Xiaomi ўз смартфонларига ўта фойдали функцияни қайтаряпти

Янгиланган MIUI Home иловасининг «ичини очиб» ўрганган XDA Developers дастурчилари MIUI график қобиғига киритилаётган иккита янги функцияни пайқаб қолишган.

Xiaomi еттита русумдаги Redmi смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди

Янги смартфонлар тақдим этиб келаётган Xiaomi компанияси айрим эски моделларни қўллаб-қувватлашни тўхтатмоқда. Redmi бренди остидаги баъзи моделларга вақт ва маблағ сарфлашда у бирор наф кўрмаяпти.

Реклама кўрсатгани учун Xiaomi биттагина сиздан қанча пул топаётганини биласизми?

Xiaomi смартфонларида реклама кўплигини унинг раҳбарларидан бири: «Бу – смартфонларимиз арзонлиги эвазига компенсация» қабилида изоҳлаган. Маълум бўлди: у ўша рекламадан ҳам яхшигина пул қилар экан!

Барча Xiaomi смартфонлари учун зўр хушхабар бор!

Xiaomi маҳсулотлар бўйича директори ҳамда MIUI дастурчилар бўлинмасининг раҳбарининг Weibo тармоғида ваъда беришича, компания смартфонларида реклама камайтирилади.

Mi 9 флагманидаги «Game Booster» ўйин режимини Xiaomi энди бошқа смартфонларига ҳам қўшяпти!

Xiaomi дастурчилари «Game Booster» режимига эга MIUI 10 Global Beta 9.2.28 прошивкасининг глобал бета-версиясини тайёрлашди ва у аллақачон тарқатила бошлаган.

Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 9 Pie асосида MIUI 10 тайёрланяпти, уни аллақачон синаб кўриш мумкин!

Ушбу смартфонлар учун Android Pie асосидаги MIUI 10 прошивкаси 2019 йилнинг биринчи чорагидаёқ тақдим этилади.

38 моделдаги Xiaomi смартфони барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланмоқда (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi ўзининг 38 та русумдаги смартфонини якуний версиядаги MIUI 10 прошивкасигача янгиламоқда. Телефоннинг моделига қараб, улар ҳар хил талқиндаги Android операцион тизими базасида ишлаб чиқилган.

Xiaomi’нинг энг оммабоп смартфонини янги прошивка ишдан чиқармоқда

Бу модел яқиндагина Android 9.0 Pie’га асосланган барқарор MIUI 10 прошивкасига янгилана бошлаган. Аммо у фойдаланувчиларни хурсанд қилгани йўқ: апдейт билан бирга янги муаммолар ҳам пайдо бўлди.

РАСМАН: Xiaomi ҳеч қачон MIUI 10’гача янгиланмайдиган 20 та моделдаги смартфонларини эълон қилди

MIUI 10 график қобиғи Android тизимининг Nougat, Oreo ҳамда Pie версиялари базасидагина яратилиши мумкин. Бу рўйхатга кирган моделларнинг техник таъминоти эса бу талқингача янгиланишга имкон бермайди.

Яна учта Xiaomi смартфони барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланмоқда!

Нисбатан эски моделлардаги смартфонлар бўлса-да, MIUI 10 уларга кўплаб қизиқарли ва фойдали ўзгаришларни, тизим тезланишини тақдим этади.

Xiaomi аллақачон арзонроқ смартфонида Android Q тизимини синаб кўрмоқда!

Модомики компания бу моделини Android Q талқинигача янгилаётган экан, шундай хулоса қилиш мумкин: мазкур апдейт «хитойча Apple»нинг унча қиммат бўлмаган бошқа смартфонларига ҳам тақдим этилади.

Xiaomi яна иккита моделига MIUI 10 тарқатмоқда, аммо олтита смартфонини энди янгиламаслигини айтди

«Хитойча Apple» бир қатор эски моделлардаги смартфонлари учун энди янги прошивкалар тақдим этмаслиги ҳақида MIUI расмий форумида хабар берган.

Xiaomi шу ойдаёқ барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланувчи смартфонларини маълум қилди

Одатда, хитойча прошивка тарқатилганидан сўнг унинг глобал талқини ҳам тақдим этилади. Шундай экан, нисбатан эски русумлардаги Xiaomi смартфонлари эгалари ҳам янгиланишларни кузатиб боришлари лозим.

Xiaomi яна иккита ҳамёнбоп смартфонига барқарор глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

Уларда янги дастурий таъминотнинг асосий афзалликлари татбиқ этилган. Жумладан, бу смартфонлар эгалари Android Pie дизайнида янгиланган интерфейс ҳамда «сунъий онг» имкониятларидан фойдалана оладилар.

Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига «сунъий онг»ли барқарор глобал MIUI 10 чиқди!

Бу смартфонлар эгалари MIUI 10 афзалликларидан баҳра олишади: Android Pie дизайнида янгиланган интерфейс, смартфонни бошқариш учун экранда қўл ишораларидан фойдаланиш, тизимнинг янги товушлари каби.

Яна 21 та Xiaomi смартфонига барқарор MIUI 10 тарқатилмоқда – бундай моделларнинг умумий сони 39 тага етди!

Xiaomi ўз смартфонлари учун MIUI 10 график қобиғига асосланган прошивка тарқатилишининг иккинчи тўлқинини эълон қилди. У дастлаб жорий йилнинг сентябрида айрим моделлардаги телефонлар учун чиққанди.

Яна бир Xiaomi смартфони барқарор глобал MIUI 10 билан юз сканерига эга бўлди!

Xiaomi компанияси ушбу смартфони яқинда тақдим этилган OnePlus 6T флагманидан асло қолишмаслигини, тағин арзон туришини эълон қилган эди.

Xiaomi смартфонларининг Android Pie асосидаги MIUI 10’гача янгиланиш жадвали

Xiaomi форумида мазкур компаниянинг смартфонларига Android 9 Pie базасидаги MIUI 10 прошивкасининг тарқатилиш вақтлари ҳақида маълумот эълон қилинди. Марҳамат, шу рўйхат билан танишиб чиқинг.

Xiaomi’нинг яна учта оммабоп смартфонига MIUI 10 прошивкаси «қўш камерали» эффектини бахш этди!

MIUI 10 Global Stable ROM прошивкаси асосида Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини ётади. Xiaomi смартфонларига ушбу прошивка бир қатор янги имкониятлар бахш этади.

РАСМАН: Xiaomi смартфонларнинг барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланиш режасини эълон қилди!

Xiaomi компанияси ўз смартфонлари учун MIUI 10 талқинидаги барқарор глобал прошивкаларнинг тарқатилиш муддатларини ўз расмий сайти орқали маълум қилди. Марҳамат, батафсил рўйхат билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш