Ўзбекистонда энди «Яндекс.Деньги» ҳамёнларни тўлдириш ва идентификация қилиш мумкин!

«Яндекс.Деньги» ҳамёнини тўлдириш учун исталган UzCard ёки Humo тизимидаги пластик карталари бўлиши кифоя.

Чегирмалар васвасаси: «Бўйдоқлар куни» AliExpress бир соатдаёқ рекорд қўйди!

Мазкур интернет-бозорга эгалик қилувчи Alibaba Group корпорацияси «Бўйдоқлар куни»нинг биринчи соатидаёқ ўтган йилдагига нисбатан 32 фоизга кўп савдони амалга оширган.

HUMO банкоматлари орқали Mastercard карталаридан нақд пул ечиш йўлга қўйилди

Ўзбекистон шаҳарларида ўрнатилган HUMO банкоматлари фуқаролар ва сайёҳларга 24/7 хизмат кўрсатади.

Сентябрдан E-ticket онлайн чипталар сотилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 1 сентябрга қадар E-ticket онлайн чипта савдосини йўлга қўйишни режалаштирилмоқда. Бу тизим ҳозирда тест режимида ишлаб турибди.

25 яшар Amazon солномаси

Онлайн савдолар билан шуғулланувчи Амазон компанияси қандай ривожланганини биласизми?

HUMO банкоматлари қандай тартибда ишламоқда?

HUMO тўлов тизимига оид 2500та банкомат 2019 йилнинг якунига қадар бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилади. Тошкент шаҳрида 50дан ортиқ бакноматлар куну тун хизмат кўрсатмоқда. Энг яқин жойлашган банкоматни харитада топиш мумкин.

Honor 20 смартфонлари савдоси қандай кечмоқда? Натижа ҳайратланарли!

Honor 20 линейкаси май ойи охирида Хитойда тақдим қилинган ва кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган эди. Расмий маълумотларга кўра, янги туркум смартфонлари атиги икки ҳафта ичида 1 миллиондан ортиқ сотилган.

Марказий банк Humo пластик карталарининг муомалага чиқарилиш кунини айтди!

Humo карталарини қабул қилувчи 47 990 та терминал аллақачон ўрнатилган. Улар келажакда UzCard, MasterCard, Visa ва UnionPay карталарини ҳам қабул қилади.

Humo тизими иш бошлагач, Uzcard пластик карточкалари ишламай қоладими?

Uzcard фойдаланувчилари, жумладан, савдо-хизмат ташкилот вакилларидан тегишли ҳолатларда мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат этишларини сўралмоқда.

Россиянинг энг қиммат интернет-компанияларидан бири Ўзбекистонга кирмоқчи

2018 йил якунларига кўра, Wildberries Россиянинг энг қиммат интернет-компаниялари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади; Бакальчук бўлса Россиянинг иккинчи миллиардер аёлига айланди.

«Uzcard» ва «Мир» кобейжинг карталари: пластик карталаримиз энди Россия банкларида ҳам ўтадиган бўлади!

Мамлакатимизда «Мир» тизимидаги тўлов карталаридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Келгусида эса, ўзбек пластик карталарини Россия банкларида қабул қилишни ташкил этиш кўзда тутилган.

Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Ўзингизга ёки яқинларингизга бирор гаджет харид қилиб, бирйўла омадингизни ҳам синаб кўрасиз; ютуқ чиқса – баҳорий совға сифатида қабул қиласиз!

«Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Мухлисларимиз Redmi Note 7 модели ўзимизда савдода бор-йўқлиги ҳақида саволлар беришмоқда. Биз умумий жавоб тарзида ушбу мақолани тайёрладик – унда сотиб олиш учун ҳаволалар берилган.

Смартфон ўрнига сода: онлайн харидда алданиб қолманг!

Фирибгарлар арзон нархлар билан содда кишиларни «қармоғига илинтириб» олиб, пулини тўлаган харидорларга смартфон ўрнига унинг қадоғидек шаклга ва вазнга эга бошқа нарсалар жўнатишяпти.

ДИҚҚАТ: Terashop.uz’да «20/19» акцияси!

Сизларга севимли Terabayt.uz сайтининг интернет-дўкони – Terashop.uz’да «20/19» байрам акцияси жорий этилди. Марҳамат – иштирок этинг, омадингизни синаб кўринг ва ғолиб бўлинг!

РАСМАН: «Малика»даги дўконлар ёпилишини Давлат солиқ қўмитаси изоҳлади: 308 миллион сўмлик товарлар олиб қўйилган!

Тошкент шаҳридаги маиший техника воситалари савдосига ихтисослашган «Малика» савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан назорат тадбири ташкил этилган.

«Малика»даги дўконлар ишламаяпти – нима гап ўзи?

Агарда бугун харид учун «Малика» бозорига боришни режалаштирган бўлсангиз, шошмай турганингиз маъқул – овора бўлганингиз қолади. Terashop.uz интернет-дўконимиз эса доимгидек ўз фаолиятини юритмоқда.

AliExpress’да энг сўнгги моделлардаги Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 16 июль)

Ушбу смартфонлар орасидан Mi 8 моделигина айни дамгача Ўзбекистон бозорларига етиб келган, қолганларини эса фақат Хитойдан буюртма қилдириш мумкин.

Экспертлар: Xiaomi смартфонларини AliExpress’дан олманг, бу хавфли!

Эндиликда компания ҳар бир ҳудудга мўлжаллаб чиқарган телефонига ўша ҳудудгагина мос прошивка ўрнатмоқда ва уни алмаштириб – локализация қилиб бўлмайди.

Ўзингиз учун чекловларсиз, ҳақиқий американча шоппинг кашф этинг!

iTashkent Express сервисига мурожаат этиб, сиз Америка сайтларидан исталган бир товарга буюртма бериш имконига эга бўласиз. Ушбу сервис жамоаси эса буюртмангизни сотиб олади ва Сизга етказади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш