Мобил процессорлар бозори: MediaTek аллақачон Qualcomm’га етай деб қолди

Смартфонсозлар сон-саноқсиз, мобил чипсетларни ишлаб чиқариш билан эса дунё бўйича бир нечтагина компания шуғулланади.

MediaTek энди ноутбук бозорига «ҳужумга ўтди»

Тайванлик чипсоз кейинги пайтларда анча фаоллашиб, флагман ва ўрта нархли смартфонлар учун 5G-процессорлар тақдим этмоқда. У энди хромбуклар бозорига ҳам кириб келишини расман эълон қилди.

Флагман процессорлар жанги: Dimensity 1000+ деярли барча бенчмаркларда Kirin 990 5G’ни маҳв этди!

Xiaomi’нинг юбилей флагманлари намойишидан сўнг мутахассислар етакчи чипсозларнинг бозорга чиқиб улгурган флагман процессорларини турли бенчмаркларда яна синаб кўришди.

AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Унда жорий йилнинг биринчи ярмида AnTuTu’да текширилган барча моделлардаги смартфонларнинг процессорлари (марказий ядролар ва график чип) кўрсатган натижалар ҳисобга олинган.

Realme V5 тақдим этилди – Honor 30’га ўхшаш, лекин унинг ярим нархидаги 5G-смартфон!

Dimensity 720 чипли илк смартфон – Realme V5 моделини LPDDR4X стандартидаги тезкор хотираси 6/8 гигабайтлик, ички хотираси эса бир хил – 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этишади.

Шу ҳафтадаёқ тақдим этилаётган Redmi K30 Ultra жиҳатлари ва «жонли» суратлари TENAA’га чиқди

Смартфон аккумуляторининг ток сиғими 4400 мА/соатга тенг. Xiaomi уни тезкор хотираси 6 ва 8, доимий хотираси эса 128, 256 ва 512 гигабайтлик вариантларда таклиф этади.

Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

Xiaomi бу фаблетини MediaTek Dimensity 820 процессори базасида яратган. Redmi Note 10 яна кўп модулли камера, 8 ГБлик тезкор хотира ва Android 10 операцион тизими билан ҳам таъминланган.

Redmi флагман чипга ва 120 герцлик OLED-дисплейга эга кучли смартфон тайёрлади

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Master Lu бенчмаркининг май ойи рейтингида ушбу чипсет нуфузли Qualcomm компаниясининг энг кучли флагмани – Snapdragon 865 процессоридан устун келган.

ТОП-10: Майдаги смартфонлар орасида кутилмаган лидер! (Master Lu рейтинги)

Бу галги натижалар ўзгача: MediaTek компаниясининг Dimensity 1000 Plus русумли флагман процессори кутилмаганда Qualcomm флагмани – Snapdragon 865 чипсетидан устун келди!

Xiaomi рекордчи экран ва Dimensity 1000+ чипли ҳамёнбоп флагман тайёрламоқда

Флагман процессори билан ҳам ўрта нарх тоифасига мансуб бўлса, унинг Redmi бренди остида тақдим этилиши мантиққа мос. Балки бу навбатдаги «Killer» – Redmi K туркумидаги янги флагман бўлиб чиқар.

Redmi 10X 5G тақдим этилди – нарх ва хусусиятларини кўриб чиқамиз

Ундаги Dimensity 820 чипсети AnTuTu бенчмаркида 415 минг баллдан ошиқ натижа кўрсатиб, Kirin 980 процессорини ортда қолдирган, ўтган йилги флагман – Snapdragon 855 чипсетига яқинлашиб қолган.

Дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни Huawei тақдим этди!

Redmi ҳам, Realme ҳам, бошқа арзончи смартфонсозлар ҳам «дамини олаверсин» энди!

Huawei’нинг «бегона» процессорли илк смартфони AnTuTu’да қўлга тушди!

Компания энг арзон 5G-смартфонини 6/128 ГБлик хотира ва Android 10 билан таъминлаган. Самарадорлик тестида у 316 000 баллик натижага эришган – бу эса тахминан Snapdragon 765G даражасидаги кўрсаткич.

AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Ушбу рейтингда Qualcomm, Samsung, Huawei HiSilicon ҳамда MediaTek каби чипсозларнинг айни пайтдаги смартфонларда қўлланаётган процессорлари қатнашган.

iQOO Z1 5G тақдим этилди: флагман процессорли илк смартфон – атиги 309 доллардан!

У бир вақтнинг ўзида 5G тармоғида ишловчи иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Ҳозиргача энг кучли чипсоз – Qualcomm ҳам, Samsung ёки Huawei ҳам бунақа мобил процессор яратган эмас.

MediaTek Dimensity 820 намойиш этилди, бу чипли илк смартфон – Redmi 10X ҳам расман эълон қилинди!

Redmi 10X 5G моделидан ташқари, 26 майдаги тадбирда яна унинг MediaTek Helio G70 процессорли 4G-версиясини, шунингдек, янада илғор Redmi 10X Pro смартфонини ҳам намойиш қилишлари мумкин.

Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Самарадорлик бўйича етакчи Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 865 сунъий онг имкониятлари бўйича битта рейтингда атиги еттинчи ўриндан жой олган!

«Икки карра 5G»да ишловчи илк флагман тақдимотдан аввал сотиляпти!

Dimensity 1000 Plus бир вақтнинг ўзида 5G тармоғида ишловчи иккита SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Ҳозирча энг кучли чипсоз – Qualcomm ҳам, Samsung ёки Huawei ҳам бунақа мобил процессор яратган эмас.

1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Ушбу моделида Qualcomm эмас, балки MediaTek процессори қўллангани учун Xiaomi танқидларга учраган эди. Аммо барибир унинг «электрон юраги» Samsung ўз флагманида қўллаган чипсетдан ҳам зўр экан!

MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

7 май куни ўтказилаётган онлайн конференция расмий тизерида MediaTek биттагина ёзув ишлатган – «Барча учун 5G». Ишончли инсайдер эса унинг тўртта мобил процессор тайёрлаётганини айтмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш