Яна бир Samsung смартфони Android 11'ни қабул қилишга тайёр

S ва Note сериялари ортидан A сериядаги смартфонлар ҳам бирин-кетин Android 11 тизимига ўтяпти.

ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

Глобал MIUI 12.5 асосидаги 25 хилдаги смартфон прошивкалари бета-тестерларга тарқатилаётган эди. Xiaomi ушбу бета-тест дастурини кенгайтириб, рўйхатга яна 22 хилдаги мобил қурилмаларни киритди.

LG йўл харитаси: Android 11 қайси смартфонларга қачон етиб келади?

Компаниянинг Германиядаги расмий сайтида эълон қилинган графикда Android 11 операцион тизимини қабул қилувчи LG смартфонлари рўйхати ҳам, улардан ҳар бири қачон янгиланиши ҳам кўрсатилган.

Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

Xiaomi.EU портали жамоаси глобал прошивкани кутишни истамаганлар учун хитойчасини «глобаллаштириб» тарқатмоқда. Уларнинг барчаси Android 11 операцион тизими устига қурилган.

Samsung икки йиллик смартфонларига ҳам Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкасини тарқатяпти

Компания аллақачон навбатдаги – Android 12 тизим талқини асосида One UI 4.0 график қобиғини ҳам тайёрлашга киришган.

Android 12’га янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати

Samsung аллақачон ўн иккинчи авлод «яшил роботчали» тизим асосида One UI 4.0 график қобиғини тайёрлашга киришган. Интернетда эса унгача янгиланувчи телефон ва планшетларнинг рўйхати пайдо бўлди.

Samsung’нинг барча смартфон ва планшетлари эгаларига зўр хушхабар бор!

Рўйхатда кўриш мумкинки, Samsung нафақат Galaxy A10 ва M10s каби энг арзон моделлар, балки корпуси мустаҳкам ҳимояли Galaxy Xcover сериясидаги смартфонларни ҳам эътибордан четда қолдирмаган.

Ўн хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги One UI 3.1 прошивкаси кела бошлади!

Шунингдек, компания ўзининг букламафонлари – Galaxy Fold, Galaxy Z Fold 2 ҳамда Galaxy Z Flip флагманлани учун ҳам One UI 3.1 асосида прошивкалар тайёрлаётганини тасдиқлаган.

Синовчилар учун Android 12 чиқди – ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатлари

Android 12 операцион тизимининг якуний – барқарор релиши кузда бўлиб ўтади. Google унгача яна иккита девелопер прошивкасини ҳамда оддий фойдаланувчилар учун тўртта бета-версиясини чиқармоқчи.

Xiaomi энг зўр камерофони ва ҳамёнбоп флагманига Android 11 тарқатяпти

Ҳар иккала 5G-смартфонда ҳам янги прошивка Android 11 операцион тизим талқини асосида тайёрланган MIUI 12 график қобиғига асосланган.

MIUI 12.5 глобал прошивкаси қайси Xiaomi ва Redmi смартфонига қачон келади?

Йўл харитасига кўра, дастлабки икки тўлқинда ушбу ўн олти хил қурилма янгиланади; MIUI 12.5 асосидаги прошивканинг яна қайси смартфонларга ва қачон келишини эса компания кейинроқ айтади.

Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти

Уларда операцион тизим янгиланиб, график қобиқнинг янги имкониятлари қўшилиши билан бирга, январь ойидаги Android хавфсизлик патчлари ҳам келади.

25 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларида глобал MIUI 12.5 бета-синови бошланди!

Xiaomi аллақачон Хитойдан ташқаридаги ўз смартфонлари учун ҳам MIUI 12.5 бета-тест дастурини эълон қилди. 25 хил смартфон эгаларидан унда қатнашиш учун аризалар 1 мартгача қабул қилинади.

Xiaomi битта флагмани ва битта арзон смартфонига Android 11 асосидаги MIUI 12 тарқатяпти

«Хитойча Apple» оралиқ версиядаги MIUI 12.5 график қобиғининг глобал намойишини эълон қилган. Ҳозирча эса у барқарор MIUI 12 график қобиғига асосланган прошивкаларни тарқатишда давом этмоқда.

Xiaomi ва Redmi смартфонларига глобал MIUI 12.5 тақдимоти эълон қилинди!

Тахминларга кўра, бу намойиш Xiaomi Mi 11 флагманининг глобал версияси тақдимотига бағишланган маросимда бўлиб ўтади. Тадбирда Xiaomi Mi 11 Pro ҳам кенг жамоатчиликка илк бор кўрсатилса ажабмас.

Samsung тўрт йиллик смартфонларининг ҳам прошивкасини янгиламоқда

Компания ушбу қурилмаларига Android 10 талқинини тарқатмаган, 2020 йилнинг май ойида эса уларни ҳар ойлик янгиланишлардан ҳам маҳрум этган эди. Аммо улар ҳар чоракда тегишли апдейтларни олиб келяпти.

iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

Рўйхатдаги гаджетларнинг прошивкаси янгиланишдан тўхтатилиши аппарат таъминотидаги чекловлар билан боғлиқ. Apple шундоқ ҳам аксарият қурилмалари учун камида беш йилгача апдейтларни узатиб турибди.

Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

Рейтинг адолатли бўлиши учун Master Lu сервисида ўтган йилнинг 1 январидан то 31 декабригача, камида 100 марта текширилган смартфонларнинг натижалари олинган.

15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Ҳозирча фақат Galaxy S21 туркумидаги учта янги флагман Android 11 операцион тизими базасидаги энг янги – Samsung OneUI 3.1 интерфейсига эга.

Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Компания ўз ваъдасида туриб, MIUI 12.5 оммавий бета-версиясини чиқарди – Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг 28 русумдаги смартфонлар эгалари янги прошивкаларни синаб кўришлари мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш