Реклама видеотизери Galaxy Note 20’ларнинг асосий функцияларини ошкор этди

AT&T уяли алоқа оператори томонидан реклама кампаниясида қўллаш учун тайёрланган видеороликда планшетофонларнинг нафақат дизайни, балки асосий техник хусусиятлари ҳам акс эттирилган.

Яхши янгилик: Galaxy Note 20'ларга ўрнатиладиган Exynos чипи SD865+ дан самаралироқ бўлади!

Корейс техногиганти маркетинг жараёнида Exynos 990+ га киритган ўзгаришлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтиши кутилмоқда.

Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Америкалик чипсоз куни кеча янги флагмани – Snapdragon 865+ чипсетини тақдим қилди. Samsung энди фаблетларида уни қўллаши кутилмоқда, аммо ўзи Exynos 990 ўрнига янги, кучли процессор чиқаргани йўқ.

«Жонли» видео: Galaxy Note 20 Ultra’ни илк бор ишлатиб, хусусиятларини тушунтириб кўрсатишди!

Galaxy Note 20 Ultra бу лавҳада Galaxy Note 10+ билан таққослаб кўрсатилган. S Pen ўрни ўзгарган, ўлчами аввалгидек қолган. Энди экрандаги курсорни стилус ёрдамида масофадан туриб силжитиш мумкин.

Galaxy Note 20 ва бошқа гаджетлар тақдимот санасини Samsung расман эълон қилди! (+видео)

Galaxy Unpacked 2020 расмий таклифномасига кўра, унинг асосий қаҳрамонлари Galaxy Note 20 фаблетлардир. Лекин Samsung бу тадбирда Galaxy Fold 2 букламафони ва бошқа маҳсулотларини ҳам намойиш этади.

Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Galaxy Note 20 моделининг нархи Galaxy Note 10 баҳосидан анча юқори бўлади. Шуниси ҳам борки, солиқлардаги фарқлар билан боғлиқ ҳолда, айрим мамлакатларда у салгина арзонроқ сотилади.

Ер думалоқ, Galaxy Note 20 эса ...

Samsung ўз стратегиясини қайта ишлаб чиқишга қарор қилгани кўриниб турибди.

Samsung Galaxy Note 20 серияси ва Galaxy Fold 2 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Cмартфонлар тақдимоти фақат онлайн режимда ўтказилувчи тарихдаги илк «Unpacked» маросими бўлади.

Galaxy Note 20 Ultra бўлмайди, дейишганди. Лекин у илк бор интернетга чиқди!

Гаджет ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 865+ чипига, нақ 16 ГБгача тезкор ва 512 ГБгача ички хотира билан чиқади. 6,9 дюймлик, FullHD+ форматли экранида кадр янгиланиши 120 герцлик частотада.

Samsung Galaxy Note 20'лар қандай рангларда бўлади?

Бу галги смартфонларида Samsung соддароқ ва унчалик ҳам жилвадор бўлмаган ранглардан фойдаланишга қарор қилган.

«Перископ» камерали Galaxy Note 20+ янги суратлар ва видеода

Note 20+ корпуси Galaxy Note 10+ моделидан каттароқ, аммо Galaxy S20 Ultra суперфлагманидан ихчамроқ! Дизайни эса бир вақтнинг ўзида Galaxy Note 10 ва Galaxy S20 туркумлари вакилларига ўхшаб кетади.

Galaxy Note20+ нинг аккумулятор сиғими ва камера резолюцияси қанча бўлади?

Августдаги тақдимотдан олдин флагман ҳақида маълумотлар сиздирилишда давом этмоқда.

Samsung Galaxy Note20'ларнинг iPhone 12'ларни ер тишлатадиган жиҳати нима бўлишини биласизми?

Galaxy Note20'лар ҳар жиҳатдан iPhone 12'ни ортда қолдирадиганга ўхшайди.

Galaxy Note20 Ultra'дан умидингизни узаверинг!

Display Supply Chain Consultants компанияси Бош ижрочи директори Росс Янг (Ross Young) Samsung'нинг Galaxy Note20 серияси смартфонлари ҳақида маълумот сиздирди.

Samsung ҳали тақдим этилмаган, «яширин камера»ли Galaxy Note 20’ни энди «жонли» видеода кўрсатди!

Компания яқиндагина Galaxy Note 20 моделининг суратини расмий онлайн дўкони – Galaxy Store сайтига чиқариб қўйганди. Энди эса уни Samsung’нинг расмий реклама ролигида аниқ-равшан кўришингиз мумкин.

Samsung Galaxy Note 20'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум қилинди

Янги Note'лар пандемияга қарамай август ойида тақдим қилиниши айтилмоқда, аммо ҳозирги вазият ўнгланмаса, Samsung ҳам бошқалар каби онлайн тақдимот ўтказиши мумкин.

Geekbench ҳали чиқмаган SD865+ процессорли Galaxy Note 20+ 5G’ни тақдимотдан аввал фош этди

Snapdragon 865+ процессори жамланмасидаги юксак самарадор ядронинг частотаси 3.09 гигагерцгача оширилади. Qualcomm уни ҳали шу йилнинг учинчи чорагида тақдим этиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш