Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ чатбот ишга тушди

Telegram’даги HealthBuddy+ чатботи – нафақат СОVID-19, балки эмлашлар ҳақида аниқ маълумот берувчи янги платформа. Шунингдек, унинг иловасини iOS ва Android тизимли қурилмаларга ўрнатиб олиш мумкин.

Ўзбекистонда электрон тиббий карталар жорий этилади

Йил якунига қадар гематологик ва онкологик беморларни даволаш жараёнларини кузатиш имконини берадиган электрон тиббий карталарни (беморлар рўйхатини) юритиш тизими яратилади.

1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари ишлайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, 1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан кўзланган мақсад – электрон спортни ривожлантиришдир.

Энди шифокор қабулига ҳам my.gov.uz портали орқали ёзила оласиз!

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги «Соғлиқни сақлаш» туркумидаги «Шифокор қабулига ёзилиш» хизматини танлаб, керакли шифохонага шифокор қабулига онлайн тарзда ёзилинг.

Ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди

Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради.

Коронавирусдан огоҳлантирувчи SMS’лар нега келмай қўйди?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус борасида муҳим саволлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Карантиндаги шахсларнинг телефонлари нега олиб қўйилади?

Вақтинчалик олиб қўйилган буюмлар шахс даволаш муассасасидан чиқаётган вақтда ўзига қайтариб берилади ёки унинг яқин қариндошлари ёхуд вакилларига топширилади.

Коронавирус ҳақида расмий сайт ишга туширилди

Сайтда янгилик ва статистик маълумотлардан ташқари, коронавирус (COVID-19)нинг аломатлари, хавф гуруҳлари, диагностикаси ва юқтиришни олдини олиш учун меъёрлар ҳақида муҳим маълумотлар ҳам бор.

Коронавирус қаерда қанчалик тарқалмоқда? Буни кўрсатувчи онлайн сервис ишга тушди!

Онлайн панель дунёнинг барча бурчакларида коронавирус юққани тасдиқланган ҳолатлар, соғайган беморлар миқдорлари ҳамда ўлим ҳолатлари ҳақида мунтазам янгиланиб турувчи статистикани акс эттиради.

Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси мобиллашди

Янгича тез тиббий ёрдам автомобилларининг салон қисмига замонавий видеокузатув камераси ва зарур тиббий ахборот коммуникация ва мультимедиа технологиялари ўрнатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш