11 августда Samsung тақдим этган барча гаджетлар олтита расмий видеода!

Galaxy Unpacked 2021 тадбирини томоша қила олмаганлар учун Samsung унда кўрсатилган девайсларининг расмий роликларини чиқарди.

iPhone 13’ларда видеолар учун портрет режими ва ProRes пайдо бўлади

Apple уларга яна янги фотофильтрлар ва турли вариантлар қўшиши кутилмоқда. Бутун тасвирнинг бир қисмига – маълум бир объект ёки предметга бирор фильтрни қўллаш имкони пайдо бўлиши керак.

Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

Ушбу рўйхат келажакда яна кенгайиши мумкин, демоқда манбалар. Таъкидлаш керакки, Memory Fusion Technology технологияси смартфон «оперативка»сини 1–3 гигабайтга кенгайтириш имконини беради.

Замонавий смартфонларнинг энг кераксиз функциялари айтилди

Сўнгги йилларда тақдим этилаётган смартфонлар, айниқса флагман моделлар турли янги технологиялар ва имкониятларга бой. Лекин оддий фойдаланувчига кундалик ҳаётда уларнинг кераги борми ўзи?

MIUI 12.5 Enhanced Edition тақдим этилди: 13 августдан у 12 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига келади

Xiaomi’нинг таъкидлашича, бу апдейт процессорга юкламани 15 фоизга, қувват сарфини 8 фоизга пасайтиради. Унга тизим даражасидаги 160 та такомиллаштириш жорий этилган.

Тақдимотидан олдин Galaxy Z Fold 3 ҳамда Z Flip 3 букламафонларини ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўринг!

Расмий намойиши арафасида Samsung’нинг ҳар иккала букламафони ишлаётган ҳолда «жонли» кўрсатилган видео тарқалди.

Узоқ кутилган Xiaomi Mi Mix 4 чиқди: яширин камера, Snapdragon 888+, 108 Мп, 4500 мАс ва 120 Вт!

Смартфон орқа панели керамикадан бўлиб, оқ, қора ва кул ранг вариантларда таклиф этилади. Компания уни 771 доллар бошланувчи нархларда 16 августдан сота бошлайди.

OLX.uz’дан қалбаки долларга Iphone 12 Pro Max олган фуқаро ушланди

Бу сайтда «Туркияга ишлашга юборувчи» фирибгар қўлга олингани, қуролли жиноятчи ушлангани, iPhone X ва iWatch’ни кўришга олган харидор қочиб кетгани ҳақида ва бошқа хабарларни ҳам эълон қилганмиз.

Энг қудратли Android-флагманлар глобал рейтингида янги қирол! (Antutu, 2021 йил июль)

Ушбу рўйхатда битта ишлаб чиқарувчининг нақ тўртта вакили мавжуд. Қолган смартфонсозлардан эса ҳар бирининг фақатгина биттадан флагманлари кучлилар ўнлигига кирган.

5G-смартфонлар бозорида Samsung тўртинчи ўринга тушди. Ундан зўрлари кимлар?

Хитойлик техногигант кейинги пайтларда АҚШ санкциялари туфайли бозорда ўз мақомини йўқотиб бормоқда, шунинг эвазига Oppo, Vivo, Honor, Realme кабилар ўз ўринларини мустаҳкамлаб боришаётир.

Анонсдан аввал Xiaomi Mi Mix 4’нинг барча техник жиҳатлари сиздирилди!

Айтишларича, қурилманинг деярли барча хусусиятларини акс эттирувчи ушбу скриншот Xiaomi Mi Mix 4 расмий тақдимот материалларидан олинган.

Samsung кутилмаганда Galaxy S21 FE суратини расмий Instagram-саҳифасига чиқарди!

Galaxy S21 FE бу суратда Galaxy Book ноутбуки ҳамда Galaxy Buds Pro қулоқчини билан бирга кўрсатилган. Оригинал пост тезда ўчириб ташланган бўлса-да, сурат аллақачон интернетда тарқалиб кетган.

Олимпия ўйинлари медалчилари ва қатнашчиларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11X ҳадя этилди!

Шу ўринда эслатиб ўтсак: Xiaomi Mi 11 Ultra флагмани 1000 доллар атрофида, Xiaomi Mi 11X эса тахминан 400 доллар туради.

iPhone 13’ларнинг рекордчи жиҳати айтилди: Apple ишқибозлари буни йиллаб кутишган!

ZDNet порталининг ёзишича, ўн учинчи авлод айфонлардаги асосий жиҳат такомиллашган камералар ҳам, 120 герцлик дисплей ҳам, ҳаттоки магнит контактли қувватлаш технологияси ҳам эмас.

Энг кучли ҳамёнбоп Samsung смартфонини анбоксинг видеоси тўлиқ фош этди! (+Geekbench тести)

Лавҳада девайсни тўлиқ ишлатиб, камера имкониятларини ҳам кўрсатиб беришган. Бундан ташқари, унинг Geekbench тестидаги натижаси ҳам намойиш этилган.

Суперфлагман дизайнли Redmi 10 дўконга чиқди: ҳар томонлама суратлари, ва нарх хусусиятлари

Helio G88 чипли смартфон Android 11 бошқаруви остида, MIUI 12 интерфейси билан ишлайди. Аккумулятори 5000 мА/соатлик ва у симли усулда максимал 18 ваттлик тезкор қувват олади.

Пластик карта ўлчамида тўлақонли смартфон тақдим этилди

Android 9 операцион тизими ёрдамида бошқарилувчи смартфоннинг аккумулятор сиғими 1250 мА/соатга тенг бўлиб, у қурилманинг бир марта қувватланиш орқали уч кунгача ишлашини таъминлайди.

Керамик Xiaomi Mi MIX 4’ни илк бор ҳар икки томонидан расман кўрсатишди! (+GeekBench натижаси)

Weibo тармоғида Xiaomi Mi MIX 4 расмий постери акс эттирилган фотосурат тарқалди. Уни Хитой савдо марказларидан бирида расмга туширишган.

Дунё смартфон бозорида энди Samsung етакчи эмас!

Samsung дунё бозоридаги 15,7 фоизлик ҳиссаси билан иккинчи ўринга тушган.

ВИДЕО: Nokia’нинг илк «ўлмас» смартфонини «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатишди

HMD Global ўтган ойда мустаҳкам муҳофазали биринчи смартфони – Nokia XR20 русумли қурилмасини тақдим этган эди. У нақ Android 14 талқинигача янгиланиши билан ҳам эътиборга тушган. Энди эса...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш