Samsung ични қиздира бошлади: Galaxy Unpacked’нинг илк трейлерини кўрамиз!

Эълон қилинган видеода таъкидланишича, бу – Samsung Galaxy Unpacked маросимининг биринчи трейлеридир; демак, кейин бошқалари ҳам чиқади.

Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Galaxy Note 20 моделининг нархи Galaxy Note 10 баҳосидан анча юқори бўлади. Шуниси ҳам борки, солиқлардаги фарқлар билан боғлиқ ҳолда, айрим мамлакатларда у салгина арзонроқ сотилади.

Samsung Galaxy Note 20 серияси ва Galaxy Fold 2 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Cмартфонлар тақдимоти фақат онлайн режимда ўтказилувчи тарихдаги илк «Unpacked» маросими бўлади.

Galaxy Fold 2 рендерлари чиқди. Дизайн билан танишамиз

Рендерлар визуал ёрдамчи вазифасини бажариб, букламафоннинг иккинчи авлоди қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида тушунча ҳосил қилишингизга ёрдам беради, холос.

Galaxy Z Flip букламафонининг нархи ҳақида хушхабар бор!

Samsung бунчалик арзон сота олиши учун Galaxy Z Flip’га ўтган йилги Snapdragon 855 процессорини ўрнатган. Уни 11 февралда, Galaxy S20 туркумидаги флагман смартфонлари билан бирга кўрсатишади.

11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Миш-мишларга таниқли инсайдер Ice Universe чек қўйди: унинг ёзишича, Galaxy Bloom – инновацион девайснинг шунчаки ишчи номи экан. Бозорга эса уни Samsung Galaxy Z Flip номи остида чиқаришади.

Samsung янги флагманларининг тақдимот кунини эълон қилди! (+расмий видео)

Навбатдаги флагманлар саноқ бўйича Galaxy S11 эмас, балки Galaxy S20 деб номланиши ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, Samsung бу тадбирда яна Galaxy Fold 2 букламафонини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эълон қилган расмий реклама постери унинг Samsung W20 5G модели эканини ва намойиш кунини ҳам кўрсатди.

Samsung иккинчи букламафонини видеода кўрсатди: бу сизга Galaxy Fold эмас!

Galaxy Fold 2 модели худди Motorola RAZR сингари «раскладушка» тарзида – тиккасига букланади. Йиғилган ҳолатида у жуда ихчам, ёйилганида эса бошқа смартфонларга нисбатан анча чўзинчоқ кўринади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш