Telegram 5.8 талқинида геочатлар ва бошқа янги имкониятларни қарши олинг!

Шунингдек, энди гуруҳ ва каналларга эгалик ҳуқуқини, тўлиқ маъмур (администратор) сифатидаги барча ваколатларни тўлалигича бошқа фойдаланувчига топширишингиз мумкин.

Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Бунда ушбу профил эгаси айнан сиз эканлигингизни Telegram икки босқичда текширади: у аввал кодни, кейин эса паролингизни сўрайди. Шунинг учун ҳам бу «икки босқичли аутентификация» деб номланади.

Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

MailSearchBot деб номланувчи мазкур бот электрон почта аккаунтларининг паролларини «сизиб чиққан» маълумотлар базаларидан излаб кўради. Ундан фойдаланиш жудаям осон...

Павел Дуров: Telegram’га қилинган DDoS-ҳужумлар ортида шу давлат турибди!

Норозилик намойишлари Telegram орқали бошқарилиб турганини ҳукумат сезиб қолган, лекин мессенжерни блоклай олмаган (худди Роскомнадзор каби) ва унга нисбатан жуда кучли DDoS-ҳужум уюштирган.

Telegram’даги барча ўқилмаган хабарларни биттада «ўқилган»га айлантирамиз

Хабарларнинг аксарияти аллақачон долзарблигини йўқотган бўлади, аммо ҳар бир канал, гуруҳ ёки чатга кириб уларни ўқиб чиқишга ҳафсалангиз етмаслиги мумкин. Шундай пайтда бу усул жуда қўл келади.

АҚШга бормоқчимисиз? Барча аккаунтларингизни «ортиқча» гаплардан тозаланг!

Facebook’да қачонлардир АҚШ ёки террорчилик ҳақида шунчаки кимгадир ҳазиллашиб ёзганингиз ҳам сиз учун тўсиқ бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг.

Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Фирибгар дея эътироф этилган каналларга тўғридан-тўғри ёки ички ҳавола орқали кириш мумкин. Аммо мессенжернинг қидирув тизими орқали топиб бўлмайди.

Энди Telegram’ни ўрнатмасдан туриб ҳам ундаги каналларни ўқиш мумкин!

Telegram-канал веб-превьюсининг ташқи кўриниши Twitter интерфейсини эслатади, ўнг блокда канал ҳақидаги маълумотлар, чапда эса каналнинг постлар тасмаси акс этади.

Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Исроилнинг жосуслик дастурларини ишлаб чиқувчи NSO Group компанияси WhatsApp ҳимоясидаги «туйнук»дан фойдаланиб келаётгани маълум бўлгач, Дуров ушбу мессенжерни қаттиқ танқид қилиб чиқди.

WhatsApp’даги хатолик сабабли исроилликлар барча iPhone ва Android-смартфонларга кира олишган!

Исроилнинг NSO Group компанияси аллақачон WhatsApp ҳимоясидаги мазкур «туйнук»дан фойдаланиб келаётган экан. Мазкур компания ўзи айнан жосуслик дастурларини ишлаб чиқариши билан машҳур.

Telegram’да ялпи янгиланиш: яна қандай функция ва қулайликлар бор?

Ҳар бир операцион тизим учун ишлаб чиқилган Telegram дастурида фойдаланувчилар учун қандай янги функциялар, имкониятлар йўлга қўйилганини битта-битта кўриб чиқамиз.

РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, баъзи сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги айрим профиль, канал ва саҳифалар экстремистик ва террористик деб топилди.

Ҳукуматни танқид қилувчи энг йирик Telegram-канал муаллифи фош бўлди, аммо у йўлидан қайтмоқчи эмас!

BBC нашри билан 2 май куни бўлиб ўтган интервьюда блогернинг ўзи тан олган – 353 мингдан ошиқ обуначига эга шу канални чиндан ҳам у яратган ва юритиб келаётган экан.

Telegram’да жиддий хатолик: барча шахсий маълумот ва ёзишмаларингизни SIM-картанинг янги эгаси кўра олади!

Юлия янги телефон рақами орқали Telegram-аккаунти очгач, кутилмаганда «Ҳасан»га айланиб қолган! Яъни, шу рақамнинг аввалги эгаси – Ҳасаннинг аккаунти унда тўлиғича, контактларию чатларигача тикланган.

Барча Android-қурилмалар учун Telegram X иловасида йирик янгиланиш!

Telegram X мессенжерининг Android учун ишланган клиенти ниҳоят узоқ кутилган янгиланишга эга бўлди. Унда фойдаланувчиларга бир қатор қулайлик ва янги имкониятлар мавжуд.

Google Play’дан ҳам, фойдаланувчилар қурилмаларидан ҳам Talagram ва Hotgram буткул ўчириб ташланди

Telegram ҳам булардан фойдаланмасликни тавсия этган эди. Чунки улар барча ёзишмаларни ўқиши, проксилар рўйхатини кўриши ва ҳатто авторизациядан ўтиш кодларини ҳам илиб олиши мумкин экан.

Афсонавий Nokia 8110 «бананофон»ида энди WhatsApp ва Facebook ҳам ишлайди!

Nokia 8110 энди глобал миқёсда WhatsApp ҳамда Facebook иловаларини қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Аввал мазкур дастурлар фақат Ҳиндистон ҳудудидаги «бананофон»лар учунгина амал қилар эди.

Теракт оқибатида Шри-Ланкада мессенжер ва ижтимоий тармоқлар ишламаяпти

Айни дамда мазкур мамлакат аҳолиси WhatsApp, Viber, Facebook ҳамда Twitter сервисларига кира олмаяпти. Уларнинг қачон ишлаб кетиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти ҳам.

YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

Аслида ушбу имконият пулли бўлиб, YouTube Premium ҳамда YouTube Music Premium обуначилари учунгина амал қилади. Лекин Telegram’даги яширин функция (ёки нуқсон) сабабли ундан бепул фойдаланса бўлади!

Эҳтиёт бўлинг: WhatsApp’да янгича фирибгарлик тарқалмоқда!

Фойдаланувчига юборилган тарқатмада WhatsApp интерфейсини исталган рангга алмаштиришни таклиф этишади. Бунинг учун келган ҳавола орқали ўтиш ва махсус кенгайтма ёки дастурни ўрнатиб олиш керак бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш