Xiaomi яна битта ўйинбоп смартфон – сирли Mi Play’ни тақдим этяпти!

Бу – жаҳон бозорига мўлжалланган Pocophone F1’нинг Хитой учун тайёрланган модификацияси ёки Huawei’нинг Honor Play смартфонларига жавоб тариқасида – ўша нарх тоифасида тайёрланган янги модел бўлади.

Epic Games афсонавий ўйинлар туркумини App Store’дан буткул олиб ташлади

App Store’да ҳозирда Infinity Blade ўйинларини изласангиз, натижа бермайди. Аммо бу ўйинни аввал ўрнатган ва ўчириб ташлаган бўлсангиз, харидлар тарихи орқали уни топиб, қайтадан ўрнатишингиз мумкин.

Хакерлар PlayStation Classic ҳимоясини бузишди, энди унга ҳар қандай ўйинни юклаш мумкин! (+видео)

Қурилма ичини очишга ҳам ҳожат йўқ – компьютер орқали айрим файллар устида бир нечта ҳаракатни амалга ошириб, кейин ўйинларни флешкага юклаб, уни Sony PlayStation Classic’нинг USB-портига қўйилади.

The Game Awards 2018: ўйинлар оламида йилнинг энг зўрлари тақдирланди

Ўйинлар саноати ва бозорига бағишланган The Game Awards 2018 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда жорий йилдаги энг яхши ўйинлар, геймерлар, ўйин мусиқалари ҳамда саундтреклари кабилар маълум қилинди.

Counter-Strike: Global Offensive ўйини энди бепул бўлиб, унга «Battle Royale» режими ҳам қўшилди!

Valve компанияси ушбу янгиликлар билан Counter-Strike: Global Offensive ўйинини ҳозирда анча оммалашган Fortnite ҳамда PUBG каби рақибларига қарши қўймоқда.

«Ёвузлик макони 2»: ҳали тақдим этилмаган Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини томоша қилинг!

Янгиланган «Ёвузлик макони» аввалги – оригинал ўйиннинг давоми, иккинчи қисмидек ўйналади. Resident Evil 2 келаси йилнинг 25 январида PS4, XONE ва компьютерлар учун расман тақдим этилади.

2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

Дунёда энг кенг тарқалган мобил платформа – Android учун ишлаб чиқилган дастурлар, шунингдек китоб, кино ва сериаллар кўп. Google Play улар орасидан бу йилдаги энг яхшиларини эълон қилди.

25 йиллик ностальгия: Sony қайта чиқарилган PlayStation Classic’ни 100 доллардан сота бошлади!

Қайта ишлаб чиқарилган PlayStation Classic жамланмасида консол билан бирга иккита оригинал жойстик ҳамда 20 та олдиндан ўрнатилган ўйин мавжуд.

390 доллардан бошланувчи Nubia Red Magic Mars чиқди: 10 ГБгача «оперативка»ли ўйинбоп смартфон!

Red Magic Mars энг сўнгги – Android 9.0 Pie тизимига эга, ундаги Red Magic OS UI график қобиғида тезкор созламалар панели мавжуд. Энг қизиғи – айни шу модел учун тақдим этилган аксессуарлар...

Fortnite ўйини сайёрамизнинг энг гавжум мамлакатлари ўнталигига кирди!

Ундан олдинда фақат Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Бразилия, Покистон ва Нигерия турибди, холос. Тағин булардан Нигерия аҳолиси ушбу ўйин иштирокчиларидан атиги 3 миллионга ошиқ, буям ҳозирча...

Blizzard студияси Pokemon Go услубида Warcraft ўйинини тайёрламоқда

Blizzard катта дизайнери, World of Warcraft устида ишловчи Кори Стоктон айнан Pokemon GO ўйинининг ашаддий ишқибозидир. Ушбу янги лойиҳани яратиш фикри ҳам биринчи бўлиб унинг хаёлига келган.

Assassin’s Creed: Rebellion ўйини Android ва iOS учун бепул тақдим этилди! (+видео)

Ўйин воқеалари 15-аср Испаниясида юз беради, бошланишига унда 40 персонаж бўлади. Улар орасида ушбу туркумнинг бошқа ўйинларида машҳур бўлганлар ҳам, фақат Rebellion’дагина мавжуд ассасинлар ҳам бор.

РАСМАН: Geekbench’да 9000 балл тўплаб, Xiaomi ва Huawei флагманларидан ўзиб кетган смартфонни кейинги ҳафтадаёқ кўрамиз!

AnTuTu’да салкам 320 000 балл олган бу геймерофон Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилди. Якка ядроли тестда у 2375 балл, барча ядроларини ишга солганида эса 9000 баллдан ошиқ натижа кўрсатди!

Rainbow Six Siege’ни шу кунларда мутлақо бепул ўйнаш, яна 70 фоизгача чегирма билан олиш мумкин! (+видео)

Шунингдек, ўйин харидида ҳам 30 ноябргача улкан чегирмалар эълон қилинган. Қайси нашри эканлиги ва платформа туридан келиб чиқиб, уни 70 фоизгача арзон олиш мумкин.

Ҳайратга арзирли рақам: Fortnite’ни бир вақтнинг ўзида нечта геймер ўйнайди?

Эслатиб ўтамиз, Fortnite – яшаб қолиш учун курашни ифодаловчи ўта оммабоп ўйин бўлиб, уни PlayStation 4, Nintendo Switch, Xbox One, Windows, MacOS, iOS ва Android-қурилмаларда ҳам ўйнаш мумкин.

Xbox One’га энди клавиатура ва сичқонча улаб ҳам ўйнашингиз мумкин!

Шу кунларда Alpha Skip Ahead ҳамда Beta Ring дастурларининг иштирокчилари бўлган тестерлар аллақачон Xbox One’да клавиатура ва сичқончани синаб кўриш имкониятига эга бўлишган.

Crackdown 3 ўйини: барчасини вайрон қил!

Тўрт кишилик ушбу ўйинда геймерлар кўзларига кўринган ҳамма нарсани бузиб, вайрон қилишлари мумкин. Crackdown 3 харитасида мингта шар яширинган бўлиб, ўйинчилар уларни топишлари керак бўлади.

10 ГБ «оперативка»ли илк смартфон – Xiaomi Black Shark 2 тақдим этилди!

6 ёки 8 ГБлик Black Shark 2 харидорларига 340 мА/соатлик батареяли Bluetooth-контроллер ҳам берилади. 10 ГБлик геймерофон жамланмасида эса яна сенсорли трекпадга эга қўшимча геймпад ҳам мавжуд.

РАСМАН: Nubia ҳам иккинчи геймерофони – Red Magic 2’ни жангга тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Ушбу иккинчи «Қизил Жоду» Snapdragon 845 чипига, 8 гигабайтгача тезкор ва 128-256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Унинг корпуси ёнларида махсус тугмачалар бўлиб, улардан ўйинда фойдаланилади.

Хэллоуин арафасида Sony «даҳшатли» PlayStation ўйинларига улкан чегирма эълон қилди

Гарчи реклама постерида 60 фоиз кўрсатилган бўлса-да, аслида «даҳшатли» ўйинлар учун нақ 77 фоизгача борувчи чегирмалар белгиланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш