Samsung кўринмас камерали Galaxy Note 21 Ultra’ни видеода кўрсатди!

Эски телефонларнинг «иккинчи ҳаёти» ҳақидаги роликда Samsung ҳали тақдим этмаган, экранида олд камера учун на кемтик, на тирқиш кўзга ташланмайдиган ғайриоддий смартфонни кўрамиз.

Redmi Note 10 Pro 4G ҳам тайёр: унинг нимаси Galaxy Note 20 Ultra’дан олинган?

Ушбу смартфон бир нечта версияда чиқиши мумкин ва, аллақачон бир нечта регуляторда сертификатланганига қараганда, унинг тақдимоти яқин.

2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони (DxOMark рейтинги)

DxOMark мутахассислари 2020 йили чиққан ва ўзлари текшириб кўрган камерофонларнинг олтита йўналиш бўйича энг кучлиларини эълон қилишди. Рейтингга учтагина компаниянинг жами тўрттагина модели кирган!

Vivo X60 ҳамда X60 Pro намойиш қилинди: Exynos 1080 процессорли илк смартфонлар!

Ўтган ойда Samsung смартфонни «учирувчи» Exynos 1080 русумли 5G-процессор тақдим қилган эди. Хитойлик компания эса унинг базасидаги биринчи қурилмалар – Vivo X60 ва X60 Pro камерофонларини чиқарди.

Google ҳам экраности камерали Pixel смартфонини патентлади

Тўлиқ экрандан ташқари, бу смартфон ҳам худди Pixel 5 ва Pixel 4a 5G сингари бош камера блогига эга: иккитагина сенсор ва LED-чақноқли.

108 МП ҳам оммабоп Xiaomi флагманига наф бермади, лекин у барибир Galaxy Note 20 Ultra’лардан юқорида!

Камеранинг кўп мегапикселли бўлиши унинг аъло сифатли суратлар олиши учун унчалик муҳим эмас; буни DxOMark мутахассислари айни шу модел мисолида яна бир карра исботлашди.

Xiaomi Mi 11 Pro флагманининг Xiaomi Mi 11’дан асосий фарқи нимада?

Xiaomi Mi 11 флагманининг ишлаётган ҳолида «жонли» сурати фейк эканлиги аниқланган. Ўшанда кўрсатилган «яширин камера»ли қурилма стандарт флагман эмас, балки Mi 11 Pro талқини бўлиб чиқиши мумкин.

Exynos 1080 чипли, Zeiss оптикали ва OriginOS тизимли илк камерофон: тақдимот куни ва анбоксинг видеоси!

Vivo X60 туркумининг камерасида нуфузли Carl Zeiss компаниясининг оптикаси ишлатиляпти. Улар 120 герцлик Samsung AMOLED экрани ҳамда тезкор қувватлаш технологияси билан ҳам таъминланган.

Арзон смартфонлар эгаларига Google’дан хушхабар бор (+видео)

Янги функция ёрдамида энди арзон смартфонларда ҳам ҳар қандай шароитларда яхшиланган динамик диапазонли сурат олиш мумкин.

iPhone 12 Pro бу тестда Xiaomi ва Huawei флагманларига енгилди!

Бу рейтинг етакчиси Huawei Mate 40 Pro бўлса, компаниянинг яна бир вакили – Huawei P40 Pro кучли учликни якунлаган. Бу иккаласининг орасидан Xiaomi юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra модели жой олган.

Орқа панелида нақ саккизта камерали илк смартфон, олд камераси ҳам махфий!

Патентда тавсифланган смартфон тўлиқ ромсиз экранга эга, унинг пастки қисмида эса тугмача мавжуд. Селфи-камера кўринмайди, афтидан, уни дисплей ортига яширишган.

Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

Смартфонлар бўлими раҳбари эълон қилишича, улар анъанавий фотокамералардан илҳомланиб, корпусдан чиқувчи объективларнинг янги технологиясини мустақил ишлаб чиқишган.

DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингини фатҳ этган янги қирол билан танишинг!

«Хитойча Apple»нинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг DxOMark рейтингидаги ҳукмронлиги кўпга бормади, юртдоши тезда ундан тахтини қайтариб олди!

Биринчи «жонли» сурат Galaxy S21 камерасининг жойлашувини кўрсатди!

Тармоқ информаторлари энди Samsung флагманлари учун бутловчи қисмларни етказиб берувчи заводлардан янги фактни тақдим этишди.

Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

Икки йил аввалги Galaxy A9 модели дунёдаги биринчи квадрокамерали телефон сифатида тақдим этилган. Энди эса Samsung ўзининг пентакамерали илк смартфони – Galaxy A72 моделини тайёрламоқда.

Samsung бепул мобил фотография курси очди, қатнашчиларга Galaxy S20 ёки Note 20 беришади

Яна бир ёқимли жиҳати – агар курс иштирокчисига мазкур флагманлардан бирортаси ёқиб қолса, уни 15 фоизлик чегирма билан сотиб олиш имконига эга бўлади.

Яширин олд камерали ZTE Axon 20 5G смартфонининг илк расмий сурат ва видеоси!

ZTE Axon 20 5G моделининг биринчи расмий реклама ролигида дисплейнинг юқори қисми ўртасида ҳам, бурчагида ҳам, корпусдан чиқувчи механизмда ҳам селфи-камера бўлмаслиги ўзига хос тарзда кўрсатилган.

Android 11 сизни яна битта эркинликдан маҳрум этади!

«Яшил роботчали» тизимнинг янги талқини айрим жиҳатлари билан фойдаланувчиларнинг ҳафсаласини пир қиляпти. Android 11 тизимидаги суратга олиш иловасига алоқадор бир нохуш янгиликни Google тасдиқлаган.

Samsung ўзи учун уникал бўлган смартфон тайёрлаяпти

Компания ҳозиргача бундай турдаги смартфон чиқармаганди.

DxOMark камераси энг кучли ўйин смартфонини эълон қилди

AnTuTu ўтган йилнинг декабрида бу флагманни энг кучли смартфон сифатида эълон қилган эди. IGN нашри ҳам 2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони рейтингида уни энг зўр геймерофон, дея эътироф этган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш