Сиз ҳам Windows 11 интерфейсини ҳозироқ синаб кўра оласиз – уни ўрнатиш шартмас!

Компьютерингиз талабларга мос келмаса ҳам, Windows 11’ни аллақачон ишлатиб кўришингиз мумкин. Бунинг учун интернетга уланиш имкони ҳамда оддийгина браузер бўлса бас – булар эса ҳозирда муаммо эмас.

Windows 11 тизимига классик «Пуск» менюсини қайтарамиз

Windows 11 талқинида «Пуск» менюси буткул қайта ишланган: у анча минималистик кўриниш касб этган. Аммо ҳозиргача Windows 7’даги каби «Пуск» ишлатувчилар учун у жуда одми, ноқулай ва фойдасиз кўринади.

Учта оммабоп жангари ўйинни 8 сентябрдан ўйнай олмайсиз, агарда...

7 сентябрданоқ Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинини ушбу қурилмаларда ўйнаб бўлмайди. 8 сентябрдан Call of Duty: Modern Warfare ҳамда Call of Duty: Warzone ўйинларини ҳам шу қисмат кутмоқда.

Аpple ноутбуклар савдосида ҳам биринчиликни бой берди

Биз Xiaomi тарихда илк бор Samsung ва Apple’дан ўзиб, Европа смартфон бозорида етакчи бўлганини ёзган эдик. Купертинолик техногигант ноутбуклар сотиш бўйича ҳам лидерликни қўлдан чиқарган.

Windows 11 биринчи оммавий бета-версияда тақдим этилди (+ҳавола)

Агарда бунгача сиз Windows 11 Dev preview версиясини ўрнатиб олган бўлсангиз, Beta-талқинга ўтиш жуда осон кечади – компьютерингизни биттагина ўчириб-ёқиш кифоя.

Windows 11 Pro ҳамда Windows 11 Home орасида қандай фарқлар бор?

Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини 24 июнь куни тақдим этган бўлиб, уни икки хил версияда тарқатади. XDA Developers мутахассислари ушбу талқинлар орасидаги фарқларни эълон қилишди.

Windows 11’га ўтиб улгурмадингизми? Microsoft эса аллақачон Windows 12’ни синаб кўряпти! (+скриншот)

Интернетда Windows 12 версиясида ишлаётган компьютер экранидан олинган илк скриншот тарқалди. Бу – фақатгина Microsoft ичида тест қилиб кўриш учун чиқарилган Windows 12 Build 12.0.30000 жамланмасидир.

Windows 11 дизайнида янгиланган Microsoft Office тўпламини юклаб олинг!

Янги операцион тизими тақдимотидан кейиноқ Microsoft корпорацияси Office дастурлар мажмуасининг дизайни ҳам унга мослаб ўзгартирилиши маълум қилинган эди ва компания ваъдасида турди.

Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбук эгалари ҳам Windows 11’га ўта оладилар, аммо...

Windows 10 тизимли компьютерларни Windows 11 талқинигача бепул янгилаш вақти чекланганини эълон қилган эдик. Microsoft энди Windows 7 тизимли гаджетларга энг янгисини ўрнатиш шартларини ҳам айтди.

Windows 11’га бепул ўта оласиз, аммо вақти чекланган!

Microsoft корпорацияси олдинги авлод Windows фойдаланувчилари янгисига бепул ўтишлари мумкин бўлишини эълон қилган эди. Лекин, энди маълум бўлишича, мазкур имконият вақт бўйича чекланар экан.

Windows 11 ўрнатиш мумкин бўлган ASUS она платалари рўйхати

Компьютер ёки ноутбукка Windows 11 ўрнатиш учун қўйиладиган талаблар рўйхати чиққан. Биз эса шу талабга жавоб бериши аниқ бўлган Intel, AMD ва Qualcomm процессорлари рўйхатларини ҳам тақдим этганмиз.

Xiaomi энг зўр ноутбукини чиқарди: Mi Notebook Pro X 15 нарх ва жиҳатлари

Ноутбук икки хил версияда чиққан: биринчиси 4,4 гигагерцлик Core i5-11300 чипсети, иккинчиси эса 4,8 ГГц частотали Core i7-11370H базасида ишлайди.

Энг тез ишловчи флешка яратилди – 600 Мб/сония!

Интерфейсининг ўтказувчанлиги 10 Гбит/с.га тенг, маълумотларни давомий узатишда 600 МБ/с.гача тезликни таъминлайди. Бу хусусияти уни SATA SSD тоифали сақлагичлар даражасига анча яқинлаштиради.

Windows 11 олти йиллик... смартфонда ҳам ишлаяпти! («жонли» видео)

Windows 11 ўрнатиш учун компьютерга қўйиладиган талаблар рўйхати чиққан. Microsoft’нинг бу инжиқлигига қарамасдан, ҳаваскорлар аллақачон мазкур операцион тизимни ҳаттоки смартфонга ҳам ўрната олишди!

AliExpress’дан россияликлар энг кўп олаётган олтита ноутбук ва энг оммабоп бешта бренд

Тадқиқотлар натижаларига кўра, ярим йилликда энг кўп сотилган лаптоплар – нархлари 33 минг рублдан 65 минг рублгача (тахминан 455–900 АҚШ доллари орасида) бўлган моделлар экан.

Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

Синов версиясини ўрнатишдан олдин компьютерингиз тизим талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилишингиз тавсия этилади. Уларнинг рўйхати ҳамда текширишнинг энг осон йўлини ҳам эълон қилганмиз.

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар

Қурилмангиз бу талабларга жавоб бериш-бермаслигини аниқлашнинг энг осон йўли эса хабарда келтирилган ҳавола орқали PC Health App утилитасини юклаб олиб ишга туширишдир.

Lenovo ноутбуклар учун симсиз қувватлагич тақдим этди

Жамланма 3,2 мм қалинликдаги металли қувватлантиргич-гиламча ва узун приёмникдан иборат. Гиламча розеткага уланади ва қурилма остида туради, приёмник ноутбук асосига ва USB-C портига қотирилади.

«Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Telegram мессенжерининг фойдаланувчиларига таркибида зиёнкор дастурий таъминот мавжуд бўлган оммавий тарқатмалар келмоқда. Бу тўғрида «Касперский лабораторияси» огоҳлантиряпти.

Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Расмий намойишидан олдин Windows 11 тизимининг дастурчиларга мўлжалланган жамланмаси тарқалиб кетди. Уни аллақачон юклаб олиб, компьютер ёки ноутбукка ўрнатса бўлади, биттагина «лекин»и бор-да...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш