Black Shark 2 тақдимот санасини Xiaomi расман тасдиқлади! (+«жонли» суратлар)

Xiaomi компанияси бугун эълон қилган постерда Black Shark логотипи, унга тегишли хитойча ёзувлар ҳамда инглизчада «5 кун қолди» ёзуви туширилган.

Атиги 230 долларлик Vivo Z3 – компаниянинг илк ўйинбоп смартфони тақдим этилди

Vivo Z3 – бу компаниянинг ўйинларда самарадорликни оширувчи Dual-Turbo технологияли илк моделидир. Ўйинга халақит бермаслиги учун кирувчи қўнғироқлар ва билдиришномаларни чеклаш функцияси мавжуд.

Red Dead Redemption 2 ўйинининг тақдимотини кутмасдан, уни юклаб олиш мумкин!

Red Dead Redemption 2 ўйинини геймерлар тақдимотдан бир ҳафта аввал, яъни 19 октябрь – жума куни, Тошкент вақти билан соат 09:00 дан бошлаб юклаб олишлари мумкин бўлади.

Xiaomi Black Shark 2 тақдимот куни маълум, аммо у аллақачон Geekbench’да мухлисларни хафа қилди

17 октябрда Black Shark 2 смартфони Geekbench’да текширилган. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган ахборотлар эса «хитойча Apple» мухлисларининг ва ўйин ишқибозларининг ҳафсаласини пир қилиши аниқ.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Snapdragon 8150 чипи, 8/256 ГБ хотираси, кучли совитиш тизими, Android Pie тизими, симсиз қувватланиши ва бошқа жиҳатлари билан ушбу геймерофон ҳатто iPhone Xs Max’дан ҳам кучли бўлиши кутилаётир.

Fortnite’ни энди исталган Android-қурилмада ўйнаш мумкин, фақат...

10 октябрда Epic Games компанияси Fortnite ўйинининг синов босқичи якунланганини эълон қилди. Энди уни ҳар қандай Android-қурилмада ўйнаш мумкин, фақат девайс тегишли техник талабларга мос келса бас.

Илк ўйинбоп смартфоннинг иккинчи авлоди – Razer Phone 2 тақдим этилди

Android 8.1 Oreo тизимли Razer Phone 2 геймерофони Snapdragon 845 чипига, 8/64 ГБ хотирага, 12+12 МПлик бош ва 8 МПлик олд камераларга, буғлантирувчи камера ёрдамида совитиш тизимига эга.

«Акулалар яқинлашмоқда»: Xiaomi жаҳоннинг энг кучли Android-смартфонини дунё бозорига чиқаряпти!

Европа бозорига мўлжалланган Xiaomi Black Shark глобал MIUI 10 прошивкали, интерфейси тўлиқ локализация қилинган бўлади. Бу прошивкага Google сервислари ўрнатилади ва хитойча иловалар олиб ташланади.

Razer ҳар қандай Android-смартфонга тушадиган профессионал геймпад тақдим этди

Razer Raiju Mobile – исталган замонавий Android-смартфонга улаб ишлатиш мумкин бўлган геймпаддир. Телефонга уни Bluetooth канали орқали ҳам, USB-C порти ёрдамида ҳам улаш мумкин.

Razer Phone 2 ўйинбоп смартфони тақдимотидан аввал савдога қўйилди

Razer Phone 2 якка кристалли Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди, тезкор хотираси 8 ГБ. Amazon сайтида унинг 64 ГБ доимий хотирали версияси 870 евродан сотувга қўйилган.

Афсонавий консол қайтмоқда

Бугун PlayStation компанияси ноёб PlayStation Classic консоли учун буюртма қабул қилишни бошлади

Huawei’дан сюрприз: у ҳам ўйинбоп смартфон – Mate 20X флагманини тайёрлабди!

Huawei Mate 20X геймерофони сиғимдор аккумуляторга ва такомиллаштирилган совитиш тизимига эга. Смартфон ўрнига худди шу шаклдаги муз парчаси намойиш этилгани ҳам шунга ишора қилаётир.

Samsung энг зўр Fortnite ўйинчиларига Galaxy Note 9 ҳадя этяпти! (+видео)

Геймерларга совғани худди ўша ўйин услубидаги яшикда элтиб беришмоқда. Унинг ичида смартфондан ташқари, ўйиндаги ўз аватари тасвири туширилган постерлар ва ўйинга мансуб турли предметлар ҳам бор.

Ўйинларни энди компьютерга ҳам ўрнатмасдан, браузернинг ўзиданоқ ўйнайсиз! (+видео)

Google компанияси ўйинлар учун ўз стриминг сервисини тақдим этяпти. Бу – яқин орада энг кучли ўйинларни ҳам тўғридан-тўғри Chrome браузерининг ўзиданоқ ишга тушириш мумкин бўлади

АҚШ Қуролли кучлар сафини геймерлар ҳисобига тўлдирмоқчи

Армия сафларига ёшларни айнан киберспорт тадбирлари иштирокчилари орасидан излашмоқчи. Жумладан, шутерлар ишқибозлари Counter-Strike мусобақаларидаёқ қуролли кучлар сафларига ёзилишлари мумкин бўлади.

Xiaomi яширган «Қора Акула» – иккинчи ўйинбоп смартфон TENAA’да фош бўлди!

Black Shark 2 қўшалоқ камераси объективлари ва фоточақноғи тикка жойлашган (аввалгисида горизонтал эди). Шунингдек, бармоқ изи сканери экраннинг остидаги «Уйга» тугмачасидан орқа панелга кўчирилган.

Ниҳоят, ўйинбоп ASUS ROG Phone смартфони сотувга чиқяпти!

GearBest интернет-дўконида глобал версиядаги Asus ROG Phone савдога қўйилди, дастлабки харидорларга уни октябрь ойининг ўрталарида етказиб беришади. Нархи ҳам чаккимас – нақ 1319 АҚШ долларига тенг!

Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

Аввалроқ Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ўйинларга берилишни руҳий касалликнинг кўринишларидан бири, дея эътироф этган эди.

Razer Phone 2: Илк геймерофоннинг иккинчи авлоди бенчмаркларда фош этилди

Snapdragon 845 чипли Razer Phone 2 хотираси 8/512 ГБ, дисплейи QHD форматида. Тахминларга кўра, унинг экранида янгиланиш частотаси 120 Гц.га тенг бўлган сифатли IGZO панел қўлланади.

Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

Бу саховатнинг сабаби бор – ишлаб чиқарувчи аллақачон Razer Phone 2 моделини тайёрлаган ва уни яқин орада тақдим этмоқчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш