Fuchsia OS сертификациядан ўтди – Android’нинг куни битдими?

Android, Chrome OS ва бошқа операцион тизимларнинг ўрнини босувчи Fuchsia OS, мобил қурилмалар ва компьютерлардан ташқари, «ақлли уй» гаджетларида ҳам қўлланади.

Учинчи босқичда MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Янгиланишнинг учинчи тўлқинида MIUI 12 асосидаги барқарор прошивкалар 17 хил русумдаги смартфонларга етиб келади.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Мазкур рўйхатда ҳам жами 43 та русумдаги телефон санаб ўтилган – ушбу моделлардаги смартфонлар эгалари хурсанд бўлсалар арзийди.

EMUI 11 ва HarmonyOS 2.0 намойиш санасини Huawei расман эълон қилди (+видео)

Huawei’нинг ҳозирги аҳволидан келиб чиқадиган бўлсак, HarmonyOS 2.0 операцион тизимининг анонси унинг учун муҳим аҳамиятга эга.

Яна тўртта Xiaomi ва Redmi смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкаси кела бошлади

Улардан биринчиси – ўтган йилги Xiaomi Mi 9 флагмани глобал, қолган учтаси эса ҳозирча фақат хитойча MIUI 12 асосидаги барқарор прошивкага янгиланмоқда.

Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди

Google компанияси Android 10’дан бошлаб, операцион тизимларни ширинликлар номи билан аташдан воз кечган. Лекин ходимлар уларни компания ичида ширинликлар номлари билан атаб келишаётган экан.

iOS 14 операцион тизими тақдим этилди

Ўн тўртинчи операцион тизим талқинида iPhone асосий экрани тубдан ўзгарди – энди виджетларни, яъни бошқа иловаларнинг туйнукчаларини жойлаштириш ва ўлчамларини ўзгартириш мумкин.

iPhone эгалари, iOS 14’дан умидни узаверинг!

Apple жорий йилнинг 22 июнида – WWDC 2020 тадбири доирасида iOS 14 операцион тизим талқинини тақдим этиши кутилаётган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, бундай номдаги операцион тизим умуман чиқмайди.

Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?

Android 11 операцион тизимининг биринчи бета-талқинини кузатиб, ундаги айрим функциялар асосий рақобатчи – iOS тизимидан ўзлаштирилганини пайқаш мумкин. Қуйида шулардан асосийларини келтириб ўтамиз...

Android-смартфонлар эгалари кутаётган функция iPhone’ларга тақдим этиляпти!

Купертинолик корпорация бу маълумотни ҳали расман эълон қилганича йўқ, умуман, iOS 14 расмий релизи ҳали 23 июнь куни, дастурчиларга мўлжалланган WWDC 2020 конференцияси доирасида бўлиб ўтади.

Android 11 онлайн тақдимотини кутяпсизми? Хомтама бўлмай қўяверинг!

«Биз сизларга Android 11 ҳақида кўпроқ сўзлаб беришдан мамнун бўлардик, лекин ҳозир байрамлар вақти эмас... Яқин орада биз Android 11 тўғрисидаги янги тафсилотлар билан қайтамиз», – дейилади баёнотда.

Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Harmony OS тизимидан ташқари, асосий ўзига хослиги – олд камера учун экранда кемтик ёки тирқиш йўқ. Фақат дисплейнинг юқори қисми ўртасида битта квадрат, иккита доирача шакли сал-пал кўзга ташланади.

Android борасида Samsung’нинг энг улкан хатосини биласизми?

Android асосчиси нутқини тугатгач, орага жимлик чўкади – Samsung вакиллари маъноли нигоҳлар билан бир-бирига қараб олишади. Уларнинг бари бир хил фикрга келганди: «Бу йигитча бизни аҳмоқ қилмоқчими!?»

Apple янги форматдаги WWDC 2020’ни эълон қилди: унда нималарни кўрамиз?

Барча дастурчиларга эшиклар очиқ – онлайн тартибда, албатта. Одатда улар учун Worldwide Developers Conference пулли бўларди, бу йил эса коронавирус пандемияси туфайли илк бора бепул ўтказиляпти.

Huawei компьютерлар бозорига Windows’нинг «кушанда»сини чиқаряпти!

Компания биринчи босқичда Хитойдаги компьютер ва ноутбукларни HarmonyOS 2.0 билан қамраб олмоқчи. Шунингдек, смарт-соатлар, автомобил дастурлари ва бошқалар ҳам миллий операцион тизимга ўтказилади.

33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Ушбу прошивкалар, Xiaomi ва Redmi смартфонларининг моделига боғлиқ ҳолда, Android 10 ёки Android 9 операцион тизим талқинларига асосланган.

Айфонларга ҳали чиқмаган iOS 14 концептини видеода кўрамиз!

iOS 14 операцион тизим талқини ҳали июнда, WWDC 2020 анжуманида намойиш қилинади. Лекин Apple’нинг аноним ходими ҳали чиқмаган прошивкали iPhone 11 Pro Max смартфонини аввалроқ икки биткоинга сотган.

Сизни жосуслар кузатувидан энди Android’нинг ўзи халос этади!

Android 11 дастлабки жамланмаси кодида топилган янги маълумотларга кўра, унда жосус иловаларнинг фаолиятини чеклаш имкони бўлади.

Samsung тўрт хил Galaxy A смартфонига Android 10 базасидаги One UI 2.0 тарқатяпти

Ушбу апдейт файли анча салмоқли – салкам 3 гигабайт. У февраль ойи хавфсизлик патчларини, Android 10’нинг асосий ўзига хосликларини, ҳамда янги One UI 2.0 график қобиғини ўз ичига олган.

«Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

Project Sandcastle сайтидан аллақачон иккита моделдаги iPhone учун Android прошивкаларини кўчириб олиш мумкин. Уларни ўрнатиш жараёни оддий Android-смартфонга кастом прошивка ўрнатишдан фарқ қилмайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш