Poco M2 Reloaded чиқди: бренднинг энг арзон смартфони янада арзон версияда!

Бултур сентябрда Poco M2 моделини тақдим этган Xiaomi бугун унинг янги талқини – Poco M2 Reloaded моделини намойиш қилди. Хўш, бу смартфоннинг оддий Poco M2 телефонидан фарқи нимада?

Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари эгаларига хушхабар!

MIUI график қобиғи ҳар бир янгиланиш билан такомиллашишда давом этмоқда. Жумладан, навбатдаги апдейт билан ундаги стандарт видеоплеер – Xiaomi Mi Video жуда фойдали функцияга эга бўлди.

ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Глобал MIUI 12.5 асосидаги 25 хилдаги смартфон прошивкалари бета-тестерларга тарқатилаётган эди. Xiaomi ушбу бета-тест дастурини кенгайтириб, рўйхатга яна 22 хилдаги мобил қурилмаларни киритди.

Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

Xiaomi.EU портали жамоаси глобал прошивкани кутишни истамаганлар учун хитойчасини «глобаллаштириб» тарқатмоқда. Уларнинг барчаси Android 11 операцион тизими устига қурилган.

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

Шунингдек, Xiaomi Mi Band 4 NFC ақлли билагузуги ва Xiaomi Mi AirDots Pro симсиз қулоқчини учун 40 фоиз, Xiaomi Mi Band 5 ҳамда Mi True Wireless Earbuds 2 учун эса 30% чегирмалар белгиланган.

25 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларида глобал MIUI 12.5 бета-синови бошланди!

Xiaomi аллақачон Хитойдан ташқаридаги ўз смартфонлари учун ҳам MIUI 12.5 бета-тест дастурини эълон қилди. 25 хил смартфон эгаларидан унда қатнашиш учун аризалар 1 мартгача қабул қилинади.

Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Бета-синовлар фақат Хитойдаги фойдаланувчилар учун жорий этилган, аммо XDA Developers дастурчилар ҳамжамияти прошивкаларни кўпчилик билан баҳам кўра бошлади.

Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

Буни фош этган Ice Universe ёзишича, Xiaomi Mi 11 экрани нафақат икки ёнидан, балки ҳар тўртала томонидан қайрилган бўлади.

ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Рўйхатда бирорта ҳам iPhone йўқ, кучли ўнталикдан эса фақат хитойлик компанияларнинг вакиллари ўрин олган! Ярим соатга ҳам етмасдан қувватланиб улгурувчи биттагина смартфон бор экан.

Байрам арафасида Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

MIUI 12.5 график қобиғининг тақдимот вақти ҳақида компания дастурий таъминот бўлими рабари Жин Фан маълумот берди. Бу прошивка эса 80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига келади!

Янги йил олдидан Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари арзонлашди, совғалари ҳам бор!

23 декабрь кунининг сўнгигача давом этувчи «Янги йилга уй безаймиз» акциясида робот-чангютгич, смарт-браслет, ўйинбоп монитор кабиларга ҳам чегирмалар, айрим моделлар харидорларига совғалар ҳам бор.

Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

iPhone, Galaxy, Redmi ва бошқа смартфонларни унутинг. Қарши олинг: мавсумнинг энг қайноқ смартфони — Poco M3.

80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Уларнинг айримларига ушбу апдейт Android 11 операцион тизими билан бирга келади, баъзиларининг прошивкаси «ўзаги» эса олдинги версиядаги Android’да қолади.

Xiaomi смартфонларига MIUI 12.5 келади: нималари бор?

MIUI 12.5 апдейтини Xiaomi Mi 11 флагманлари билан биргаликда расман намойиш этишлари мумкин. Шу билан бирга, ушбу смартфонлар оралиқ график қобиқдаги илк барқарор прошивкага эга бўлади.

6000 мАс батареяли, 129 долларлик Xiaomi смартфони ярим соатда 70 мингта сотилди!

Ахир, 6000 мА/соатлик аккумуляторининг қуввати беш кунга етувчи, Full HD+ экранли, асосий датчиги 48 МПлик учталик камерага етувчи смартфонни 129 долларга бошқа ҳеч ким таклиф эта олмайди-да!

MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

MIUI 13 бета-тести кейинги йил ёзида бошланади, дейишаётган эди. Бироқ расмий Mi Community модератори бета-синовлар бу гал анча эрта, эҳтимол, апрелдаги тақдимотидан кейиноқ бошланишини айтган.

Қуввати 5 кунга етувчи ностандарт смартфон – Poco M3 намойиш қилинди

Xiaomi таъкидлашича, енгилроқ юклама билан ишлатганда унинг автономлиги 5 кунгача боради! Ўртача фойдаланганда Poco M3 аккумуляторининг қуввати 3 кунга, аямасдан ишлатганда ҳам бир ярим кунга етади.

24 ноябрда чиқаётган ҳамёнбоп Xiaomi смартфони – Poco M3 хусусиятлари ва видеоси!

Xiaomi ушбу смартфонида бармоқ изи датчигини корпуснинг ён қиррасига ўрнатмоқда. Унинг аккумулятори эса 6000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўляпти.

Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Realme компаниясини айнан Xiaomi компаниясининг арзончи Redmi бренди билан рақобатлашиш учун Oppo ташкил этган эди. Унинг шашти баланд ва «Хитойча Apple»га муносиб рақиб бўлаётир. Аммо...

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларини 22 ноябргача арзонроқ олса бўлади!

Шунингдек, айрим маҳсулотлар харидида турли аксессуарлар ҳам қўшиб берилмоқда. Баъзи аксессуарларни эса расмий сайтдан бошқа бирор гаджетни харид қилганда чегирма билан олиш имкони мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш