАНИНГ: Windows 10 тизимида веб-камерани ўчириб қўямиз

АҚШ Федерал қидирув бюроси директори – 2016 йили бир террорчининг iPhone’ини блокдан чиқариб беришлари учун хакерларга миллионлаб доллар тўлаган киши ҳам, веб-камераларни ёпиб қўйишни маслаҳат берган.

iPhone эгаларининг хавфсизлиги ҳақида Apple антиқа видео чиқарди

Афтидан, ушбу ролик Google’нинг «жиғига тегиш» учун ишланган: унинг Android операцион тизими шахсга йўналтирилган рекламани кўрсатиш учун фойдаланувчининг шахсий маълумотларини имкон қадар кўп йиғади.

Хавфсизлик ва махфийлик учун Atom браузери чиқди: унинг хатосини топиб, миллионни қўлга киритинг!

Mail.ru Group ушбу маҳсулотига шунчалик ишоняптики, Atom браузеридаги жиддий нуқсонни топган хакерларга бир миллион рубль миқдорида мукофот эълон қилган.

Google 20 миллионлик жаримага тортилди!

Бунга сабаб – қидирув гигантининг Шахсий маълумотларни ҳимоялаш регламенти (GDPR – General Data Privacy Regulations) талабларига амал қилмаганлигидир.

SplashData рейтинги: 2018 йилдаги энг аҳмоқона пароллар

Сизнинг бирор сервисдаги паролингиз шулардан бири билан тўғри келиб қолгани йўқми, мабодо? Агар шундай бўлиб чиқса, уни зудлик билан ўзгартиришни тавсия этамиз.

Ҳар қандай смартфонда биттагина тугмача орқали интернетни тезкор ва махфий қилувчи бепул илова чиқди!

Бунинг эвазига смартфонингиз ёки планшетингизда интернетнинг тезлиги ўртача 30 фоизга ошади. Айрим ҳолларда эса ҳатто икки бараварга тезлашгани ҳам кузатилган.

Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблади

Дуровнинг фикрича, Telegram фойдаланувчиларининг махфийлигини биринчи ўринга қўйиши билан ажралиб туради. WhatsApp ҳамда Facebook’нинг эса у айнан шу жиҳатини танқид қилган.

Россия махсус хизматлари Telegram анонимлигини бузиб кира олишди!

Telegram профили орқали юзер шахсини аниқлаш имконини берувчи «Криптоскан» дастури аллақачон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноятчиларнинг шахсини аниқлаш мақсадида қўлланмоқда.

Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули

Кузатувдан халос бўлишнинг йўлларидан бири – браузерда «инкогнито», яъни махфийлик режимини ёқишдир. Компьютер ёки ноутбукда буни тугмачалар комбинациялари орқали осонгина амалга ошириш мумкин.

Сноуден маслаҳатига кўра, Twitter’га ҳам Telegram’нинг муҳим хусусияти татбиқ этилади

Twitter’да ёзишмаларни шифрлаш ғояси АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноудендан чиққан. Буни у сервис раҳбари Жек Дорси билан кечган ёзишмада маслаҳат берган эди.

Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

Қанчалик истасангиз-да, Telegram’даги битта махфий чатни иккита турли қурилмангиздан кириб оча олмайсиз. Ўзингиз оча олмагач, бошқалар кўришига йўл бўлсин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш