Президент: «Тезкор мобил интернет қамрови йил якунигача 90 фоизга етказилсин»

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев: «Бу ишларни келгуси 2-3 йилда тўлиқ амалга оширмасак, ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади», дея таъкидлади.

Ўзбекистон миллий домени 25 ёшда: ютуқларга бир назар

Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 2,5 баробарга– 11,62 Мбит/с.дан 26,92 Мбит/с.гача ўсди. Интернет тезлиги бўйича рейтингда юртимиз 95-поғонада турибди ва бир ойда 7 поғонага кўтарилди.

Университетларга қабулдаги ўзгаришлар: имтиҳонлар муддати сурилди, ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 23 апрель куни ўтказилган брифингда АКТ йўналишидаги иккита – Инҳа ҳамда Амити университетларига қабул билан боғлиқ саволларга жавоб берилди.

«COVID-19 Challenge 2020» танловига 600 та ариза топширилди

Камида 5 та танланган лойиҳани синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган технологик ечимларни амалга ошириш учун ҳамкорлар томонидан тақдим этилган 10 минг долларгача молиявий маблағ билан таминланади.

Мобил интернет тезлиги нега пасайди? АКТ вазирлиги изоҳ берди

237 та объектда тармоқлари кенгайтирилиб, ускуналари модернизация қилинган. Натижада уларнинг ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етган.

IT-йўналишлар бўйича бепул видеодарсларга марҳамат!

Коронавирус туфайли карантин шароитида IT-марказларининг жамоалари энг долзарб йўналишлар бўйича бепул видеодарсларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш ишларини йўлга қўйишди.

Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!

Коронавирус инфекцияси туфайли карантин пайтида янги билим олишга, фойдали кўникма ва малакаларни шакллантиришга ёрдам берадиган бепул онлайн манбалар мавжуд. Шулардан айримларини эслатиб ўтаамиз.

Карантин шароитида барча онлайн хизматларни жамлаган Uydaqoling.uz портали ишга тушди

Унда онлайн тарзда нонушта, тушлик, кечки овқатларга буюртмалар бериш ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш ва ҳоказо хизматлар жорий этилган.

АКТ йўналишидаги Амити университети кириш имтиҳонлари саналарини эълон қилди

Тасдиқланган жадвалга асосан, кириш имтиҳонлари май, июль ва август ойларида ўтказилади. Рўйхатга олиш имтиҳон ўтказиш санасидан ўн кун аввал ёпилади!

Интернет тезлиги бўйича Speedtest жаҳон рейтингида Ўзбекистон яна 7 поғонага кўтарилди

Speedtest рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида яна 36 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди.

GameDev Goethe бепул лойиҳаси: энг зўр ўйин яратувчисига айланинг!

Лойиҳанинг асосий мақсади — компьютер ўйинларни яратишда эндигина биринчи қадам қўяётган ихтирочиларга кўмак бериш. Шошилинг, жойлар чекланган!

Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

«Adrenaline Online Cyber Cup» мусобақасида, республикамизнинг қайси бурчагида яшашидан қатъий назар, мутлақо барча қатнашиши мумкин. Муҳими, иштирокчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса кифоя.

Online Open Sessions – карантин вақтида IT-Паркдан янги қизиқарли лойиҳа!

Мазкур лойиҳа онлайн тарзда ўтказилаётган видеоконференция бўлиб, унга Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардан таниқли ва нуфузли IT-мутахассислар ҳамда стартапчилар жалб қилинган.

Коронавирус бўйича Telegram-бот ишга туширилди

Энди call-марказига мурожаат қилган пайтида телефон қўнғироғига жавоб кутмасдан, бевосита Telegram-бот орқали мурожат қилишлари ва тезкор ёрдам олишингиз мумкин.

Инҳа университети биринчи имтиҳонга кириш ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини узайтирди

Хоҳловчилар 10 апрелгача «Компьютер ва дастурий инжиниринг факультети» (SOCIE) ва «Логистика» (SOL) факультетларига ўз ҳужжатларини топширишлари мумкин.

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вирусолог олимлар билан келишилган ҳолда тузилган, дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

«Online-мактаб» ва «Online-боғча» телевизион видеодарслари иш бошлади

Телевизион видеодарсларни абонентлар айрим хорижий телеканаллар ўрнига томоша қилишлари мумкин.

РАСМАН: Интернет ва телефон икки ойгача ўчмаслиги кимларга тааллуқли?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 2 ой давомида интернет ва телефон ўчирилмаслиги ҳақидаги бандига расмий изоҳ берди.

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар улар очиқ режимда тарқатилади.

Карантин даврида интернет ва телефон билан боғлиқ саволларга АКТ Вазирлиги жавоб берди

Ўзбекистонда коронавирус бўйича карантин режими вақтида фуқароларимиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Ахборот технологиялари соҳаси бўйича бир қатор саволлар ва мурожатлар келиб тушмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш