Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)

5 июнгача рўйхатдан ўтган барча иштирокчиларга бонус сифатида пойга симулятори ичида 2017 Ford GT автомобили берилади. Samsung смартфон ва планшетлари эгаларига берилган имтиёзлар эса ҳавасга лойиқ!

Жаҳон смартфон бозорида нақ 50 фоизгача пасайиш!

Савдонинг пасайиши барча смартфонсозларда кузатиляпти, аммо Samsung янги флагманлари борасида аҳвол чатоқ: Galaxy S20 линейкасининг сотилиши ўтган йилги Galaxy S10 моделларидан салгина юқори!

Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Master Lu сервиси 2020 йил уч ойидаги тестлар натижаларига кўра учта рейтингни эълон қилди. Ундаги энг қудратли смартфонлар ўнталигида аксарият ўринларни хитойликларнинг турли флагманлари эгаллаган.

Энг зўр флагманларда энг кераксиз ва ҳатто зарарли бир функция бор!

У аллақачон Samsung Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларида пайдо бўлган ва Huawei, Xiaomi ва бошқа хитойлик смартфонсозларнинг навбатдаги флагманларига ҳам жорий этилади.

Galaxy S21'ларда Samsung узоқ кутилган селфи камера ечимини қўллаши мумкин!

Флагман ҳақидаги илк янгилик хушхабар бўлди!

Ўта қиммат Galaxy S20 Ultra’дан буни ҳеч ким кутмаган эди!

Учта янги флагман орасида Galaxy S20 Ultra сотилиш ҳажми нариги иккитасининг умумий савдо ҳажми билан деярли тенг экан. Ҳозирги вазиятни ва 1400 доллар эканини ҳисобга олсак, бу натижа ҳайратга лойиқ.

ТОП-10: Дунё бозоридаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Кучли ўнталикдаги дастлабки тўртта, жами нақ олтита ўринни биттагина смартфонсоз флагманлари эгаллаган, тағин уларнинг аксарияти шу компаниянинг ўз процессорига асосланган!

Galaxy S20'ларда Samsung ошкор қилмаган жиҳат бор экан

Маълум бўлишича, корейсларнинг февралда тақдим қилинган ушбу флагманлари 96Hz янгиланиш частотасига ҳам эга экан.

Samsung Galaxy S20: ҳаммасига коронавирус сабабчими?

Рақамлардан вазият жуда ёмон кўриниши мумкин, аммо бу статистика фақтагина корейс бозоридаги савдолар ҳажмига тааллуқли.

Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ни улоқтириб, букиб ва сувга чўктириб кўрсатишди – улар қанчалик мустаҳкам? (видео)

Тажрибалар давомида учта флагманни ҳам 1,8 метрлик баландликдан ташлаб кўришган, 1,5 метрлик чуқурликда ярим соат сувга бўктириб қўйишган ва махсус пресс ёрдамида букиб текширишган.

Тезкорлик рейтингида Galaxy S20 учлиги барча рақибларининг «абжағини чиқарди»! (Master Lu, 2020 йил февраль)

Xiaomi «янги авлод самарадорлик қироли» дея мақтаган Mi 10 Pro зўрға бешинчи ўринга илиниб қолган, ҳаттоки ундан арзон рақиби – Realme X50 Pro 5G ҳам бир поғона баланд – тўртинчи ўринда!

БОШЛАНДИ: Galaxy S20’ларнинг энг мақталган жиҳатида муаммолар чиқяпти!

Ҳаттоки камераси нақ 108 мегапикселлик асосий модулга ва юқори даражадаги деталлаштиришга эга бўлган Galaxy S20 Ultra суперфлагманида ҳам шу муаммо кузатиляпти!

Galaxy S20 смартфонларида 120Hz@QHD+ резолюцияси пайдо бўлади

Galaxy S20 смартфонларида 120Hz@QHD+ резолюцияси пайдо бўлади

Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

Samsung компаниясининг янги флагманлари ўз дизайни ва техник хусусиятларига кўра ўзаро ўхшаш бўлса-да, айрим фарқларга ҳам эга ва қуйида уларни кўриб чиқамиз.

Galaxy S20'да 8K видео олиш мумкин, лекин "кўпга тушасиз"!

Мобил саноатда биринчи бўлиб Samsung'нинг Galaxy S20 триоси 8K форматда сониясига 24 кадр олиш имконига эга бўлди. Бу, табиийки, қурилмадан кўп хотира талаб қилади.

Xiaomi раҳбари: Mi 10 флагмани Galaxy S20’дан камида 400 долларга арзон!

Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) ушбу тақдимотни изоҳлар экан, Samsung Galaxy S20 флагманини Xiaomi Mi 10’дан «камида 400 долларга қиммат», деган.

Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra тақдим қилинди – нарх ва жиҳатлари

Galaxy S20 ҳамда Galaxy S20+ бош камераларида асосий модул 64 МПлик бўлса, Galaxy S20 Ultra асосий датчиги нақ 108 мегапикселлик.

Янги Galaxy'ларнинг Европа учун нархлари билан танишинг

Янги Galaxy'ларнинг Европа учун нархлари билан танишинг

Galaxy Z Flip ҳамда Galaxy S20’лар ҳақида қизиқ хабар: Samsung’дан буни ҳеч ким кутмаган эди! (+видео)

Samsung смартфонлари узоқ вақт Samsung Experience график қобиғи бошқаруви остида ишлаб келарди. Бундан бир йилча аввал компания унинг ўрнига янги – One UI қобиғини тақдим этган.

Galaxy S20 ва iPhone 9 аллақачон сотувда, совғасига – Galaxy Buds+ ва AirPods!

Galaxy S20 учун аввалдан буюртма қилганларга Galaxy Buds+ совға қилинади. iPhone 9 учун олдиндан буюртма берган харидорлар эса ҳадя сифатида AirPods қулоқчини олишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш