Арзон Galaxy M20 энди қиммат нархда сотувга чиқди!

Samsung Galaxy M20 модели Европага ҳам етиб келди – кўҳна қитъада уни дастлаб Италия ва Испанияда сотувга чиқаришди. Аммо нарх масаласига келганда...

Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

AnTuTu бенчмаркида Snapdragon 660 чипли Redmi Note 7 модели 143 минг балл олган бўлса, Exynos 7904 процессорли Galaxy M20 кўрсаткичи атиги 123 минг очкодан ошган, холос.

Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

Тўнкарилган расмда биз, Xiaomi фикрича, Galaxy M ҳамда Redmi Note 7 экранларидаги фарқни кўрамиз – унда Samsung смартфонининг экрани тасвирни хирароқ акс эттирган.

Энг арзон Samsung смартфонлари – Galaxy M10 ва M20 сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

Асосан ёшларга мўлжалланган бу смартфонлар Infinity-V дисплейли биринчи моделлардир. Уларнинг нархлари эса 111 доллардан бошланади.

Ниҳоят, Samsung энг арзон Galaxy M10 ва M20 смартфонлари тақдимотини ўтказди!

Galaxy M туркуми Infinity-V дисплейга эга илк смартфонлар бўлиб, савдоси 5 февралдан бошланади. Улар нархига нисбатан анча яхши, хусусан, Galaxy M20 нақ 5000 мА/соатлик батареяга эга!

Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Galaxy M10, M20 ва M30 смартфонларининг нархлари 142-284 доллари орасида бўлиши айтилган эди. Аммо инсайдерлар берган янги хабарларга кўра, улар бундан ҳам арзонроққа нархланар экан!

РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг тақдимот кунини эълон қилди!

Сайтдаги махсус саҳифада янги смартфоннинг айрим хусусиятлари ҳам суратлар билан берилган.

Шу ойдаёқ сотувга чиқаётган Galaxy M10, M20 ва М30 нархларини Samsung расман эълон қилди!

Samsung компаниясининг Galaxy M туркумига мансуб арзон смартфонлари ҳақидаги навбатдаги янги маълумотларни Samsung Mobile’нинг Ҳиндистон бўлинмаси раҳбари Асми Варси (Asmi Warsi) тарқатган.

Galaxy M20 ҳам намойишдан олдин тасодифан Samsung сайтида «кўринди»!

Компаниянинг Ҳиндистон фойдаланувчиларини техник қўллаб-қувватлаш сайтида Galaxy M20 смартфони тўғрисидаги саҳифа фош бўлган. Унда ушбу қурилма SM-M205F/DS модел рақами остида акс этган.

Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

Gadgets.ndtv нашри янги туркум смартфонларининг нархлари ҳақидаги маълумотни ошкор этди. Унинг ишлаб чиқаришдаги манбаларига таянган ҳолда эълон қилишича, Galaxy M10 нархи 135 доллардан бошланади...

Galaxy M20 арзон смартфонлар орасида энг сиғимдор аккумуляторга эга бўляпти! (+«жонли» расм)

Ҳамёнбоп Galaxy M20 модели Samsung’нинг «ўйиқ»ли экранга эга илк модели бўлишдан ташқари, компания унга ҳамёнбоп смартфонлари орасида энг сиғимдор – нақ 5000 мА/соатлик батарея ўрнатмоқда.

«Жонли» расмлар: ҳамёнбоп Galaxy M20 ҳам қўш камера, USB-C порти ва қулоқчин тирқишига эга экан!

Samsung Galaxy M20 корпусининг пастки қиррасида 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш, USB-C порти, сўзлашув микрофони ҳамда асосий динамик жойлашиши «жонли» суратдан аён бўляпти.

Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 моделлари Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Айни дамда Ҳиндистоннинг Ноида шаҳридаги заводда уларни оммавий ишлаб чиқаришмоқда.

Galaxy M20 смартфони Samsung‘нинг «кемтик» экранли илк модели бўлиши мумкин!

Мазкур гаджет экранидаги «кемтик» iPhone X ёки бошқа кўплаб смартфонлардаги сингари катта бўлмайди. Бу ерда гап олд камера учун кичкинагина «ўйилган» Infinity-U туридаги дисплей ҳақида кетмоқда.

Samsung тайёрлаётган Galaxy M20 смартфони бенчмаркларда фош этилди!

Galaxy M туркуми ушбу ишлаб чиқарувчининг Galaxy J, Galaxy On ва Galaxy C серияларидаги смартфонлари ўрнига, 2019 йил бошида чиқарилади.

Samsung Galaxy M20 ва Galaxy M30 – ҳамёнбоп смартфонларми ёки ўрта нархли?

Galaxy M туркумидаги смартфонлар бирданига Galaxy J, Galaxy On ҳамда Galaxy C туркуми ўрнига жорий этилади. Уларнинг дастлабки иккитаси SM-M205F ва SM-M305F рақамлари остида синовлардан ўтказилаётир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш