ТОП-10: Дунёдаги энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июль)

Июлдаги ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон глобал рейтингида етакчи компаниялар – Huawei ҳамда Samsung’нинг атиги биттадан модели мавжуд.

Realme V5 тақдим этилди – Honor 30’га ўхшаш, лекин унинг ярим нархидаги 5G-смартфон!

Dimensity 720 чипли илк смартфон – Realme V5 моделини LPDDR4X стандартидаги тезкор хотираси 6/8 гигабайтлик, ички хотираси эса бир хил – 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этишади.

Realme C15 чиқди – квадрокамерали ва батареяси 6000 мА/соатлик арзон смартфон!

Helio G35 чипли смартфон 3/4 ГБлик тезкор ва 64/128 ГБлик ички хотирага эга. 13+8+2+2 МПлик бош камераси Super NightScape ва HDR режимларини қўллаб-қувватлайди, 1080p 30fps аниқлигида видео олади.

Фақат 22–27 июль кунлари Realme смартфонларини 27% арзон олиш мумкин

Realme гаджетлари харидида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати амал қилади. Барча товарлар сертификатланган бўлиб, уларга расмий кафолат жорий этилган.

realme смартфонларининг 6-серияси ва C3 телефони юртимизда сотувга чиқяпти!

Ушбу смартфонларнинг барчаси Android 10 асосида яратилган Realme UI график интерфейсига эга, у ёш фойдаланувчиларнинг хоҳиш ва истакларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Master Lu бенчмарки жамоаси оммабоп телефонларнинг фойдаланувчи учун энг муҳим жиҳатларидан бири – иш жараёнида қанчалик қизиб кетишини ҳам текшириб кўрди. Натижалар ҳайратланарли!

«Samsung, четроқ сурил, Xiaomi, сен нарироққа ўт!» – Realme ҳам «бели бақувват» арзон смартфон чиқаряпти

Realme суббрендининг Индонезиядаги маркетинг директори Instagram орқали янги тизерни эълон қилди. Унга кўра, яқин орада бу компания ҳам 6000 мА/соатлик батареяга эга смартфон намойиш қилади.

Смартфонни атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватловчи FlashCharge технологиясини «жонли» видеода кўрамиз!

Iqoo аллақачон янги технологиясини амалда ишлатиб, видеосини эълон қилди. Лавҳада кўрамиз – аккумулятори 4000 мА/соатлик смартфон 5 дақиқада ярмигача, 15 дақиқада эса тўлиқ қувватланиб улгурди!

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

Рейтинг шоҳсупасини ва умуман олтита ўринни Xiaomi корпорациясининг турли смартфонлари эгаллаган, OPPO компанияси вакиллари учта ўринни банд этган, Huawei’га эса биттагина ўрин теккан.

Redmi 9C билан рақобат: Realme ҳам атиги 100 долларлик смартфон намойиш қилди!

Xiaomi бугун ўта арзон Redmi 9A ҳамда Redmi 9C смартфонларини тақдим этган эди. Oppo корпорацияси айнан Redmi бренди билан рақобатлашиш учун ташкил этган RealMe суббренди ҳам қараб турмади...

12 ГБ «оперативка»ли Realme X3 тақдимот арафасида GeekBench’да кучини кўрсатди

Oppo корпорациясининг арзончи суббренди 25 июнь куни Realme X3 смартфонини намойиш қилади. Айтиш керакки, у Android 11’гача биринчи тўлқиндаёқ янгиланувчи 129 та смартфон рўйхатига ҳам кирган.

Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

ТОП-ўнталикда Samsung’нинг 4, Xiaomi’нинг 3 флагмани бўлса, Realme, OnePlus ҳамда ASUS’ларнинг биттадан смартфонлари бор. Huawei’нинг эса бирорта ҳам модели бу гал кучлилар сафига кирмаган!

Дунёдаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

Рейтингнинг нақ ярмини ва биринчи ўринни битта компания моделлари забт этган. Етакчи смартфонсозлар саналмиш Samsung ҳамда Huawei’нинг эса атиги биттадан қурилмалари бу рўйхатга кирган.

Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Рўйхатга 8 та Google, 22 та Samsung, 10 та Nokia, 8 та OnePlus, 18 та Xiaomi, Redmi ва POCO, 18 та Huawei ва Honor, 26 та Oppo ва Realme, 9 та Vivo 9, 2 та Sony, 6 та LG, 2 та ASUS смартфони кирган.

Galaxy M01 намойиш этилиб, сотувга ҳам чиқди – Redmi ва Realme арзон смартфонларига Samsung жавоби! (+видео)

Бу смартфон учун Ҳиндистонда белгиланган нарх унинг Россиядаги баҳосидан арзонроқ. Интернетда аллақачон Galaxy M01‘ни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрсатилган видеолари ҳам пайдо бўлди.

Атиги 35 дақиқада тўлиқ қувватланувчи, AMOLED-экран ва Snapdragon 865 чипли ўйинбоп смартфон чиқди!

Oppo бу смартфонини геймерларга мўлжаллагани номидан ҳам маълум; шу боисдан уни ўйинларда ресурслардан интеллектуал тарзда фойдаланувчи HyperBoost 3.0 технологияси билан таъминлаган.

Realme илк смарт-соатини чиқарди: нарх ва жиҳатлари

Realme Watch юрак частотасини узлуксиз кузатиб боради, қоннинг кислородга тўйинганлик даражасини аниқлайди. Унинг ёрдамида смартфондаги мусиқа плеерини бошқариш, камера затворини ишга тушириш мумкин.

Realme энг кутилаётган – «Тиғ узра югурувчи» смартфонининг айрим хусусиятларини ошкор этди

25 май куни Oppo корпорациясининг RealMe бренди бирданига саккизта девайс тақдим этаётгани ҳақида ёзгандик. Улар орасида Realme Watch, Realme TV, повербанк, симсиз қулоқчин ҳамда ушюу смартфон бор.

Realme иккита янги турдаги гаджетининг тақдимот кунини эълон қилди

25 май куни бу компания янги смартфони, повербанк ва буткул симсиз қулоқчин тақдим этаётгани маълум. Realme India ижрочи директори яна битта расмий постерни Twitter тармоғига чиқарди.

Realme авжига чиқяпти: бирданига саккизта янги гаджет!

Расмий постердаа смартфон, портатив аккумулятор – повербанк ҳамда симсиз қулоқчин тасвирланган. Қолган бешта янги маҳсулотнинг айнан қайси турга мансуб экани ҳозирча номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш