Ўрта нархли энг зўр смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил март)

Рейинг етакчиси MediaTek компаниясининг ўйинбоп смартфонларга мосланган Helio G90T процессори, қолган тўққизта кучли смартфон эса турли русумлардаги Qualcomm чипсетлари базасида ишлайди.

ТОП-10: Дунё бозоридаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Кучли ўнталикдаги дастлабки тўртта, жами нақ олтита ўринни биттагина смартфонсоз флагманлари эгаллаган, тағин уларнинг аксарияти шу компаниянинг ўз процессорига асосланган!

Realme янги туркумдаги арзон смартфонлар тақдимотини бекор қилди

Компания Narzo сериясидаги смартфонлари ёрдамида Xiaomi корпорациясининг Redmi ҳамда Poco (POCOPHONE) каби арзончи брендларига қарши рақобатни кучайтиришни кўзлаган.

Redmi ва Pocophone’лар кушандаси – Narzo 10 ҳамда Narzo 10A тақдимот куни расман маълум!

Realme раҳбари Мадҳав Шет эълон қилган постерга кўра, янги смартфонлар Narzo 10 ва Narzo 10A деб номланган. Булардан биринчиси Poco X2 (ёки Pocophone X2) девайсига рақобатчи бўлади.

Narzo смартфонлари – Redmi ва Pocophone’ларнинг янги кушандаси!

Realme компанияси Narzo сериясидаги смартфонлари ёрдамида Xiaomi корпорациясининг Redmi ҳамда Poco (POCOPHONE) каби арзончи брендларига қарши рақобатни кучайтиради.

180 долларга «бели бақувват», 48 МП камерали «тўрткўз» смартфон чиқди!

Realme 6i модели MediaTek Helio G80 процессорли дунёдаги илк смартфон ҳамдир. Компания уни икки хил – оқ ҳамда яшил ранглардаги чипор корпус ҳамда Android 10 операцион тизими билан таъминлаган.

Ҳали чиқмаган икки ҳамёнбоп – Redmi Note 9 Pro ва Realme 6 Pro флагманларининг илк жанги!

Иккала модел ҳам Snapdragon 720G чипсети базасида ишлайди. Аммо бенчмаркда текшириб кўрилган Realme 6 Pro тезкор хотираси 8 гигабайтлик бўлса, Redmi Note 9 Pro модели 6 гигабайтлик «оперативка»га эга.

«Четроқ тур, Xiaomi!» – Realme яна бир турдаги илк девайсини тақдим этяпти

Oppo корпорацияси айнан Xiaomi’нинг Redmi туркумидаги маҳсулотлари билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этган эди. Чиндан ҳам, унинг шиддатидан «Хитойча Apple» чўчиса арзийди.

Realme X50 Pro 5G сотувда: Xiaomi Mi 10 рақиби ундан арзон ва атиги 35 дақиқада қувватга тўлади!

Realme X50 Pro 5G олд камераси қўшалоқ – 32 ва 8 мегапикселлик датчиклардан иборат. Бош камера эса тўртталик бўлиб, 20 карра зумга эга ва асосий модули 64 МПлик сенсордир.

РАСМАН: Xiaomi Mi 10’нинг асосий рақиби рингга тушяпти!

Realme X50 Pro’нинг баъзи жиҳатлари ундан кучли ҳам: Xiaomi Mi 10 селфи-камераси якка модулли бўлса, рақибининг экранида очилган тирқишда қўшалоқ олд камера бор.

AnTuTu рекордчисининг нафақат процессори, балки аккумулятори ҳам зўр экан!

Ушбу рекордчи флагман ва яна иккита Realme смартфони АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (Federal Communications Commission, FCC) ташкилотида, шунингдек, NXTC ва IMDA регуляторларида рўйхатдан ўтди.

AnTuTu’да янги рекорд, лекин бу Galaxy S20 ҳам, Mi 10 ҳам эмас!

Хитойлик компания ушбу рекордчи флагманини февралдаги MWC 2020 кўргазмаси арафасида кўрсатиши мумкин. Балки уни биринчилик борасида талашаётган рақибларидан ҳам олдин тақдим этиб юборишар...

Realme тўртталик камерали арзон смартфонини ва Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этди

Oppo айнан Xiaomi корпорациясининг Redmi туркумидаги маҳсулотлари билан рақобатлашиш учун RealMe брендини ташкил этган эди. Унинг фаоллигидан кўриш мумкинки, «Хитойча Apple» чўчиса арзийди...

Бир йилда 500 фоизга ўсган рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечади!

2018 йилнинг 3- чорагида сотилаётган смартфонлар сони бўйича 47-ўринда бўлган компанияси 4-чоракдаёқ 15-ўринга кўтарилиб олгач, 2019 йил 2-чоракда энг муваффақиятли смартфонсозлар ўнталигига кирган.

Xiaomi: «Samsung’дан биз 44 фоизга олдинмиз!»

Ўтган чорак якунларига кўра смартфонлар онлайн бозорининг 40 фоизини Xiaomi эгаллаган, энг оммабоп смартфонлар бешталигида эса унинг тўртта модели бор.

Энг оммабоп смартфонсозлар рўйхатидаги янги бренд нақ 808% ўсиш қайд этди!

Оммабоп смартфонсозлар рейтингида у фақат энг кучли брендлар –Samsung, Apple, Huawei, Xiaomi, Oppo ҳамда Vivo’дан кейин турибди, холос.

Realme смартфондан бошқа гаджетлар бозорида ҳам Xiaomi’га ҳамла қиляпти!

Мазкур гаджет шу йилнинг декабрида биринчи бўлиб Ҳиндистон бозорига чиқарилади, бу ерда арзон моделлар жуда харидоргир. Аммо унинг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Realme X2 Pro ҳақида янги маълумот эълон қилинди

Қурилмага 90Hz янгиланиш частотасига эга дисплей ўрнатилади.

Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

Атиги бир ярим йил аввал асос солинган хитойлик брендга қойил қолмай илож йўқ – Samsung’дан ўзиб, иккинчи ўринга чиқиб олган! Энг кўп сотилган моделлар бешлигида ҳам шу иккитагина бренд вакиллари!

Realme тез орада 90 герц экранли смартфон чиқаради

Realme'нинг Маҳсулотлар бўйича менежери Уанг Дерек компаниянинг 90Hz дисплейли смартфони ўзини узоқ куттириб қўймаслиги ҳақидаги маълумотни Weibo орқали тасдиқлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш