Apple Watch Series 5 смарт-соати намойиш этилди: нарх ва жиҳатлари

Ниҳоят, ушбу «ақлли» соат ҳам AlwaysOn Display функциясига эга бўлди – кўпчилик учун бу энг муҳим хусусиятдир. Унинг савдолари 20 сентябрдан бошланади; шу билан бирга Apple Watch Series 3 арзонлашди.

Apple асосчиси ўзининг энг севимли гаджетини айтди – бу iPhone эмас!

«Телефондан деярли фойдаланмайман. Мен наркоманларга ўхшаб қолишни истайдиган кишилар тоифасидан эмасман», деган у.

Apple Watch 5 қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Бугунги кунга қадар Apple’га тегишли ақлли соатларнинг навбатдаги авлоди ҳақида маълумотлар сизиб чиқмади. Kyo нашрининг тахмин қилишича, Apple Watch 5 10 сентябрдаги намойишда iPhone 11 билан бир вақтда тақдим қилиниши режалаштирилган.

Huami Amazfit GTR – нақ 74 кунгача қувватлаш талаб этилмайдиган смарт-соат чиқди!

Сал ошириб юборгандек туюлиши мумкин, лекин Amazfit GTR чиндан ҳам шунақа автономлик намойиш этади. Фақат бунинг учун гаджетни базавий режимда ишлатиш талаб этилади.

Samsung Galaxy Watch Active 2'нинг илк расмлари пайдо бўлди

Samsung феврал ойида Galaxy Watch Active ақлли соатини тақдим қилган эди. Энди компания ўз мижозларини смарт соатнинг иккинчи авлоди билан хурсанд қилмоқчи кўринади.

Apple Watch’даги янги функция 87 яшар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

«Соат менинг Флоридадаги ўғлимга, Массачусетс ва Мэндаги икки қизимга хабар юборибди, – дейди Уайт хоним. – Шу сабабли улар менга нимадир бўлгани ҳамда бу қаерда юз берганини билиб олишган».

Атиги 30 долларлик Lenovo Ego – ҳимояланган ва қуввати камида 20 кунга етувчи смарт-соат!

Янги «ақлли» соатнинг монохром дисплейи 1.6 дюймлик ўлчамга эга бўлиб, ҳеч қачон ўчмайди. Зарбалар ва тушиб кетишлардан ҳимояланишдан ташқари, Lenovo Ego сув тубига ҳам 50 метргача туша олади.

DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

Бу йилги соврин бирйўла учта экранга берилди, аммо улар орасида бирорта ҳам смартфон йўқ!

Apple’нинг энг кўп сотилаётган гаджети маълум бўлди – бу iPhone эмас!

Above Avalon экспертлари гаджетларни баҳолашга ўзгача ёндашувни амалга оширишди. Яъни, ҳар бир девайснинг савдоси бошлаганидан кейинги икки йил мобайнидаги сотилиш кўрсаткичлари ҳисобга олинди.

Fitbit Versa Lite – тўлақонли операцион тизимга эга энг арзон «ақлли» соат намойиш қилинди

«Катта» версиясидан фарқли равишда, Versa Lite айрим функциялардан маҳрум этилган. Бироқ аксарият фойдаланувчилар учун булар унча муҳим эмас, шу боис «енгил» смарт-соат ҳам талабгир бўлиши кутилмоқда.

Galaxy Watch Active – қон босимини ҳам ўлчовчи смарт-соат тақдим этилди (+видео)

Galaxy Watch Active жисмоний (югуриш, велосипедда учиш, эшкак эшиш, эллипсда тренировка ва яна 39 турдаги) машқлар давомида танага тушадиган юкни, уйқу сифатини, стресс даражасини назорат қила олади.

Адашмас башоратчи Apple бу йил чиқарадиган барча гаджетларни маълум қилди

KGI Securities компанияси вакили Минг-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) ўзининг Apple билан боғлиқ аниқ прогнозлари орқали машҳур. Бугун – 2019 йилнинг 18 февралида у ўзининг навбатдаги прогнозини эълон қилди.

Ниҳоят, Honor Watch Magic смарт-соати расман намойиш этилди

NFC, GPS, Beidou ва ГЛОНАСС молуллари, барометр ва компасга эга Honor Watch Magic тўла қувват билан бир ҳафтагача ишлай олади, 50 метргача сув тубига тушганида ҳам унга шикаст етмайди.

iPhone ва Apple Watch’ларни «ўлдирган» газ Android-смартфонларга таъсир этмади!

Мазкур газ iPhone ёки Apple Watch қурилмаларини ишдан чиқариш учун ўн дақиқалик тегиниш етарли бўлади. Гаджетларни кейин яна ўз ҳолига қайтариш мумкин, аммо бунга бир ҳафтадан кўпроқ вақт кетади.

Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

Lite OS операцион тизимли Honor Watch юрак уришини ўлчовчи TrueSeen 3.0 сканерига, GPS ва NFC модулларига ва кучли аккумуляторга эга бўлиб, барча функциялари ёқиқ ҳолида ҳам қуввати 7 кунга етади.

РАСМАН: Xiaomi 27 сентябрда бирданига бешта «ақлли» девайс тақдим этади!

Компания эълон қилган анимацияли суратда янги маҳсулотларга ишора қилувчи бешта бир хил белгича такрорланади.

Apple Watch Series 4 – дунёдаги илк ромсиз смарт-соат тақдим этилди! (+видео)

ЭКГ функцияли Apple Watch Series 4 кишининг саломатлигини янада яхшироқ янглайди ва мустақил ҳолда «Тез ёрдам» чақиради ҳам! IP68 стандартидаги ҳимоя эвазига у билан 50 метр сув остига шўнғиса бўлади.

«Вақти келди»: Qualcomm смарт-соатлар процессорининг иккинчи авлодини тақдим этяпти!

Qualcomm компанияси 10 сентябрга белгиланган тақдимот маросими учун таклифнома тарқатмоқда. Унда фақатгина доирасимон шаклли «ақлли» соат тасвири ҳамда «It's Time» («Вақти келди») ёзуви мавжуд.

Apple Watch яна бир «қаҳрамонлик» кўрсатди!

Айни кунларда ўз уйида саломатлигини тиклаш билан машғул Майк Лавнинг таъкидлашича, агар Apple Watch ишлатмаганида, у ҳозир қабрда бўлишиям мумкин эди.

Google кузда қандай гаджетларини тақдим этади?

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Google’нинг барча янги қурилмалари жорий йилнинг охиригача савдога ҳам чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш