MIUI 13 прошивкасига биринчи навбатда янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари билан танишинг

Ҳали чиқмаган MIUI 13 интерфейсидан олинган илк скриншот ва видеони, унга янгиланувчи смартфонлар рўйхатини ҳам берганмиз. Энди ушбу прошивка биринчи тўлқинда 29 та моделга тарқатилиши маълум бўлдди.

MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

MIUI 13 бета-тести кейинги йил ёзида бошланади, дейишаётган эди. Бироқ расмий Mi Community модератори бета-синовлар бу гал анча эрта, эҳтимол, апрелдаги тақдимотидан кейиноқ бошланишини айтган.

Кутилмаганда: MIUI 13 анонси шу ҳафтадаёқ бўлиб ўтиши мумкин!

Xiaomi дастурчиларига кўра, MIUI 13 талқинида анимацияни яхшилашга эътибор қаратилади. Унда супер-обойлар такомиллаштирилади ва фойдаланувчиларнинг ўзлари супер-обойлар яратишларига имкон берилади.

MIUI 13 интерфейсининг илк видеоси ҳамда унга янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонлари рўйхати чиқди!

Қизиғи – 30 та смартфонни ўз ичига олган рўйхатда Redmi 4 ва Redmi Note 4 сингари эски моделлар ҳам бор, лекин негадир Redmi 9 туркуми вакиллари йўқ!

Xiaomi смартфонлари ҳали MIUI 12’га янгиланиб улгурмасидан, MIUI 13 скриншотлари тарқалди!

«Хитойча Apple» ҳали ўз смартфонларига MIUI 12 асосидаги прошивкаларни тўлиқ тарқатиб улгургани йўқ. Лекин корпорация график қобиқнинг кейинги – MIUI 13 талқинини тайёрлашга шу йил баҳордаёқ киришган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш