Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)

Геймерлар мини-думслеер ролида ўйнаб, иблисларга қарши жанг олиб боришлари мумкин. Геймплей жиҳатидан у Habby компанияси 2019 йили чиқарган Archero мобил ўйинини эслатади.

Машҳур видеоўйин асосидаги фильм хитга айланиб, бир ҳафтадаёқ ўзини қоплади! (+трейлер)

Илк уик-эндда 22,5 миллион доллар миқдорида маблағ тўплаб, киноижара лидерига айланган картинанинг умумий йиғимлари $51 миллиондан ошган бўлиб, бу билан уни ишлашга кетган харажат қопланиб бўлди!

EGS яна иккита ўйинни бепул ва бир умрга беряпти (+видеолар)

Ҳар иккала ўйиннинг ҳам бепуллик вақти 29 апрелгача давом этади; шундай экан, улар билан танишиб, сақлаб олишга улгуринг ва геймер дўстларингизга ҳам бу хабарни етказинг.

Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Унга энг зўр – 144 герцлик Samsung E4 ясси дисплейини ўрнатишмоқда. Махсус переключателни босганда смартфон ўйин режимига ўтади ва оддий режимда яшириниб турган триггерлар ҳам ташқарига чиқади.

Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

Google Play’да тўлов қилиш (харид қилиш, бепулларида рекламани ўчириш тўлови, ўйиндаги валюта ва апгрейдлар хариди) керак бўладиган ўйин ва иловалардан мазкур хизматга обуна асосида бепул фойдаланинг!

Учта саргузашт ўйинни олиб қўйишга улгуринг ва бир умр бепул ўйнанг! (+видеолар)

Бу учала ўйиннинг (биттаси ўн саккиздан ошган геймерларга тавсия этилади) бепуллик вақти 22 апрелгача давом этади. Шундай экан, сақлаб олишга улгуринг ва геймер дўстларингизга ҳам бу хабарни етказинг.

«Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

У шу ойда тақдим этиладиган ўйинбоп смартфондан Weibo ижтимоий тармоғида биринчи хабарни ёзган ва: «Мен уни қўлимдан қўя олмаяпман», дея қўшимча қилган.

Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини расман эълон қилди – уни шу ойдаёқ кўрамиз!

Компания ҳали биттагина телефон билан чекланиб қолмоқчи эмас – бу бутун бошли геймерча қурилмалар серияси бўлади!

PlayStation’даги бу эксклюзив 138 та ўйин PS Store’дан йўқолади, олиб қўйишга улгуринг! (тўлиқ рўйхат)

Sony шу ёзда учта русумдаги PlayStation ўйин консоллари учун PlayStation Store’ни расман ёпади. Лекин шунгача сотиб олган геймерлар уларни ўз ўйин кутубхоналаридан қайта юклаб олишлари мумкин бўлади.

Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

Master Lu маълумотлар базасида сақланиб қолган қайдларга кўра, янги рекордчи Snapdragon 888 процессорига ҳамда тегишлича 16/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга.

Hitman 3 ўйинини компьютер ва приставкаларга 6 апрелгача бепул олиб қўйишга улгуринг!

Геймерлар бепул Starter Pack тўпламини 6 апрелгача юклаб олишлари мумкин – унинг таркибига ўйиннинг учала мавсумидаги бир нечта босқич киритилган.

Келеслик боланинг компьютер ўйнаши унинг ота-онасига ўта қимматга тушди!

Энди уларнинг ота-оналари фарзандлари томонидан етказилган 946886.32 сўм зарарни тўлаш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасидаги ҳуқуқбузарлик юзасидан жавоб бериши керак бўлади.

PUBG Mobile ўз яратувчиларига $5 млрд.дан ошиқ фойда келтирди: кўпроқ кимларнинг чўнтагидан?

PlayerUnknown's Battlegrounds компьютерлар учун 2017 йили тақдим этилиб, янги «шоҳона жанг» жанрини оммалаштириб юборган. PUBG Mobile бўлса 2018 йилда чиқиб, уч йилда миллиард мартадан кўп юкланган.

Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Ушбу смартфонларда 120 ватт тезкор қувватлаш имконияти ҳамда 144Hz янгиланиш частотасига эга бўлган дисплей мавжуд.

PlayStation эгаларига Sony ўндан ошиқ ўйинни теппа-текинга тарқатяпти!

17 мартда Play at Home дастурининг иккинчи босқичи бошланди, унинг доирасида ўйинларни текинга олиш учун PlayStation Plus обуначиси бўлиш ҳам шарт эмас.

Nokia G10 – афсонавий бренднинг биринчи ўйинбоп смартфони!

Янги қурилма аллақачон бир неча ташкилотда, шу жумладан Евроосиё иқтисодий комиссиясида (Eurasian Economic Commission, EEC), Таиландда ҳамда TÜV Rheinlan’да сертификациядан ўтган.

Бир нечта жиҳатдан рекордчи Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro геймерофонлари чиқди!

Red Magic 6 Pro аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, 120 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга. Уни нолдан бошлаб 50 фоизгача қувватлаш учун атиги 5 дақиқа кифоя – тасаввур қиляпсизми!?.

Энг, энг, энг... мобил ўйинлар учта рейтингда (App Annie, 2020 йил)

App Annie тадқиқот компанияси мобил ўйинлар бозорини таҳлил қилиб, 2020 йили улардан қайсилари кўпроқ оммалашганини эълон қилди. Текширувлар натижаларини у учта рейтингда кўрсатиб берган.

Жо Байден президентликнинг илк дам олиш кунларини набираси билан шу ўйинга бағишлади!

Ўйинда Жо Байден ютганини ёзган невараси ҳазил тарзида қўшимча қилишича, давлат махфий хизмати ушбу беллашувда президентга яширинча ён босган.

Фазовий жангли стратегия ўйинини 18 февралгача буткул ва бепул олиб қўйишга шошилинг!

Halcyon 6: Starbase Commander моҳиятига кўра стратегия ҳамда қадам-бақадам тактик RPG қоришмасидир. Унда воқеалар фантастик муҳитда бўлиб ўтади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш