"Уенсдай" сериалидаги "қўл" робот шаклидаги яратилди!

Уни яратиш 5 ойдан кўпроқ вақт олган.

Oppo ўзининг QRIC номли "кибер" кучугини тақдим қилди!

Xiaomi'нинг CyberDog робот ити учун энди муносиб рақиб бор!

Boston Dynamics ва бошқа компаниялар ўзларининг роботларини қуроллантирмасликка ваъда беришди

Интернетга жойланган очиқ хат олтита таниқли роботлар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан имзоланган.

Илон Маск Tesla'нинг Optimus роботи прототипини намойиш қилди

Роботларни ишлаб чиқариш кейинги йилдан бошланади ва у Tesla электромобилларидан кўра арзонроқ бўлади.

Шахмат роботи ўйин вақтида етти ёшли рақибининг бармоғини синдирди

Боланинг тез ҳаракати сабаб, робот унинг бармоғини ушлаб олган (видео).

Xiaomi илк робот-итини чиқарди: 1500 долларлик CyberDog салто ота олади! («жонли» видео)

CyberDog ҳам Boston Dynamics компаниясининг Spot номли тўрт оёқли роботига ўхшаш, аммо ундан... нақ 50 бараварга арзон! Компания уни «сунъий интеллектга эга энг митти суперкомпьютер» деб атамоқда.

Ўзбекистонда қўриқчи-роботлар пайдо бўлди

Робот инглиз ав рус тилида гаплашади. Бошқа қурилмалар билан ҳам алоқага киришади. Вокзаллар, савдо марказлари ва одамлар гавжум жойлардаги экотизимни ҳам қўриқлайди.

4 000 долларгача грантлар, FoBot роботи – Москвадаги ёш робототехник билан суҳбат

«Жаҳон стандартидаги FoBot роботлардан ташқари, имконияти чекланган болаларга ақлли кўзойнак, протез қўллар, соқов ва карлар учун махсус мимикани таний оладиган қурилмалар ишлаб чиқариш ниятим бор».

Boston Dynamics компанияси Hyundai’га ўтиши шарафига унинг роботлари BTS хитига рақсга тушди (иккта видео)

Уларнинг ҳаракати ўзаро мувофиқлаштирилгани ва мусиқага мослигини сўз билан таърифлаш қийин, яхшиси, ўзингиз томоша қилинг!

Коронавирусга чалинганларни парваришловчи ҳамшира-робот яратилди (видео)

Олимлар мазкур роботни 2021 йилнинг августидан оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. Бу пандемия шароитида тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштиришга хизмат қилиши керак.

«Диснейленд»да «ўргимчак-одам» ролини каскадёр-робот ўйнаяпти! («жонли» видео)

Робот томошанинг энг хавфли лаҳзаларида актёрнинг ўрнида роль ўйнайди. Бинодан бинога сакраб ўйнаётган роботнинг хатти-ҳаракатларини инсонникидан фарқлаш қийин.

Робот София жами миллион долларлик суратларини сотди – автопортрети $688 мингга кетди!

Бу шунчаки картина эмас, балки 12 сониялик видеоролик ҳисобланиб, унда Боначетонинг портрети Софиянинг суратига айланиши намойиш этилган. Лотдан нафақат клип, балки роботнинг портрети ҳам ўрин олган.

Қуролли босқинчилик тўғрисидаги чақирувга полиция робот-ит билан келди (видео)

Digidog роботи 5,5 км/соат тезликда югуриши, зинадан кўтарилиши ва мутлақо қоронғи жойда ҳам йўналишни топа олиши мумкин. Бундай «ит»ни сотиб олиш учун битта Tesla Model S пулини тўлаш керак бўлади.

Ўзбекистондаги боғчаларда дастурлашни ўргатадиган роботлар пайдо бўлади

Болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатувчи Albert ва Genibot ақлли роботларини топшириш маросимида Жанубий Кореялик ҳамкорлар 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмасини совға қилдилар.

Boston Dynamics’дан Янги йил видеоси: роботларнинг бунақа рақсини ҳали кўрмагансиз!

Atlas русумли иккита одамсимон робот, битта Spot робот-кўппаги ва битта Handle русумли, икки ғилдиракли робот The Contours гуруҳининг 1962 йили чиққан «Do You Love Me» қўшиғига рақс тушишган.

Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

Имплантация тўлиқ автоматлаштирилган робот-жарроҳ томонидан амалга оширилади. У бош чаноғини тешиб, чипни мияга улайди; операция атиги бир соат давом этади ва бунда анестезия талаб қилинмайди.

Баҳрайнда коронавирусни ўлдирадиган, 12 тилда гаплашувчи робот ишлаб чиқилди

Бу робот вирусларга қисқа тўлқинли ультрабинафша нур билан таъсир ўтказади. Ярим соатда микрорганизмларни 90 фоизгача ўлдира олади.

Машҳур робот-кўппак сотувга чиқди, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео)

Компания ушбу робот-кўппагини шу кунгача фақат ижарага бериб келаётган эди, шундаям айрим компанияларга. Энди эса Spot очиқ савдога қўйилди, лекин нархи одамни «қопадиган» даражада!

Балки ишонмассиз, лекин робот аллақачон чўпонлик қиляпти! («жонли» видео)

«Ҳамма ўқиб олим бўлиб кетаверса, қўйларни ким боқади!?.» дейдиганларга бемалол мана шу видеони кўрсатаверинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш