Canalys компьютер ва планшетларнинг биринчи чоракдаги сотувлари ҳақида маълумот берди

2021 йилнинг биринчи чорагида шахсий компьютерлар ва планшетлар савдоси йиллик икки баравар ўсишга эришди.

Apple ўзининг М1 процессори базасида iPad Pro ва турфа рангли iMac’лар тақдим этди

iMac’ларда илк бор Touch ID пайдо бўлган, масалан, тўловлар авторизациясини бармоқ изи ёрдамида қилиш мумкин. У клавиатурага ўрнатилган бўлиб, унинг ҳам янги компьютер рангига мосини олиш мумкин.

HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Анча кенгайтирилган бу рўйхат Huawei’нинг нафақат замонавий смартфонлари, балки планшет ва ақлли телевизорларини ҳам ўз ичига олган.

Россияда энг оммабоп планшетлар ва ноутбуклар («Яндекс.Маркет» рейтинги, 2021 йил боши)

2020 йилнинг январига солиштирганда, бу йил бошида ўртача чек қиймати планшетлар савдосида салкам 25 фоизга, ноутбуклар савдосида эса 31 фоизга ошган.

Алоқа операторидан зўр танлов: рақсга тушиб TikTok’ка юкланг ва смартфон, планшет, смарт-соат ютиб олинг!

Ютуққа жами 15 дона Huawei P40 ҳамда 30 дона Huawei P40 Lite смартфонлари, шунингдек 15 тадан Huawei MediaPad T10 планшети ва Huawei GT2 смарт-соати қўйилган!

Экрани ҳам букилиб, ҳам чўзилувчи илк смартфон – TCL Fold 'n' Roll намойиш этилди! (видео)

DragonHinge шарнири қурилмани букиш-ёйиш орқали дисплейнинг ўлчамини 6,87 ёки 8,85 дюймга келтириш имконини беради. Чўзиш механизми ёрдамида эса экраннинг ўлчамини 10 дюймлик қилиш мумкин.

Энди намойиш этиладиган iPad Pro ва iPad mini 6 илк «жонли» суратларда!

Apple корпорацияси навбатдаги тақдимот маросимини 13 апрелда ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалган. Тармоқда эса унда намойиш этиладиган айрим янги гаджетларнинг фотосуратлари пайдо бўлди.

AnTuTu’нинг янги рейтинги: энг қиммат iPhone 12 Pro Max атиги 6-ўринда! (2021 йил март)

Рўйхатнинг биринчи ярмида бирорта ҳам айфон йўқ. Рейтинг етакчиси эса, кетма-кет тўртинчи ойдирки, AnTuTu тахтидан тушмай келаётир.

Эгасини рози қилган iOS-гаджетлар ТОП-ўнталигида беш йилдан бериги бирорта айфон йўқ! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Айтиш керакки, янги ғолиб шу йилнинг январь рейтингида иккинчи ўринда бўлиб, 12,9 дюймлик iPad Pro планшети 99,5 фоизлик кўрсаткич билан кетма-кет тўртинчи ой етакчилик қилган эди.

Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Samsung аллақачон ўн иккинчи авлод «яшил роботчали» тизим асосида One UI 4.0 график қобиғини тайёрлашга киришган. Интернетда эса унгача янгиланувчи телефон ва планшетларнинг рўйхати пайдо бўлди.

Samsung’нинг барча смартфон ва планшетлари эгаларига зўр хушхабар бор!

Рўйхатда кўриш мумкинки, Samsung нафақат Galaxy A10 ва M10s каби энг арзон моделлар, балки корпуси мустаҳкам ҳимояли Galaxy Xcover сериясидаги смартфонларни ҳам эътибордан четда қолдирмаган.

Apple’нинг баҳорги конференцияси: 16 мартда у нималарни кўрсатмоқчи?

2012 йили дунё юзини кўрганидан буён iPad mini сериясининг дизайни умуман ўзгармаган. Бу гал эса iPad mini 6 тубдан янгиланган – техник таъминоти ҳам, экран ва дизайни ҳам.

Linux базасида iPadOS клони яратилди: JingOS планшет ва ноутбукларга, кейин смартфонларга чиқади! (+видео)

Тизимнинг планшет версияси январнинг сўнгигача тақдим этилади, йилнинг охиригача эса смартфонлар учун мобил версиядаги JingOS ҳам намойиш қилинади!

Арзон ноутбук ва планшетларга мўлжалланган янги операцион тизимни илк йирик видеода кўрамиз!

Ҳали расмий релизи бўлиб ўтмаган эса-да, унинг деярли тайёр бўлган жамланмаси аллақачон интернетга чиққан. Windows Central нашри унинг қандай ишлашини кўрсатувчи биринчи йирик видеони тақдим қилди.

2021 йили тақдим этишга Apple нималарни тайёрламоқда?

Tianfeng Securities таҳлилчиси Минг-Чи Куо купертинолик корпорация бу йил қандай гаджетларни намойиш этишига доир прогнозини эълон қилди.

Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Қаранг-чи, бу рўйхатда сиз ишлатаётган ёки олмоқчи бўлиб юрган модели ҳам бормикан?

Nokia бренди остида энди ноутбук ёки планшетлар ҳам чиқади!

Бу гаджетлар муайян бир турдаги девайснинг турли ўлчамли дисплейга эга моделлари бўлиши ҳам мумкин. Уларни келаси йилнинг январида бўлиб ўтадиган CES 2021 кўргазмасида намойиш этишлари эҳтимоли юқори.

Antutu: энг зўр iPhone ва iPad’лар рейтингида iPhone 12’лар умидни чиппакка чиқарди!

Apple янги айфонларда чипсетни атайлаб секинлаштиргани панд берд: ҳаттоки айни ўша A14 Bionic базасидаги янги iPad Air 4 самарадорлиги юқорироқ! Рейтингдаги илк тўртта поғонада эса эски моделлар...

Apple’нинг эски касали қўзиди: у iPhone 12’ларда процессорни махсус секинлаштиряпти!

iPhone 12 ҳамда 12 Pro смартфонлари AnTuTu’да тегишлича 564 899 ва 572 133 балл олган. Ҳолбуки, сентябрь рейтингида ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДАГИ смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 балл олганди!

Корпуси кучли ҳимояланган Galaxy Tab Active 3 планшети тақдим қилинди

Galaxy Tab Active 3 корпуси MIL-STD-810H ҳарбий стандартига кўра зарбадан муҳофаза этилган. Яна у IP68 стандартидаги ҳимояга ҳам эга, яъни 1,5 метргача сув тубида ярим соатгача «жон сақлай» олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш