Huawei Mediapad M5 паланшети GPU Turbo технологияси билан таъминланди

Huawei Mediapad M5 планшети илк бор MWC 2018 кўргазмасида намойиш қилинган эди

Xiaomi Mi Pad 4: энди унда MIUI 10 глобаль beta-версияси бор

Xiaomi компанияси ўтган ойда Mi Pad 4 қурилмасини намойиш этди. Янги қурилма MIUI 9’да ишлайди

Microsoft Andromeda тахлама планшети энди чиқмайдими?

Сўнгги пайтлари Microsoft’нинг тахлама экранли аллақандай қурилмаси ҳақида кўп гап-сўзлар тарқалганди

Атиги 170 долларлик, аммо металл корпус ва «ақлли» камерага эга Xiaomi Mi Pad 4 тақдим этилди

Янги девайс ўз «аждод»и – Xiaomi Mi Pad 3 моделидан 9,4 фоизга ихчам бўлиб, ишлатишга қулай. Яъни, Mi Pad 4 ўлчамлари 200,2х120,3х7,9 миллиметрга, вазни эса 242,5 граммга тенг. Диагоналига 8 дюймлик экрани эса томонлари ўзаро 16:10 нисбатда ишланган.

Xiaomi ҳатто Apple’ни ҳам доғда қолдирди: 3D-сканерли илк планшетнинг «жонли» расмлари, хусусиятлари ва нархлари!

Интернетда тарқалган «жонли» расмларида Mi Pad 4 корпусида бармоқ изи сканери йўқлиги ҳам унинг 3D Face тўлақонли юз сканерига эга бўлишини тасдиқлайди.

Samsung Galaxy Tab S4 тарихдаги бирорта планшетда йўқ инқилобий хусусиятга эга бўлади

Бундан ташқари, янги планшети учун Samsung махсус док-станция ҳам ишлаб чиқаради. Шунда Galaxy Tab S4’ни мониторга улаш ва ундан тўлақонли офис компьютери сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.

«Кемтик»ли экранга ва Face ID тизимига эга «iPad X» чиқишини iOS 12 «сотиб қўйди»!

Видеоролик ва скриншотларга кўра, iOS 12 операцион тизимида iPad’лар учун қўшилган махфий Face ID коди ҳам мавжуд. Унда яна фойдаланувчи интерфейси ҳамда тегишли созламалар менюси ҳам яширинган.

Huawei қўш камерали планшет тақдим этди

Android Oreo тизимига остида ишловчи Huawei dtab Compact d-02K корпуси IP6X стандартига кўра нам ва чангдан ҳимояга, 4980 мА/соатлик аккумуляторга, «Уйга» тугмачасида бармоқ изи сканерига эга.

iPad ва Microsoft Surface’га қарши Samsung сирли планшет тайёрламоқда

Galaxy Tab Advanced 2 номли, ўрта нархли ушбу планшет асосий рақибларнинг Microsoft Surface ва Apple iPad планшетлари билан рақобатлашиш учун чиқарилаётир.

Тошкент шаҳрида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан олинадиган смартфонлар ва бошқа гаджетлар нархлари (2018 йил 28 апрель)

Credo Mobile компанияси Тошкент аҳолиси учун турли девайсларни ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан – нақд пулда, пластик карточка ёки онлайн тўлов тизимлари орқали харид қилишни таклиф этади.

Xiaomi Mi Pad 4 ҳеч бир планшетда бўлмаган хусусият билан чиқарилади

Mi Pad 4 асосий камераси 13 мегапикселли бўлиб, OmniVision OV13855 сенсорига эга. Селфилар учун унинг олд панелига Samsung S5K5E8 датчикли 5 мегапикселли камера ўрнатилган.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Депутат iPad’ни намойишкорона тепкилади ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади!

Депутат бу жараённи видеога тушириб, «Сен-чи, ўз Айфонингни тепкиладингми? Ёки Айпадингни?» ёзуви билан Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтига жойлаган.

Тошкентда iPad нархлари (2018 йил 6 апрель)

Тошкентдаги электрон қурилмалар дўконларида Apple планшетларининг ҳар хил моделларини учратишингиз мумкин. Келинг, уларнинг шу кунларда сўмда ифодаланган нархларига бир назар соламиз.

iPad 9.7 (2018) – Pencil стилусини қўллаб-қувватловчи энг арзон Apple планшети тақдим этилди (+видео)

«Олмали» корпорациянинг таъкидлашича, бу – «энг креатив жиҳозни қўллаб-қувватловчи энг арзон планшет» бўлиб, талабалар ва ўқитувчиларга ўзларининг яширин истеъдодларини кашф этишда кўмакчи бўлади.

Chrome OS тизимли илк планшетни Acer тақдим этди

Экранининг ўлчами диагоналига 9,7 дюймни ташкил этувчи Chromebook Tab 10 таълим мақсадларида қўллашга мўлжалланган бўлиб, Android-иловаларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

iPad планшетларининг Тошкентдаги нархлари (2018 йил 20 март)

Тошкентдаги электрон қурилмалар дўконларида Apple планшетларининг ҳар хил моделларини учратишингиз мумкин. Келинг, уларнинг шу кунларда сўмда ифодаланган нархларига бир назар соламиз.

Июнда iPhone X дизайнидаги iPad Pro чиқарилади

WWDC 2018 анжумани 4–8 июнь кунлари бўлиб ўтади, Apple унда экранининг диагонали 11 дюймлик, юпқа ромли ва «Home» тугмачаси бўлмаган iPad Pro планшетини тақдим этади.

Янгиланган iPad Pro планшети нархи 259 доллардан бошланади

iPhone X савдолари кўнгилдагидек кетмаганлиги Apple компаниясининг иқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир этган. Ахир, купертиноликнинг даромади ярмини айнан смартфонлар савдосидан келадиган фойда ташкил этади-да. Мазкур камомад ўрнини қоплаш мақсадида,

Google’нинг «орзу планшети»ни томоша қиламиз

Google Link деб номланувчи бу девайс планшет, клавиатура ва смарт-колонкадан иборат – уларни яхлит аппарат сифатида бирлаштириш мумкин. Стилус ҳамда тачпад алоҳида, аммо улар ҳам шу услубда ишланган.

Microsoft йиғма камерага эга ғайриоддий буклама фаблет – Surface Phone’ни тайёрламоқда

Surface Phone очилганида камеранинг объективи смартфоннинг бир томонида, камера сенсори бўлса – иккинчи томонида қолади, ёпилганида эса камеранинг ушбу иккита қисми магнит ёрдамида бирикади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш