Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Қуйида биз ушбу маросимда тақдим этилган 21 та видеолавҳани жамладик. Улар орқали Samsung янги гаджетлари билан батафсил танишиш, энг сўнгида эса яхлит тадбирнинг видеосини кўриш мумкин.

Galaxy A50 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совринлар ютуққа қўйилган танловга марҳамат!

Иккинчи босқичнинг тақдирлаш маросими тез орада – 2021 йил 21 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу танловга тақдим этилган видеолар кўриб чиқилиб, энг кўп лайк тўплаган ўнта лавҳа аниқланади.

Расмий намойишдан олдин Galaxy Buds Pro сотувга чиқди – кутилганидан қиммат!

Канададаги ритейлер – Staples онлайн дўконида ушбу қулоқчин сотувга қўйилган. Samsung Galaxy Buds Pro у ерда уч хил – кумушранг, қора ва бинафшаранг тусларда таклиф этилади.

Galaxy Buds Pro симсиз қулоқчини тақдимотдан аввал AirPods Pro’га мағлуб бўлди (+видео)

Samsung компанияси ўзининг тўлиқ симсиз Galaxy Buds Pro наушникларини 14 январда тақдим этади. Ушбу қурилманинг «жонли» варианти устида ўтказилган тест синовлари тасвирланган видео интернетга чиқди.

Samsung расман Galaxy S21’лар тақдимот кунини айтди – улардан бирини ютиб олиш мумкин! (+видео)

Компаниянинг ваъда беришича, тегишли саҳифа орқали ўз электрон почта манзилини қолдириб, «янги Galaxy’нинг илк эгаларидан бири бўлиш» мумкин.

Galaxy S21’лар билан чиқувчи флагман қулоқчин: нархи ва хусусиятлари

Ушбу аксессуарнинг ҳар бир палласида 61 мА/соатлик аккумуляторлар, ғилофида эса 472 мА/соатлик батарея қўлланмоқда. Шу тариқа, Galaxy Buds Pro битта тўла қувват билан 27 соатгача ишлаши мумкин.

AirPods Max тақдим этилди – 2020 йилги iPhone’дан ҳам қиммат!

Қулоқчинлар фақат симсиз режимда ишлайди, смартфон ёки компьютерга уланади, заряд олмасдан шовқинни бекор қилиш билан 20 соат ишлаш қобилиятига эга. Зарядлаш учун Lightning улагичи ишлатилади.

Samsung автономлиги нақ 18 соатга етувчи ҳамёнбоп симсиз қулоқчин чиқарди

Телефон қўнғироқлари режимида унинг автономлиги 13 соатга, кутиш режимида эса 500 соатга етади. Бу аксессуарни қувватлаш учун корпусида замонавий USB-C порти қўлланган.

iPhone 12’нинг «нозик жойи»га Samsung зарба бериши мумкин

Galaxy S20 туркумининг муваффақиятсизлигини янги моделнинг савдолари билан қоплаш керак бўляпти, шунинг учун...

Apple яна бир тақдимотини эълон қилди: унда нималарни кўрамиз?

Купертинолик корпорация бу йил кузнинг ўзида иккита йирик онлайн намойишини ўтказганидан хабарингиз бор. Энди эса Apple навбатдаги тақдимот тадбирини ҳам уюштираётганини расман эълон қилди.

AirPods Pro рақиби тақдим этилиб, ундан икки ярим баравар арзон сотила бошлади!

Mi Air 2 Pro ўзининг автономлиги билан ҳам мақтана олади – унинг ўзидаги аккумулятор қуввати 7 соатга етади. Ғилофи билан бирга эса автономлик 28 соатгача боради.

Apple узоқ кутилган гаджетларидан камида иккитасини 13 октябрда тақдим этмайди

Улардан бирининг намойиши ҳатто 2021 йилнинг март ойига қолдирилган.

Xiaomi атиги 13 доллардан бошланувчи иккита симсиз қулоқчин тақдим этди

Siri, Alexa ва Google Assistant овозли ёрдамчиларини қўллаб-қувватловчи бу қулоқчинлар автономлиги 12 соатга етади, корпуслари IPX4 стандартига кўра тер ва бошқа турдаги нам киришидан ҳимояланган.

Ўта оммабоп Apple гаджетининг икки карра арзон рақибини тақдимотдан аввал ишлатиб кўрамиз! (иккита «жонли» видео)

Хитойлик машҳур компания бу аксессуарини 13 октябрда расман намойиш қилади. Apple девайсига тўғридан-тўғри рақиб бўлган бу аксессуар ундан анча (инсайдерларга кўра – икки бараварга) арзон нархланади.

Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

Божхона ва чегара хизмати халқаро аэропортда катта партиядаги контрафакт товар ушлаганини мақтаниб эълон қилди. Унга кўра, Гонконгдан келиб тушган самолётда 2000 жуфт «қалбаки Apple AirPods» бор экан.

12 соат автономликка эга, сувдан қўрқмас арзон симсиз қулоқчин – Redmi Sonicbass тақдим қилинди

Redmi Sonicbass корпуси IPX4 даражасида сувдан ҳимояланган. Демак, уни таққанча ёмғирда сайр қилиш ҳам, тер томчилари киришидан чўчимасдан югуриш ёки бошқа спорт машқларини бажариш ҳам мумкин.

AirPods Studio симсиз қулоқчини тайёр: нарх ва хусусиятлари

Apple фанатлари iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдимотини сабрсизлик билан кутишмоқда. Лекин купертинолик корпорация кузда айфонлардан ташқари бошқа тур қизиқарли гаджетларни ҳам намойиш этади...

Хотиржам бўлаверинг: Galaxy Note 20 фаблетлари ва Galaxy Buds Live кутилганидан арзонроқ экан!

Samsung мазкур смартфонларни нақ 1 249 евродан бошлаб сотиши айтилаётган эди. Лекин энди ишончли инсайдер бу фаблетлар ва Galaxy Buds Live симсиз қулоқчини нархлари борасида янги маълумот эълон қилди.

Samsung ични қиздира бошлади: Galaxy Unpacked’нинг илк трейлерини кўрамиз!

Эълон қилинган видеода таъкидланишича, бу – Samsung Galaxy Unpacked маросимининг биринчи трейлеридир; демак, кейин бошқалари ҳам чиқади.

Galaxy Buds Live: «ловия»нинг нарх, хусусият ва янги расмлари!

Қулоқчиннинг ўзи битта қувват билан 5,5 ёки 7,5 соат ишлаши мумкин (ANC ва AOM функцияларининг фаол ёки йўқлигига боғлиқ). Ғилофи эса бу кўрсаткични нақ 28 соатга етказа олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш