«Касперский лабораторияси» Apple ҳамда Google’га қарши: у энди мобил операцион тизим ҳам яратяпти!

KasperskyOS’нинг мобил версияси Android ҳамда iOS тизимлари ва россияликларнинг «Аврора» – аввал Sailfish Mobile OS Rus номи билан рўйхатга олинган ягона операцион тизими билан рақобатга киришади.

Mi 9 флагманидаги «Game Booster» ўйин режимини Xiaomi энди бошқа смартфонларига ҳам қўшяпти!

Xiaomi дастурчилари «Game Booster» режимига эга MIUI 10 Global Beta 9.2.28 прошивкасининг глобал бета-версиясини тайёрлашди ва у аллақачон тарқатила бошлаган.

Android 10 номини Google раҳбари тасодифан «сотиб» қўйди: буниси энди ширин эмас экан!

Android учун масъул бўлган Google катта вице-президенти Хироши Локхаймер (Hiroshi Lockheimer) эълон қилган навбатдаги твитда фойдаланувчилар бир нарсани пайқаб қолишди...

Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

XDA Developers ресурсига кўра, операцион тизимнинг Android Q версиясида фойдаланувчилар энг кўп ишлатадиган тугмачалардан бири олиб ташланяпти.

iOS янгиланиши iPhone’ларни Wi-Fi ва уяли алоқадан маҳрум этмоқда

Булардан ташқари, iOS 12.1.4 версиясига янгилагач, айфонда Touch ID ва бошқа функцияларнинг ишлаш тезлиги пасайганидан, шунингдек, AirPods билан боғлиқ муаммолардан ҳам нолишмоқда.

Apple’нинг ҳали тақдим этилмаган бешта янги маҳсулотини iOS коди «сотиб қўйди»

Булар орасидан гаджетларнинг янги версиялари аввалдан кутилаётган эди. Apple News Magazines эса купертиноликларнинг навбатдаги тақдимот маросимида биз кўрадиган мутлақо янги сервис ҳисобланади.

iOS 12 ҳамда macOS Mojave ҳимоясини бузиш йўлини Google ходими кўрсатиб берди!

Google ходими эълон қилган маълумотлардан фойдаланиб, хакерлар iOS 12’да ишловчи Apple смартфонлари ва планшетлари учун жейлбрейк тайёрлай оладилар.

Android 10 Q смартфонингиз қувватини 50 фоизгача тежайди!

Wi-Fi тармоғига ҳам уланган Google Pixel 3 смартфонида, экран ёрқинлиги ўртача даражада созланган ҳолда тестлар ўтказилган. Тўқранг режим ҳайратланарли тарзда – 50 фоизгача тежамкорлик намоён этган.

Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

Бундай функция ҳозирда бошқа бирорта мобил операцион тизимда мавжуд эмас. Шундай экан, бу – iOS-девайслар эгалари ҳавас қиларли имконият!

Google раҳбари Android 10 Q тақдимот кунини расман эълон қилди

I/O 2019 конференцияси Калифорния штатидаги Маунтин-Вью шаҳрида жойлашган Шорлайн амфитеатрида бўлиб ўтади ва унда Android 10 Q операцион тизим талқини расман тақдим этилади.

Nokia смартфонларининг Android 9.0 Pie’гача янгиланиш графиги билан танишинг!

HMD Global компанияси тақдим этган барча русумлардаги Nokia смартфонлари Android 9.0 Pie базасидаги янги прошивка билан таъминланади, фақат босқичма-босқич...

Расман намойиш этилмаган Android 10 Q тизимининг ишлашини «жонли» видеода кўрамиз!

XDA Developers ресурси аллақачон Android 10.0 Q бета-версияси ўрнатилган смартфонни синаб кўрган. Ундаги асосий ўзгаришларни «жонли» видеода кўришингиз мумкин.

LG ўз смартфонларининг Android 9.0 Pie’гача янгиланиш режасини эълон қилди

Жанубий Кореяда аллақачон LG G7 ThinQ смартфонларини Android 9.0 Pie’гача янгилана бошлашган. Бошқа ҳудудларда ҳам айни шу моделдаги қурилмалар биринчилар қаторида мазкур апдейтга эга бўлса керак.

MIUI 11 тайёр бўляпти, унга янгиланувчи ва янгиланмайдиган Xiaomi смартфонлари рўйхати билан танишинг!

Xiaomi компанияси ўзининг мобил қурилмалари учун график қобиқнинг кейинги – MIUI 11 версиясини эълон қилди. Шунингдек, жорий йилда у асосидаги прошивкани қабул қилувчи смартфон ва планшетларини айтди.

Ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимидаги янги имкониятлар билан танишамиз!

Android Q Developer Preview биринчи версияси баҳорнинг бошларида чиқади. Фойдаланувчилар учун ушбу тизимнинг тақдимоти эса дастурчиларга мўлжалланган Google I/O 2019 кўргазмасида намойиш этилади.

Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 9 Pie асосида MIUI 10 тайёрланяпти, уни аллақачон синаб кўриш мумкин!

Ушбу смартфонлар учун Android Pie асосидаги MIUI 10 прошивкаси 2019 йилнинг биринчи чорагидаёқ тақдим этилади.

38 моделдаги Xiaomi смартфони барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланмоқда (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi ўзининг 38 та русумдаги смартфонини якуний версиядаги MIUI 10 прошивкасигача янгиламоқда. Телефоннинг моделига қараб, улар ҳар хил талқиндаги Android операцион тизими базасида ишлаб чиқилган.

Интернетда аллақачон iOS 13 тизимли қурилмалар кўпроқ «қўлга тушмоқда»

iOS 13 тизимли гаджетлар интернетда илк бора ўтган йилнинг октябридаёқ «кўзга ташланган». Аммо уларнинг фаоллиги декабрнинг ўртасида кузатилган, йил охирига келиб эса пасайган.

РАСМАН: Samsung смартфон ва планшетларининг Android 9 Pie’гача янгиланиш муддатлари эълон қилинди!

Android 9 Pie базасидаги One UI прошивкаси 2019 йил январдан октябргача тарқатилади. Бу рўйхатда жами йигирма тўртта моделдаги смартфонлар ва планшетларнинг янгиланиш муддати кўрсатилган.

Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

Huawei Kirin OS жорий йилнинг ёзидаёқ тақдим этилиши ҳам мумкин эди. Аммо тўлиқ тайёрлашга улгуришмагани боис анонси кейинроққа, номаълум вақтга қолдирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш