AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

Кейинги пайтларда харидорлар кўпроқ мобил гейминг учун товарлар харид қилишмоқда. Геймерофонлардан ташқари, яна мобил геймпадлар ва кулерларни, яна VR-кўзойнакларнинг ҳам бозори чаққон.

Дунёдаги энг зўр флагманлар рейтингида илк бор Realme ғолиб! (Antutu, 2021 йил май)

Энг қизиғи – OPPO корпорациясининг арзончи суббренди 4 март куни тақдим этган ушбу суперфлагман ҳозирда энг қудратли Android-процессор – Snapdragon 888 базасидаги энг арзон смартфон бўлиб турибди!

ТОП-10: Энг тезкор ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Тўққизинчи талқиндаги AnTuTu бенчмаркида янгича GPU (график тезлатгич) тести пайдо бўлган, асосий процессор тести қайта ишланган, шунингдек тезкор ва доимий хотира тестларига ўзгаришлар киритилган.

Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

Geekebench’да номаълум Qualcomm процессори «қўлга тушди»: унинг кодли номи Qualcomm Lahaina бўлиб, бу сўз Snapdragon 888 билан боғлиқ. Аммо хусусиятлари платформанинг Pro-версиясига ишора қилмоқда.

Snapdragon 888 чипли ва 144Hz AMOLED-экранли AnTuTu «қироли» бор-йўғи 470 долларга баҳоланди!

Қизимаслиги учун геймерофонда графен найчали иссиқлик ҳайдаш тизими, шунингдек, 6/8/12 ГБлик LPDDR5 тоифали тезкор ҳамда 128/256 ГБлик UFS 3.1 стандартли ички хотира, экраности дактилоскоп қўлланган.

AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

Nubia Red Magic 6R смартфони 6,67 дюймлик, 2400х1080 пикселлик экран билан жиҳозланган. Унинг квадрокамерасида асосий сенсор 64 мегапикселлик аниқликдадир.

«iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди

Red Magic 6R смартфони энг кучли чипсетлардан бири – Snapdragon 888 базасида тайёрланган ва LPDDR5 тоифали тезкор хотира, UFS 3.1 стандартидаги доимий хотира чиплари билан жиҳозланган.

Geekebench тасдиқлади: Samsung ҳатто «арзон» флагманига ҳам Snapdragon 888 чипсетини ўрнатяпти!

Geekbench сервисида SM-G990B каталог рақами остидаги Galaxy S21 FE смартфони текшириб кўрилган. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдлар унинг муҳим жиҳатларини фош этди...

Xiaomi рақиби ҳали чиқмаган Snapdragon 888 Pro асосида флагман тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Ҳозирча бу чипсет ҳақида Qualcomm’нинг ўзи ҳам расман маълумот бергани йўқ. Аммо инсайдерлар шу процессор жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилажак флагман смартфонларда қўлланишини айтишмоқда.

Атиги 400 доллардан бошланувчи «экстремал флагман»лар – Xiaomi Mi 11X ҳамда Snapdragon 888 чипли Mi 11X Pro чиқди (+видео)

Улар билан бирга Xiaomi Mi 11 Ultra модели ҳам Ҳиндистонда тақдим қилинди. Бу юртда уни фақат 12/256 гигабайтлик вариантда, лекин Хитойдагидан ҳам арзон – 935 долларга тенг нархда сотишади!

2021 йил 1-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон (Master Lu рейтинги)

Кучли ўнликка олтита компаниянинг флагманлари кирган, лекин шулардан биттасининг вакиллари нақ учта ўринни забт этган!

Экстремал флагман – Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11X тақдимоти расман эълон қилинди! (+видео)

Snapdragon 888 чипсети базасида Xiaomi камида учта смартфон чиқаришни режалаштирган. Компания вице-президенти шулардан бирининг тақдимот кунини эълон қилди.

Дунё бўйича энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Рейтингда энг кўп – нақ учта ўрин Samsung’га тегишли, лекин ғолиб бошқа. Asus ва Oppo компаниялари иккитадан ўрин олган бўлсалар, Huawei, Vivo ҳамда Xiaomi вакилларига биттадан жой насиб этган.

ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!

Компаниянинг олдинги смартфони – Axon 20 5G моделида дунёдаги илк «кўринмас» селфи-камера қўлланган бўлса, кутилаётган камерофонда иккинчи авлод экраности камера ишлатилади.

108 МП камера, энг зўр дисплей ва Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11i намойиш этилди

Xiaomi Mi 11i ҳам Dolby Atmos тизимли стереодинамиклар, Wi-Fi 6 ҳамда NFC модулларига эга. 4520 мА/соатлик батарея 33 ваттлик тезкор қувватланади ва қадоқ жамланмасига зарядчик ҳам киритилган.

Профессионал камералардан зўр илк смартфон – Mi 11 Ultra чиқибоқ DxOMark тахтини забт этди! (+видео)

29 март кунги мега-тақдимотида Xiaomi ўзининг флагман смартфони – Mi 11 Pro анонси билан бошлаган эди. Бироқ тадбирнинг бош қарамони у эмас, балки Xiaomi Mi 11 Ultra русумли премиум-флагман бўлди.

«Android-смартфонлар қироли» – Xiaomi Mi 11 Pro тақдим этилди!

Mi 11 Pro корпуси чанг ва сув киришидан кўра ҳимояланган – 1.5 метрлик сув остида 30 дақиқагача жон сақлай олади. Бу – IP68 сертификациясини олган илк Xiaomi смартфонидир.

Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Ушбу смартфонларда 120 ватт тезкор қувватлаш имконияти ҳамда 144Hz янгиланиш частотасига эга бўлган дисплей мавжуд.

Xiaomi’нинг илк букламафони – Mi Mix 4 «жонли» суратларда!

Xiaomi Mi Mix 4 орқа панели шишадан ишланган, бош камераси учта модулни ўз ичига олади ва корпуснинг орқа юзасидан сал бўртиб чиққан.

108МП камерали Xiaomi Mi 10S глобал бозорга хитойчасидан кучли бўлиб чиқяпти!

Компания ушбу 5G-флагманини дунё бозорига тайёрламоқда ва у хитойча версиясидан фарқ қилади. Google Play Console маълумотлар базасида уни ҳиндистонлик инсайдер Мукул Шарма пайқаб қолган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш