Snapdragon 750G чипи ва 5,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M42 5G смартфони тақдим қилинди

Таъкидлаш жоизки, M42 5G смартфони Galaxy M серияси орасида 5G алоқасига эга илк қурилмадир.

Galaxy M42 5G сурати ва тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди

Арзон смартфонлар сериясидаги илк 5G-гаджетнинг техник хусусиятларини компания айтмаяпти, лекин бу борадаги маълумотлар аввалроқ сизиб чиққан.

Galaxy M сериясидаги илк 5G-смартфон ҳатто Galaxy A32 моделидан ҳам арзон чиқади!

IANS нашрига кўра, Galaxy M42 5G смартфонини Samsung тез орада расман намойиш этиб, шу ойнинг охиридаёқ Ҳиндистон бозорига чиқаради.

Samsung арзон Galaxy M туркумидаги илк 5G-смартфонини мақтаяпти

Компания яқинда бу смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўрган. Ўшанда ва олдинги хабарларда қурилманинг бақувват батареяга ҳамда кучли Qualcomm чипига эга эканлиги тасдиқланган.

Бақувват батарея ва кучли Qualcomm чипли Galaxy M42 5G бенчмаркда қўлга тушди

Каталог рақами SM-M426B бўлган қурилма 4 гигабайтлик тезкор хотира билан жиҳозланган ва Android 11 операцион тизим талқинига эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш