Геймер афсонавий ўйиннинг замонавий ремейкини ясади ва бу жараённи видеода кўрсатиб берди!

Миллион марталаб кўчирилиб олинадиган ўйинни ҳам биргина киши ярата олиши мумкинлигини ҳаваскор амалда исботлаб берган. Хўш, сиз ҳам бир уриниб кўрмайсизми?

AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

Кейинги пайтларда харидорлар кўпроқ мобил гейминг учун товарлар харид қилишмоқда. Геймерофонлардан ташқари, яна мобил геймпадлар ва кулерларни, яна VR-кўзойнакларнинг ҳам бозори чаққон.

Руҳий бузилишларнинг қайси турларини даволашда қандай видеоўйинлар фойдали?

Энди кимдир сизнинг ўйинларга ҳаддан ортиқ берилиб кетаётганингизни айтса, унга бемалол мана шу хабарни жўнатаверинг!

Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

Яхши томони шундаки, геймерлар уни компьютер ёки консолларда ўйнаб келаётган бўлсалар, сақлаб қўйилган ўйинларини мобил вариантга кўчира оладилар.

Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

Қизиқ факт: рейтинг етакчиси олаётган даромаднинг нақ 95 фоизи, PUBG Mobile фойдасининг эса 56,6 фоизи фақат хитойлик геймерлардан тушган.

Fortnite фойдаланувчилари ўзга сайёраликлар ҳамласига учради! (+видео)

Epic Games аллақачон мазкур ўйиннинг айрим жойларига НУЖлар билан боғлиқ тизерлар қўша бошлаган. Масалан, матч давомида булутлардан аллақандай нур тушади ва яхши ўйнамаётган геймерни ўғирлаб кетади.

Snapdragon 888 чипли ва 144Hz AMOLED-экранли AnTuTu «қироли» бор-йўғи 470 долларга баҳоланди!

Қизимаслиги учун геймерофонда графен найчали иссиқлик ҳайдаш тизими, шунингдек, 6/8/12 ГБлик LPDDR5 тоифали тезкор ҳамда 128/256 ГБлик UFS 3.1 стандартли ички хотира, экраности дактилоскоп қўлланган.

AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

Nubia Red Magic 6R смартфони 6,67 дюймлик, 2400х1080 пикселлик экран билан жиҳозланган. Унинг квадрокамерасида асосий сенсор 64 мегапикселлик аниқликдадир.

«iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Red Magic 6R смартфони энг кучли чипсетлардан бири – Snapdragon 888 базасида тайёрланган ва LPDDR5 тоифали тезкор хотира, UFS 3.1 стандартидаги доимий хотира чиплари билан жиҳозланган.

Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

Қонли қасос ҳақидаги бу фэнтези-ўйин 2018 йили тақдим этилиб, Windows, PlayStation 4, Xbox One, Nintendo Switch ҳамда iOS платформаларига чиққан ва кўп мақталган, Android’га эса эндигина навбат келди.

PUBG Mobile битта мамлакат учун эксклюзив версияда чиқяпти (+видео)

Унда геймерлар ўз ота-оналарининг ёки васийларининг телефон рақамларини тақдим этишлари шарт. Шунингдек, кунлик вақт ва маблағ сарфи ҳам чекланган – тегишлича уч соат ва тахминан 95 долларга тенг.

Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)

Геймерлар мини-думслеер ролида ўйнаб, иблисларга қарши жанг олиб боришлари мумкин. Геймплей жиҳатидан у Habby компанияси 2019 йили чиқарган Archero мобил ўйинини эслатади.

Машҳур видеоўйин асосидаги фильм хитга айланиб, бир ҳафтадаёқ ўзини қоплади! (+трейлер)

Илк уик-эндда 22,5 миллион доллар миқдорида маблағ тўплаб, киноижара лидерига айланган картинанинг умумий йиғимлари $51 миллиондан ошган бўлиб, бу билан уни ишлашга кетган харажат қопланиб бўлди!

Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Унга энг зўр – 144 герцлик Samsung E4 ясси дисплейини ўрнатишмоқда. Махсус переключателни босганда смартфон ўйин режимига ўтади ва оддий режимда яшириниб турган триггерлар ҳам ташқарига чиқади.

Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

Google Play’да тўлов қилиш (харид қилиш, бепулларида рекламани ўчириш тўлови, ўйиндаги валюта ва апгрейдлар хариди) керак бўладиган ўйин ва иловалардан мазкур хизматга обуна асосида бепул фойдаланинг!

«Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

У шу ойда тақдим этиладиган ўйинбоп смартфондан Weibo ижтимоий тармоғида биринчи хабарни ёзган ва: «Мен уни қўлимдан қўя олмаяпман», дея қўшимча қилган.

Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини расман эълон қилди – уни шу ойдаёқ кўрамиз!

Компания ҳали биттагина телефон билан чекланиб қолмоқчи эмас – бу бутун бошли геймерча қурилмалар серияси бўлади!

Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

Master Lu маълумотлар базасида сақланиб қолган қайдларга кўра, янги рекордчи Snapdragon 888 процессорига ҳамда тегишлича 16/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга.

PUBG Mobile ўз яратувчиларига $5 млрд.дан ошиқ фойда келтирди: кўпроқ кимларнинг чўнтагидан?

PlayerUnknown's Battlegrounds компьютерлар учун 2017 йили тақдим этилиб, янги «шоҳона жанг» жанрини оммалаштириб юборган. PUBG Mobile бўлса 2018 йилда чиқиб, уч йилда миллиард мартадан кўп юкланган.

Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Ушбу смартфонларда 120 ватт тезкор қувватлаш имконияти ҳамда 144Hz янгиланиш частотасига эга бўлган дисплей мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш