Фирибгарларнинг ишини Telegram осонлаштирди!

Telegram’да чиқувчи қўнғироқ рақамларини ва қўнғироқ қилувчининг овозини ўзгартирадиган бот пайдо бўлди. Бот яратувчилари бу хизматни қонуний деб ҳисоблашади, аммо у фирибгарларга қўл келиши мумкин.

TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Ўтган йил давомида TikTok ўта оммалашиб, юклаб олиниши бўйича етакчиликни қўлдан бермай келди. Лекин 2021 йилнинг бошига келиб, WhatsApp атрофида бўлаётган можаролар туфайли вазият буткул ўзгарди.

WhatsApp’даги ёзишмаларни ҳам Telegram’га кўчириб ўтказгач, ундаги аккаунтимизни қандай ўчирамиз?

Бу борада айнан WhatsApp платформасидаги ҳамма нарсани кўчириб ўтказиш муҳим, чунки Facebook компанияси ундаги маълумотларингизни ўзининг бошқа иловаларига ҳам узатади.

Telegram 7.4 чиқди: бошқа мессенжерлардан чатларни кўчириш ва кўплаб янги имкониятлар

WhatsApp ва бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини Telegram платформасига импорт қилиш имкони ҳақида ёзган эдик. Юртимизда ўта оммалашган бу платформа янгиланиб, шу ва бошқа функцияларга эга бўлди.

Telegram’га энди WhatsApp ва бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини импорт қила оласиз! (+видео)

Битта мессенжердан бошқасига «кўчиб ўтиш»да кўпчиликни иккилантирадиган жиҳат – эскисидаги ёзишмалар ўша ёқда қолиб кетишидир. Telegram маъмурияти шуни осонлаштиришга қарор қилди...

Telegram’ни ўчириб ташлаш учун Apple ва Google’ни судга беришди!

Мессенжер асосчиси сўнгги чиқишларидан бирида Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтган; шунингдек, Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақидаги ўзбек блогерининг сўровига жавобан, унинг фейк эканлигини айтишган эди.

«Отнинг ўлими – итнинг байрами»: WhatsApp’нинг янги сиёсатидан ютган биргина Telegram эмас!

Ушбу мессенжерни юклаб олишлар сони бир ҳафтадаёқ нақ 35 баробарга ошиб кетган. Google Trends маълумотларига кўра, қидирувларда уни сўрашлар миқдори сўнгги ўн йилликдаги рекорд даражага етган.

Бухорода интернет орқали содир этилган ўғирлик фош қилинди

Ўзингиз ёки яқинларингизга тегишли пластик карта рақамларини (20 талик ва 5 талик яширин кодларни) асло нотаниш шахсларга айта кўрманг! Акс ҳолда пулларингиздан ажралиб қоласиз!

«Эконазорат» иловаси ва Telegram-боти ишга тушади: хабар бериб пул олишингиз мумкин!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида мобил илова ва Telegram-бот орқали хабар берган жисмоний шахсларга пул мукофотларини тўлаш кўзда тутилган.

Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Beeper иловасида барча хабарлар бир қутида тўпланади. Фойдаланувчилар бир йўла барча чатларда қидирувни амалга ошира оладилар, хабарларни бир гуруҳга тўплашлари, архив ва эслатмалар яратишлари мумкин.

«Сардобада жабр кўрганларга» деб Telegram орқали пул йиғиб, Сурияга жўнатган «жиҳодчилар» қўлга олинди

21 январь куни Сирдарё вилояти бўйича ДХХ Бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида «жиҳодчилар» экстремистик оқимининг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Twitter’да аккаунт очиш шартмас – у ердагиларни Telegram орқали кузата оласиз!

Бугун сизларга Twitter ижтимоий тармоғида профил очмасдан туриб ҳам ундаги керакли аккаунтларни бевосита Telegram’нинг ўзидан кузатиб бериш имконини берувчи ботни тавсия этмоқчимиз.

Telegram’дан чўчиган WhatsApp энди бошқача йўл тутди

Охирги воқеалардан сўнг дунё бўйлаб Тelegram фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошиб кетган. Мессенжер муассиси Павел Дуров эса Россиянинг энг бой кишиси сифатида эътироф этилган.

Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?

Дуров бу кўрсаткич билан Forbes талқини бўйича ҳозирда Россиянинг энг одами бўлган Владимир Потанинни анча ортда қолдиради. «Норникел» эгасининг бойлиги ҳозирда 19,7 млрд долларга баҳоланмоқда.

Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Ўзбек блогери шу масала бўйича Durov's Chat гуруҳида Дональд Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақида сўраган. Канал маъмуриятининг жавобига кўра, АҚШ президентининг аккаунти фейк экан.

Трамп тарафдорлари Telegram орқали зўравонликка чақирмоқда

Айни пайтда оммавий ахборот воситаларида Apple компанияси App store’дан Telegram мессенжерини ўчириб юбориши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлган.

Туркия президенти ҳам Telegram-канал очди

Каналдаги биринчи хабарда, Туркия президенти мессенжерда аккаунт очгани ҳақида маълум қилиниб, сўнгра мушукнинг сурати жойланган.

Telegram яралганидан бери ҳали бунақа шуҳратга эришмаган эди!

Павел Дуровнинг таъкидлашича, буларнинг барига асосий сабабчи – Telegram сервисида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ва хавфсизлиги мустаҳкам ҳимояланганлигидир.

WhatsApp’нинг янги сиёсати Telegram’га қандай фойда келтирди?

«Эшитишимча, Facebook маъмурияти Telegram нега бу қадар машҳурлигини аниқлаш учун бутун бошли гуруҳ тузган», дейди Дуров.

WhatsApp фойдаланувчилари учун зўр хушхабар!

Бу мессенжернинг асосий камчиликларидан бири яқин келажакда тузатилиши кутилмоқда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш