Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

Lite OS операцион тизимли Honor Watch юрак уришини ўлчовчи TrueSeen 3.0 сканерига, GPS ва NFC модулларига ва кучли аккумуляторга эга бўлиб, барча функциялари ёқиқ ҳолида ҳам қуввати 7 кунга етади.

РАСМАН: Xiaomi 27 сентябрда бирданига бешта «ақлли» девайс тақдим этади!

Компания эълон қилган анимацияли суратда янги маҳсулотларга ишора қилувчи бешта бир хил белгича такрорланади.

Apple Watch Series 4 – дунёдаги илк ромсиз смарт-соат тақдим этилди! (+видео)

ЭКГ функцияли Apple Watch Series 4 кишининг саломатлигини янада яхшироқ янглайди ва мустақил ҳолда «Тез ёрдам» чақиради ҳам! IP68 стандартидаги ҳимоя эвазига у билан 50 метр сув остига шўнғиса бўлади.

«Вақти келди»: Qualcomm смарт-соатлар процессорининг иккинчи авлодини тақдим этяпти!

Qualcomm компанияси 10 сентябрга белгиланган тақдимот маросими учун таклифнома тарқатмоқда. Унда фақатгина доирасимон шаклли «ақлли» соат тасвири ҳамда «It's Time» («Вақти келди») ёзуви мавжуд.

Apple Watch яна бир «қаҳрамонлик» кўрсатди!

Айни кунларда ўз уйида саломатлигини тиклаш билан машғул Майк Лавнинг таъкидлашича, агар Apple Watch ишлатмаганида, у ҳозир қабрда бўлишиям мумкин эди.

Google кузда қандай гаджетларини тақдим этади?

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Google’нинг барча янги қурилмалари жорий йилнинг охиригача савдога ҳам чиқарилади.

Samsung бехосдан Galaxy Watch’нинг сурат ва жиҳатларини эълон қилиб юборди

Сайт маъмурлари бу хатоликни пайқаб қолиб, тезда маълумотларни ўчиришган, аммо шунгача сайтдан олинган скриншотлар ҳам етарли...

Galaxy Watch «ақлли» соатининг тақдимот ва савдога чиқиш вақти маълум бўлди

Samsung Galaxy Watch ўлчамига кўра икки хил вариантда чиқишини ҳам айтишмоқда. Табиийки, уларнинг нархида ҳам фарқ бўлади.

Ckyrin S10 – қуввати 4 кунга етувчи, 5 метр сув тубида ишловчи, 3G-модем ва камерага эга «ақлли» соат

Смарт-соатда NanoSIM-карта уячаси мавжуд – 3G тармоқларида сўзлашиш ва SMS-хабар алмашиш имкони бор. Шунингдек, у Wi-Fi, Bluetooth 4.0, GPS модуллари ҳамда 2 мегапикселли камера билан жиҳозланган.

Apple Watch’ларда энди тугмача ҳам ўзгача бўлади!

Apple смарт-соатларининг ён қиррасидаги моддий тугма ўрнига сенсор тугмача қўлланади. Бу шунчаки сенсор бўлмасдан, балки худди смартфонлардаги каби Taptic Engine функциясига эга бўлади.

Иккита экранли, битта қувватда 30 кунгача ишлай оладиган «ақлли» соат яратилди!

Mobvoi TicWatch Pro’нинг асосий – OLED-экрани устига яна битта дисплей ўрнатилган ва у монохром – оқ-қора бўлишдан ташқари, шаффоф ҳам бўлиб, асосий экрандаги маълумотни ўқишга асло халақит бермайди.

Тим Кукка мактуб: «Apple Watch мени бир ўлимдан сақлаб қолди!»

Д’Акуино қўлидаги Apple Watch хавотирли сигнал чалиб, унинг юрак уриши тезлашгани ҳақида хабар берган. Ҳолбуки, бу пайтда у ўзини мутлақо соғлом ҳис этаётган эди...

Pixel Watch: ниҳоят, Google ҳам ўзининг илк смарт-соатини чиқаряпти!

Pixel Watch «қидирув гиганти»нинг биринчи смарт-соати бўлиб, Wear OS операцион тизими бошқаруви остида ишлайди, «сунъий онг» технологиялари ҳамда Google Assistant билан ўзаро интеграциялашган бўлади.

Apple Watch ҳам энди камера ва Face ID’га эга бўлади

Apple Watch учун янгича дизайнга патент олинди: энди бу «ақлли» соатлар «кўзли» ҳам бўлади, яъни уларга камера ҳамда эгасининг юзини таниб блокировкани очувчи Face ID тизими жорий этилади.

Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Келиннинг айтишича, қайнонаси тўполончилар билан 20 дақиқа жанжаллашган; аммо Apple Watch кўрсаткичларидан маълум бўлишича, аёлнинг ўлдирилиши бир лаҳзадаёқ юз берган.

Хушхабар: Xiaomi смартфонлари арзонлашди, шу ва бошқа девайсларининг нархлари билан танишинг! (2018 йил 29 март)

Xiaomi’нинг бир йиллик ва бир ойлик кафолатга эга смартфонларига, фаблетлари, «ақлли» билагузуклари ва смарт-соатларига сўмда белгиланган нархлар билан танишинг!

Apple Watch’лар бу йил жиддий ўзгаришга учрайди

Apple Watch Series 4 жорий йилнинг учинчи чорагида тақдим этилади. Корпорация унинг дисплейини 15 фоизга каттайтириши кутилмоқда, аммо бунинг айнан нима эвазига қилиниши ҳозирча маълум эмас.

Тошкентда Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 26 март)

«Хитойча Apple»нинг бир йиллик ва бир ойлик кафолатга эга смартфонларига, фаблетлари, «ақлли» билагузуклари, смарт-соатлари ҳамда телевизор приставкасига сўмда белгиланган нархлар билан танишинг!

Энг қиммат Apple Watch ҳам уддалай олмаган ишга қодир Haier Asu смарт-соати тақдим этилди

Бу гаджет 4G LTE тармоғида ишлайди, 1,2 ГГц процессор ва 1 ГБ тезкор хотирага, GPS, LTE 4G, гироскоп, юрак уриши сканери каби датчикларга эга, корпуси IP65 стандарти бўйича чанг ва намдан ҳимояланган.

Huawei умуман тегинмасдан бошқарилувчи смарт-соат тайёрламоқда

Силаш, босиш, кетма-кет икки марта босиш, босиб ушлаб туриш сингари анъанавий ишоралардан ташқари, мазкур «ақлли» соат датчиги ҳавода «ёзилган» белгилар ва ҳарфларни ҳам англай олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш