Redmi Note 11 расман тасдиқланди: фанатлар ундан нима кутишяпти?

Глобал талқиндаги Redmi Note 10 туркуми вакилларида AMOLED-экранлар ишлатилган. Аммо уларнинг Хитой бозорига мўлжалланган моделларида янгиланиш частотаси 120 герцлик IPS-матрица ўрнатилган.

MIUI 13 смартфоннинг тезкор хотирасини кенгайтира олади! (+видео ва скриншотлар)

Xiaomi ҳозир Android 12 тизим талқини базасидаги ушбу янгиланишнинг ички тестларини ўтказмоқда – яқиндагина ушбу тизимда ишлаётган илк Xiaomi смартфони оммабоп GeekBench бенчмаркида «қўлга тушган».

MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

Бунга ажабланмаса бўлади: Xiaomi ҳозир ҳам оммабоп бўлган учта эски флагманини эълон қилган ва унга кўра, 2017 йилги етакчи смартфондан бугунги кунда 2,15 млн киши фаол фойдаланиб келаётган экан!

Шу йилиёқ чиқадиган 13 хил янги Xiaomi смартфони, айримларининг хусусиятлари ҳам фош бўлди

Мазкур қурилмалар шу йилнинг сўнгигача Mi, Redmi ҳамда Poco брендлари остида намойиш этилади. Аммо уларнинг бозорга айнан қандай моделлар сифатида тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

Камида 6 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларида ишкал: компания айбини тан олди

Фойдаланувчиларнинг ёзишларига қараганда, телефонни ўчириб-ёқиш ҳам, ҳаттоки смартфонларни дастлабки созламаларга қайтариш – «Hard reset» усули ҳам фойда бермаётган экан.

Йўқолган ёки ўғирланган Xiaomi смартфонларини топиш имконлари кўпаймоқда (+видео)

Смартфонни ўғирлаган ёки топиб олган киши энди график калитни чизиш орқали қурилмани ўчира олмайди. График калитни бешта уринишда бузиш мумкинлигини ҳисобга олсак, бу яхши ечимдир.

Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

«Роскачество» энг қудратли флагманни, яна энг кучли ҳамёнбоп смартфонларни, камераси, аккумулятори, ўйин имкониятлари энг яхши, шунингдек, катта экранли энг мақбул ўрта нархли моделларни айтди.

«Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви»: 13 июнгача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларига чегирмалар бор!

Унда смартфонлар, телевизорлар, аксессуарлар ва Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотларга чегирмалар белгиланган.

AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

ТОП-ўнталикка жами бешта бренд маҳсулотлари кирган. Қанчалик ғалати туюлмасин, улар орасида дунё бўйича етакчи смартфонсоз – Samsung компаниясининг бирорта ҳам телефони йўқ!

Xiaomi аллақачон иловаларни MIUI 13’га мослаштира бошлади

Интернетда тарқалган миш-мишларга кўра, MIUI 13 анонси шу июнь ойидаёқ бўлиб ўтади. Xiaomi расмий иловаларидан бири – MIUI Cleaner янги бета-талқинида ҳам дастурчилар у ҳақидаги қайдни пайқаб қолишди.

Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

Март ойида AnTuTu рейтингларидан тўрттасида Xiaomi ҳамда унинг брендларига мансуб смартфонлар етакчи эди. Апрелга келиб вазият ўзгарган, май ойида эса рақобатчилар уни янада кўпроқ сиқиб чиқаришган.

Бешта хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, тўртта Redmi 9 смартфонидан бирини ютиб олинг!

Уяли алоқа оператори бешта пулли хизматни бепул тақдим этишдан ташқари, шуларнинг тўрттасидан текинга фойдаланганингиз учун смартфон ютиб олиш имконини ҳам беряпти! Қойилмисиз?

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Энг кучли флагманлар рейтингини Snapdragon 888 чипли моделлар банд этган бўлса, энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рўйхатида жами учта чипсоз маҳсулоти бўлмиш еттита процессор базасидаги қурилмалар бор.

Xiaomi фанатлари петиция тузишди: улар нимадан норози?

Мухлислар компаниядан «яна йўналишини ўзгартириб, яна смартфонлар нархини ва уларга хизмат кўрсатишни аввалгидек ҳолатга қайтариш»ни сўрашган.

AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

Nubia Red Magic 6R смартфони 6,67 дюймлик, 2400х1080 пикселлик экран билан жиҳозланган. Унинг квадрокамерасида асосий сенсор 64 мегапикселлик аниқликдадир.

Хитойча талқиндаги Redmi Note 10 Pro чиқди: глобал ва ҳиндча версияларидан ўзгача!

Маҳаллий Redmi Note 10 Pro на глобал бозорга ва на Ҳиндистонга мўлжаллаб шу номда чиқарилган смартфонга ўхшамайди. Унинг ташқи қиёфаси кўпроқ Xiaomi Mi 10 Ultra ва Mi 10S флагманларини эслатади.

Симсиз қувватланиб, 28 соат автоном ишловчи Redmi AirDots 3 Pro чиқди

Шовқинларни таҳлил этиш ва телефондаги суҳбат чоғида фойдаланувчининг овозини сифатли етказиш учун қулоқчиннинг ҳар бир палласида учтадан – жами олтита микрофон ўрнатилган.

Янгиланган бестселлер – Redmi Note 8 2021 сотувга чиқди: нархлари ва фарқлари

Янгича «юрак» билан «қайта туғилган» бу смартфонини Xiaomi қадоғиданоқ энг сўнгги – Android 11 операцион тизими базасидаги MIUI 12.5 график қобиғи билан чиқарган.

Redmi’нинг ҳамёнбоп смартфони iPhone, Galaxy S21 ва ҳатто S21 Plus’лардан ҳам зўр чиқди!

Бир неча ҳафтадикрки энг оммабоп смартфонлар рейтингидан тушмаётган бу гаджет DxOMark энг зўр камерофонлар рейтингида 72-ўринда, аммо 200–399 долларлик моделлар орасида учинчи поғонадан жой эгаллаган.

24–25 май кунлари Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларини 40% гача чегирма билан олиш мумкин!

Бунда энг катта арзонлашув яп-янги Redmi Note 10 смартфони харидида амал қилади – барча чегирмалар ва купонлардан фойдаланган ҳолда, уни нақ 40 фоизга арзон олса бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш