Машҳур Nokia N95 ҳозирга вақтда яратилса қанақа кўринишда бўларди? (Видео)

Модель тасвирланган роликни Юхо Сарвикас — HMD Global’нинг маҳсулотлар бўйича директори Twitter’даги саҳифасида бўлишган. Бу эса N95’нинг давомчиси сохта эмаслигини билдиради.

Афсонавий Nokia 6300 модели ва 8000 серияси қайта сотувга чиқиши мумкин

Маълумот учун, илгари афсонавий 3310 ва 8110 моделлари ҳам қайта сотувга чиқарилган эди.

Яндекс.Маркет ўн йилдаги энг оммабоп смартфонларни эълон қилди

Ўн йилда атиги тўрттагина бренднинг смартфонлари етакчи бўлган, лекин шулардан биттаси 2016 йилдан ҳозиргача лидерликни қўлдан бермай келмоқда!

Бизда қишлоқ аҳолиси аранг 3G ишлатаётган бир пайтда, Ойда ...

НАСА ва Nokia ўртасида муҳим шартнома имзоланди.

Nokia бирданига иккита арзон 4G-телефон тақдим қилди

Ҳар иккала гаджетнинг корпуси поликарбонатдан ишланган, улар 4G ҳамда VoLTE технологиясига, FM-радио ва microSD форматли хотира картаси учун слотга эга.

Nokia иккита смарт-телевизор тақдим этяпти: биттаси энг арзони бўлади

DTS тизимини ҳамда кенгайтирилган динамик диапазонни қўллаб-қувватловчи бу смарт-телевизорлар Android 9.0 операцион тизими билан тақдим этилади ва Google Assistant овозли ёрдамчисига эга.

Nokia смартфонларининг Android 11’га янгиланиш йўл харитаси чиқди!

Nokia Mobile эълон қилиб, кейин негадир ўчириб ташлаган твитга кўра, HMD Global компанияси ўзининг 14 хил смартфонига Android 11 прошивкасини кейинги йилнинг ярмигача тарқатиб тугатади.

Nokia 3.4 ҳамда Nokia 2.4 тақдим этилди: NFC чипли арзон смартфонлар! (+видеолари)

Android One дастури доирасидаги бу смартфонларнинг бири Android 11, иккинчиси ҳатто Android 12 талқинигача янгиланиши кафолатланган. HMD Global уларни уч йилгача хавфсизлик патчлари билан таъминлайди.

Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Рўйхатда айрим смартфонларнинг туркумлари битта бандда саналганини ҳисобга олсак, жами 110 дан ортиқ русумдаги мобил қурилмалар Android 11 талқинигача янгиланади. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас...

Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Huawei ҳақида-ку умуман гапирмаса ҳам бўлади – Master Lu рейтингида унинг бирортаям вакили йўқ!

Nokia учта моделда тугмачали 4G-телефон чиқаряпти: сунъий онгли, YouTube, WhatsApp ва Facebook’ли!

Биринчиси – энг арзон 4G-телефон; учинчиси YouTube, WhatsApp ва Facebook сингари иловаларни қўллашидан ташқари, Google Assistant овозли ёрдамчисини чақириш учун ён қиррасида махсус тугмачага ҳам эга.

95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

Ён қиррасидаги Xpress тугмачасини битта босганда Google Assistant овозли ёрдамчиси ишга тушади, иккита ёки узоқроқ вақт босиш амалларига эса бошқа функцияларни тайинлаб қўйиш мумкин.

Nokia экрани 7 дюймлик арзон смартфон тайёрлади

HMD Global компанияси Nokia бренди остида навбатдаги смартфонни ишлаб чиқди. TENAA сайтидаги сертификация туфайли бу модел ҳақдаги маълумотлар ва сурати маълум бўлди.

Афсонавий Nokia 3250 эсингиздами? Vivo эса шунақа форм-факторли смартфон патентлади!

Nokia 3250 корпуснинг пастки – бурилувчи қисмининг олд тарафида клавиатура жойлашган эди. Vivo патентлаган смартфонда ҳам шунақа, лекин бу моддий эмас, балки экрандаги сенсор клавиатурадир.

Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Master Lu бенчмарки жамоаси оммабоп телефонларнинг фойдаланувчи учун энг муҳим жиҳатларидан бири – иш жараёнида қанчалик қизиб кетишини ҳам текшириб кўрди. Натижалар ҳайратланарли!

Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Рўйхатга 8 та Google, 22 та Samsung, 10 та Nokia, 8 та OnePlus, 18 та Xiaomi, Redmi ва POCO, 18 та Huawei ва Honor, 26 та Oppo ва Realme, 9 та Vivo 9, 2 та Sony, 6 та LG, 2 та ASUS смартфони кирган.

Nokia иккинчи смарт-телевизорининг тақдимотини расман эълон қилди

Янги смарт-телевизор корпусининг пастки қисмида JBL акустикаси жойлашади. LED-матрицанинг аниқлиги 4K форматида бўлади. Қурилма Android TV (Android 9 Pie) операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Эҳтиёт бўлинг: Android’ни «ўлдирувчи» обойлар тарқалди! (+«жонли» видео)

Интернет фойдаланувчиларининг хабарларига кўра, ушбу хатолик Google Pixel, Nokia, Samsung, Xiaomi, OnePlus ва бошқа кўплаб компанияларнинг гаджетларида кузатилмоқда.

Nokia атиги 70 доллардан бошланувчи иккита смартфон тақдим этди

Nokia C5 Endi ҳамда Nokia С2 арзон смартфонлари Android 10 тизимига эга. Қизиғи – буларнинг иккинчиси иккита модификацияда тақдим этилган бўлиб, нархлари ўзаро жиддий фарқланади.

Nokia қуввати бир неча ҳафтага етувчи иккита арзон телефон чиқарди

Телефонлар иккита SIM-карта билан, GSM 900/1800 уяли алоқа тармоқларида ишлайди. Уларнинг асосий ўзига хослиги сифатида аккумуляторининг қуввати бир нечта ҳафтага етиши таъкидлаб кўрсатилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш