«Рулни бер буёққа!» – Qualcomm энди ўзи геймерлар учун смартфон тайёрлади!

Qualcomm геймерофонини Tech Summit 2020 маросимида кенг жамоатчиликка кўрсатишса керак. Унинг айни шу тадбирда тақдим қилинадиган Snapdragon 875 чипсетли илк смартфон бўлиши мантиққа мос келади.

Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Ким билади, балки Redmi K40 модели ҳали бошқа компанияларнинг флагманларидан ҳам олдин чиқиб, дунёдаги шунақа илк смартфон бўлар.

Qualcomm келажак флагманларининг процессори тақдимотини эълон қилди

Флагман чипсетдан ташқари, бу тадбирда Snapdragon 775G процессорининг, Windows 10 бошқаруви остида ишловчи ноутбуклар учун янги чипсетларнинг ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42’нинг сўнгги сири очилди!

Galaxy A42 моделининг расмий тақдимот тўлақонли бўлмаган, гаджетнинг айрим хусусиятлари қатори, нархи ҳам мавҳумлигича қолган эди. Энди эса унинг шу ва бошқа хусусиятлари ҳам маълум бўлмоқда.

Мобил процессорлар бозори: MediaTek аллақачон Qualcomm’га етай деб қолди

Смартфонсозлар сон-саноқсиз, мобил чипсетларни ишлаб чиқариш билан эса дунё бўйича бир нечтагина компания шуғулланади.

Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

Snapdragon 875 ҳали тақдим этилмай туриб, Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди етакчиси Лу Вейбинг аллақачон компания унинг базасида ишловчи смартфон тайёрлаётганини расман эълон қилди.

Флагман процессорлар жанги: Dimensity 1000+ деярли барча бенчмаркларда Kirin 990 5G’ни маҳв этди!

Xiaomi’нинг юбилей флагманлари намойишидан сўнг мутахассислар етакчи чипсозларнинг бозорга чиқиб улгурган флагман процессорларини турли бенчмаркларда яна синаб кўришди.

AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Унда жорий йилнинг биринчи ярмида AnTuTu’да текширилган барча моделлардаги смартфонларнинг процессорлари (марказий ядролар ва график чип) кўрсатган натижалар ҳисобга олинган.

Смартфонни атиги 15 дақиқада тўлиқ зарядловчи Quick Charge 5 тақдим этилди

Quick Charge 5 қўшалоқ аккумуляторларни, 20 вольтгача кучланишда ҳамда 100 ваттдан ортиқроқ қувватда зарядлай олади. Qualcomm аллақачон шундай смартфонни биринчи ким ва қачон чиқаришини ҳам айтди.

Xiaomi ҳам Snapdragon 865 Plus чипли флагмани тақдимотини расман эълон қилди!

Шу йил 3 мартда Black Shark 3 ҳамда Black Shark 3 Pro геймерофонлари намойиш этилган эди. Black Shark 3S эса янада кучли бўлиб, бошқа компанияларнинг ўйинбоп смартфонлари билан рақобатга киришади.

Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Америкалик чипсоз куни кеча янги флагмани – Snapdragon 865+ чипсетини тақдим қилди. Samsung энди фаблетларида уни қўллаши кутилмоқда, аммо ўзи Exynos 990 ўрнига янги, кучли процессор чиқаргани йўқ.

Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

8 июль куни Qualcomm компанияси навбатдаги флагмани – Snapdragon 865+ процессорини тақдим этди. Унинг базасида ишловчи илк флагманлар – иккита энг кучли ўйинбоп смартфоннинг тақдимот кунини айтишди.

Snapdragon 865+ намойиш қилинди: энг зўрларидан ҳам 10 фоизга қудратли Android-процессор!

Америкалик чипсоз бу маҳсулотида самарадорликни (айниқса графика бўйича) ҳамда Wi-Fi бўйича маълумот алмашиш тезлигини оширишга асосий эътиборни қаратган.

«Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Asus ROG Phone 3 аввалроқ AnTuTu бенчмаркида рекорд ўрнатган эди. Янги флагманнинг самарадорлик кўрсаткичи олдида униси ҳолва экан!

Qualcomm арзон 5G-смартфонлар учун Wi-Fi 6’ни ҳам қўлловчи Snapdragon 690 чипини чиқарди

Бир қатор компаниялар ушбу чипсетни янги моделларида қўллашмоқчи; аммо ҳали бу тақдимотдан анча олдин хитойлик бир компания унинг базасида энг арзон 5G-смартфон тайёрлаётгани маълум бўлган...

Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

Ҳали тақдим этилмаган чипсет унда 667 253 балл олган; таққослаш учун: май ойидаги энг зўр Android-флагманлар рейтингида Snapdragon 865 процессорли OPPO Find X2 Pro рекорди 604 123 баллга тенг эди.

Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Qualcomm компанияси Snapdragon 600-туркумида 5G-модемли янги процессор тайёрламоқда. Унинг базасидаги – илк энг арзон 5G-смартфон ҳақида биринчи ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Ушбу рейтингда Qualcomm, Samsung, Huawei HiSilicon ҳамда MediaTek каби чипсозларнинг айни пайтдаги смартфонларда қўлланаётган процессорлари қатнашган.

Иккита бенчмарк келиша олмаяпти: қайси процессор «энг сунъий онгли»?

Самарадорлик бўйича етакчи Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 865 сунъий онг имкониятлари бўйича битта рейтингда атиги еттинчи ўриндан жой олган!

Redmi дунёдаги энг арзон 5G-флагманни яп-янги процессорли «экстремал» версияда чиқарди

Redmi K30 5G Extreme Edition деб аталган ушбу модел Qualcomm эндигина намойиш этган Snapdragon 768G процессорли илк смартфондир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш