19 та Xiaomi ва Redmi смарфонлари Android 12 операцион тизимига ўтишни бошлади

MIUI 13 ҳали тақдим этилмади, бироқ компания Android 12'нинг Beta версиясини ўз смартфонларига жўнатишни бошлаб юборди.

Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

Ушбу рўйхат келажакда яна кенгайиши мумкин, демоқда манбалар. Таъкидлаш керакки, Memory Fusion Technology технологияси смартфон «оперативка»сини 1–3 гигабайтга кенгайтириш имконини беради.

MIUI 12.5 Enhanced Edition тақдим этилди: 13 августдан у 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига келади

Xiaomi’нинг таъкидлашича, бу апдейт процессорга юкламани 15 фоизга, қувват сарфини 8 фоизга пасайтиради. Унга тизим даражасидаги 160 та такомиллаштириш жорий этилган.

MIUI 12.5’га янгиламай туринг – 5 хил Xiaomi ҳамда POCO смартфонларини у ишдан чиқаряпти!

Учта русумдаги смартфонда ўйинларда муаммолар юзага келган – PUBG Mobile ҳамда Call of Duty: Mobile ўйинларида самарадорлик ўта пасайиб кетган. Яна иккитасида эса экран сенсори яхши ишламай қолган.

MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони

MIUI 12.5 график қобиғи янги – MIUI+ технологиясини ҳам ўз ичига олган. Аммо ушбу график қобиқ базасидаги прошивкани олган (ёки оладиган) смартфонларнинг ҳаммаси ҳам уни қўллаб-қувватламайди.

Xiaomi иккита флагманига глобал MIUI 12.5 прошивкасини тарқатмоқда

Ҳар иккала смартфон учун янги апдейт Android 11 операцион тизим талқини базасида тайёрланган бўлиб, v12.5.1.0 RJDMIXM рақами остида тарқатилмоқда.

Xiaomi смартфони Android 11 базасидаги MIUI 12.5'га ўтяпти

Смартфон эгалари икки карра хурсанд бўлсалар бўлади, чунки смартфон нафақат MIUI 12.5'га, балки Android 11 тизимига ҳам ўтмоқда.

Иккита Xiaomi смартфони MIUI 12.5'га ўтишни бошлади

Смартфонларнинг бири топ-флагман бўлса, иккинчиси бюджет тоифага мансуб.

Тўққиз хил POCO смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести бошланяпти (қўшилиш учун ҳавола)

Янги график қобиқнинг глобал талқини асосидаги прошивкани синаб кўриш дастурида қатнашиш учун шу смартфонлар эгалари хабардаги ҳавола орқали ўтиб, ариза тўлдиришлари лозим.

Xiaomi тўрт хил смартфонида прошивка янгиланишини тўхтатяпти

Компания дастурчиларининг таъкидлашларича, 21.4.21 рақамли якуний MIUI 12.5 бета-версиядаги апдейт Xiaomi компаниясининг ушбу телефонлари учун охиргиси бўлади.

MIUI 12.5 якуний прошивкаси еттита Xiaomi смартфонига муддатидан олдин кела бошлади!

Расмий графикка кўра, бу прошивкаларнинг биринчи тўлқини 30 апрелда узатила бошлаши керак эди. Лекин Xiaomi бешта эмас, балки етти хил смартфонларига уларни муддатидан бир ҳафта олдин тарқатяпти!

Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивка тарқатилиши эълон қилингач, Xiaomi ихлосмандлари унинг эски смартфонларга ҳам келиш-келмаслигига қизиқишган...

MIUI 12.5 релизи расман эълон қилинди: апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Якуний талқиндаги янги прошивкани шу ойнинг сўнгги куни – 30 апрель санасида тақдим этишади ва биринчи партияда бешта русумдаги смартфонларга юборишади.

ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Глобал MIUI 12.5 асосидаги 25 хилдаги смартфон прошивкалари бета-тестерларга тарқатилаётган эди. Xiaomi ушбу бета-тест дастурини кенгайтириб, рўйхатга яна 22 хилдаги мобил қурилмаларни киритди.

Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

Xiaomi.EU портали жамоаси глобал прошивкани кутишни истамаганлар учун хитойчасини «глобаллаштириб» тарқатмоқда. Уларнинг барчаси Android 11 операцион тизими устига қурилган.

MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

Йўл харитасига кўра, дастлабки икки тўлқинда ушбу ўн олти хил қурилма янгиланади; MIUI 12.5 асосидаги прошивканинг яна қайси смартфонларга ва қачон келишини эса компания кейинроқ айтади.

25 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларида глобал MIUI 12.5 бета-синови бошланди!

Xiaomi аллақачон Хитойдан ташқаридаги ўз смартфонлари учун ҳам MIUI 12.5 бета-тест дастурини эълон қилди. 25 хил смартфон эгаларидан унда қатнашиш учун аризалар 1 мартгача қабул қилинади.

Xiaomi ва Redmi смартфонларига глобал MIUI 12.5 тақдимоти эълон қилинди!

Тахминларга кўра, бу намойиш Xiaomi Mi 11 флагманининг глобал версияси тақдимотига бағишланган маросимда бўлиб ўтади. Тадбирда Xiaomi Mi 11 Pro ҳам кенг жамоатчиликка илк бор кўрсатилса ажабмас.

Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Компания ўз ваъдасида туриб, MIUI 12.5 оммавий бета-версиясини чиқарди – Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг 28 русумдаги смартфонлар эгалари янги прошивкаларни синаб кўришлари мумкин.

Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Бета-синовлар фақат Хитойдаги фойдаланувчилар учун жорий этилган, аммо XDA Developers дастурчилар ҳамжамияти прошивкаларни кўпчилик билан баҳам кўра бошлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш