MIUI 12.5 релизи расман эълон қилинди: апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Якуний талқиндаги янги прошивкани шу ойнинг сўнгги куни – 30 апрель санасида тақдим этишади ва биринчи партияда бешта русумдаги смартфонларга юборишади.

Android-смартфонларнинг янги «қирол»и – Lenovo Legion 2 Pro илк «жонли» суратларда!

Legion 2 Pro орқа панели симметрик дизайнга эга, камералари ҳам корпуснинг тахминан ўртасида жойлашган. Lenovo уни энг зўр экран, Snapdragon 888 чипи ва 16/512 ГБгача хотира билан таъминлаяпти.

LG бу бозорни расман тарк этяпти – у «қўлни ювиб қўлтиққа урди»!

Компаниянинг бу йўналишдаги бизнеси 2015 йилдан зарар кўришни бошлаган. 2020 йили зарарнинг умумий миқдори 4,4 миллиард долларни ташкил қилган.

Атиги 150 долларлик 5G-смартфон – Redmi 20X сурати, хусусият ва ранглари расмий постерда!

Redmi 10X ҳамда 10X Pro бултур ёздан бери Antutu ҳамёнбоп смартфонлар рейтингларида илк икки ўринни қўлдан бермай келаётир. Xiaomi эса ушбу рекордчиларнинг давомчисини ҳам аллақачон тайёрлаб улгурган.

Улкан аккумуляторли Galaxy F02s ва Galaxy F12s чиқди – 122 доллардан бошланувчи смартфонлар!

Иккала смартфон ҳам 1 терабайтгача ҳажмли MicroSD карта уячаси, 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши ҳамда USB-C портига эга; Galaxy F12 корпусининг ён қиррасига дактилоскоп ҳам ўрнатилган.

iPhone 13 туркумидаги тўртта смартфон: айрим хусусият ва суратлари

iPhone 13 смартфонларида корпуснинг металл роми янгича турдаги қопламага эга. Уларга ўрнатиладиган LTPO экран эса кадр янгиланишининг 1 дан то 120 герцгача мослашувчан частотасини қўллаб-қувватлайди.

ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!

Компаниянинг олдинги смартфони – Axon 20 5G моделида дунёдаги илк «кўринмас» селфи-камера қўлланган бўлса, кутилаётган камерофонда иккинчи авлод экраности камера ишлатилади.

Энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Dimensity 820 процессорига таянувчи ушбу икки смартфон августдан бери AnTuTu рейтингларида юқори ўринларни қўлдан бермай келишмоқда ва узоқ вақт лидерлик бўйича рекордчи бўлиб улгуришди.

AnTuTu рейтингини Snapdragon 888 чипли флагманлар буткул забт этди! (2021 йил март)

Аксарият телефонлар бир хил – 12/256 ГБлик хотирали бўлса-да, баллар турлича тўплаган. Лекин энг ғалатиси: «оперативка»си энг кучли – нақ 16 ГБлик ROG Phone 5 ҳатто кучли учликка ҳам кирмаган!

Энг равон интерфейсли смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил март)

Бу тестда смартфонда файлларни нусхалаш, иш столидаги ёрлиқларнинг жойини алмаштириш, веб-саҳифалар ва иловаларнинг, шунингдек галерея ва суратларнинг юкланиш тезликлари баҳоланган.

Samsung тақдим этиб улгурмаган ўта арзон смартфон аллақачон хусусият ва нархлари билан дўконга чиқди!

Galaxy F02s моделининг мақтангулик жиҳатларидан бири – 5000 мА/соатлик аккумуляторидир. Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини Qualcomm Snapdragon 450 процессори ташкил этади.

108 МП камера, энг зўр дисплей ва Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11i намойиш этилди

Xiaomi Mi 11i ҳам Dolby Atmos тизимли стереодинамиклар, Wi-Fi 6 ҳамда NFC модулларига эга. 4520 мА/соатлик батарея 33 ваттлик тезкор қувватланади ва қадоқ жамланмасига зарядчик ҳам киритилган.

Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

Master Lu маълумотлар базасида сақланиб қолган қайдларга кўра, янги рекордчи Snapdragon 888 процессорига ҳамда тегишлича 16/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга.

45 йиллик юбилейида Apple нақ 45 дона iPhone 12 Pro Max тарқатяпти, сиз ҳам ютиб олинг!

Совриндорлар тасодифий сонлар генератори – random.org ёрдамида аниқланади. Хабарларга кўра, ғолибларни аниқлаш тадбирини шахсан Тим Кук ўтказади ва 45 та смартфоннинг қадоғига автограф қўйиб беради.

Бақувват батарея ва кучли Qualcomm чипли Galaxy M42 5G бенчмаркда қўлга тушди

Каталог рақами SM-M426B бўлган қурилма 4 гигабайтлик тезкор хотира билан жиҳозланган ва Android 11 операцион тизим талқинига эга.

Samsung смартфон бозорида Apple’ни четга суриб қўйди

Strategy Analytics компанияси февраль ойи учун жаҳон смартфон бозорининг статистикасини эълон қилди.

Xiaomi энг енгил ва юпқа – Mi 11 Lite ҳамда Mi 11 Lite 5G смартфонларини намойиш қилди

Mi 11 Lite ҳамда унинг 5G-версиясида уч модулли бош камера ҳам бир хил: 64 мегапикселлик асосий сенсор, 8 мегапикселлик ўта кенг бурчакли камера ва 5 мегапикселлик телемакрокамера.

Профессионал камералардан зўр илк смартфон – Mi 11 Ultra чиқибоқ DxOMark тахтини забт этди! (+видео)

29 март кунги мега-тақдимотида Xiaomi ўзининг флагман смартфони – Mi 11 Pro анонси билан бошлаган эди. Бироқ тадбирнинг бош қарамони у эмас, балки Xiaomi Mi 11 Ultra русумли премиум-флагман бўлди.

«Android-смартфонлар қироли» – Xiaomi Mi 11 Pro тақдим этилди!

Mi 11 Pro корпуси чанг ва сув киришидан кўра ҳимояланган – 1.5 метрлик сув остида 30 дақиқагача жон сақлай олади. Бу – IP68 сертификациясини олган илк Xiaomi смартфонидир.

Samsung кутилмаганда Snapdragon 865 чипли ҳамёнбоп флагманини LTE-версияда чиқаряпти

Уни ҳам Snapdragon 865 чипи билан таъминлашган, аммо 5G-модемдан маҳрум этишган. Шунга қараганда, янги талқиндаги Galaxy S20 FE самарадорлиги юқори, лекин нархи янада паст бўлиши керак.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш