MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони

MIUI 12.5 график қобиғи янги – MIUI+ технологиясини ҳам ўз ичига олган. Аммо ушбу график қобиқ базасидаги прошивкани олган (ёки оладиган) смартфонларнинг ҳаммаси ҳам уни қўллаб-қувватламайди.

Huawei P50 ҳамда P50 Pro чиқди: Snapdragon 888 ва Kirin 9000, илғор камералар, янги дизайн ва HarmonyOS 2.0

Ҳар иккала флагман ҳам стереодинамиклар, NFC, IP68 стандартидаги ҳимоя ҳамда HarmonyOS 2.0 операцион тизими билан тақдим этилмоқда.

ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

Кучли ўнталикка учтагина смартфонсознинг маҳсулотлари кирган. Рейтинг шоҳсупасини ҳамда умуман рўйхатдаги нақ олтита поғонани битта компаниянинг вакиллари банд этган.

Уч кунда иккинчи янги смартфон: Poco X3 GT тақдим этилди! (+анбоксинг видеоси)

Xiaomi корпорациясининг Poco суббренди 26 июлда Poco F3 GT смартфонини намойиш қилган эди. Орадан икки кун ўтиб, яъни 28 июль санасида у Xiaomi Poco X3 GT русумли телефонининг ҳам тақдимотини ўтказди.

Samsung биринчи галда Android 12’га ўтувчи смартфонларини расман айтди

Бу ҳақда расмий форумда эълон қилган компания вакилининг таъкидлашича, мазкур апдейт янги авлод – Samsung One UI 4.0 фойдаланувчи интерфейсини ҳам ўз ичига олади.

iOS’дан маълумотларни Andriod’га ўтказиш осонлашади

Google муҳим маълумотларни ва созламаларни iPhone’дан Android-смартфонга осонгина узатадиган дастур ишлаб чиқди. Унда ҳаттоки дастурларни ҳам ўтказиш мумкин бўлади.

Xiaomi иккита флагманига глобал MIUI 12.5 прошивкасини тарқатмоқда

Ҳар иккала смартфон учун янги апдейт Android 11 операцион тизим талқини базасида тайёрланган бўлиб, v12.5.1.0 RJDMIXM рақами остида тарқатилмоқда.

Axon 30 5G чиқди: умуман кўринмас селфи-камерали смартфон 340 доллардан!

Snapdragon 870 чипли Axon 30 5G модели 64 МПлик квадрокамера, UFS3.1 тоифали доимий хотира, NFC модули ҳамда тезкор хотирани кенгайтирувчи Memory Fusion Technology технологияси билан ҳам таъминланган.

Магнитли симсиз қувватлантиргичли илк Android-смартфон – Realme Flash суратлари тарқалди

Android тизимли смартфонлар орасида биринчи бўлиб Realme компанияси ўз қурилмалари учун худди Apple каби магнитли симсиз қувватлантиргич — Flash’ни тақдим этди.

iPhone 14 Pro: зангламас пўлат ўрнига титан!

iPhone 13 туркуми тақдим этилмай туриб, аллақачон iPhone 14 серияси ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Жумладан, биз уларнинг айрим хусусиятлари ва iPhone 14 Pro Max моделининг нархини эълон қилганмиз.

«Хавфли созлама»: смартфондаги бу функцияни дарҳол ўчириб қўйинг!

Экспертнинг таъкидлашича, сохта уланиш нуқталарига логин ва парол орқали киришда фойдаланувчилар ўз қурилмаларига зарарли дастурларни юқтириб олишлари ҳеч гап эмас.

Мобил фотография танловида 2013 йилги смартфон совриндор бўлди

Бу моделнинг камерасида BSI технологияли биттагина датчик бўлиб, у атиги 8 МПлик аниқликка ҳамда f/2.2 апертурага эга. Лекин мазкур смартфон тарихдаги энг зўр iPhone моделлари рўйхатига кирган.

Redmi K40 Gaming Edition янги версияда чиқди – 30 долларга қиммат!

Redmi K40 Gaming Edition Inverse Scale тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра фақат бир хил – 12/256 гигабайтлик конфигурацияда тақдим этилган. Хўш, унинг фарқи фақат нархидами?

Nokia нақ Android 14’гача янгиланувчи «ўлмас» 5G-смартфон чиқарди!

Nokia XR20 смартфонининг техник хусусиятлари ўртача, аммо у бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. HMD Global бунинг учун уни Qualcomm Snapdragon 480 5G процессори базасида тайёрлаган.

«Жонли» сурат Xiaomi Mi Mix 4’нинг бир нечта «фишка»сини фош этди

Xiaomi корпорацияси Mi Mix 4 смартфонини кўринмас экраности камера ҳамда орқа панель дисплейи билан таъминлаши айтилган. Биз мазкур флагманни ҳар томонидан кўрсатувчи видеони ҳам эълон қилганмиз.

Huawei P50 Pro тақдимотидан аввал компания расмий дўконида уни кўрсатишди (видео)

Мазкур видео Huawei компаниясининг расмий чакана савдо дўконида суратга олинган. Қисқа лавҳада дўкончи Huawei P50 Pro смартфонини айлантириб кўрсатган ва операторга узатган.

Августда чиқаётган янги флагман GeekBench’да рекорд ўрнатди

AnTuTu сервисининг энг бақувват флагманлар рейтингларида кетма-кет уч ойдан бери етакчилик қилиб келаётган геймерофондан ҳам кучли модел!

IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдаги норозиликларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши, рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар қўйилиши каби тизимга айб қўйилмоқда. Хўш, ушбу фикрлар қанчалик асосли?

UzIMEI: «Жаллод чойчақаси» ва «тишсиз» Парламент ҳақида

Бу тизимдаги тўловни бекор қилиш ҳақидаги петицияни 10 мингдан ортиқ киши имзолади, аммо Парламентнинг қўлидан ҳеч вақо келмади. На Сенат, на Қонунчилик палатасининг «тиши ўтмади».

OnePlus тасодифан рақибининг смартфонини реклама қилиб юборди!

Шунга қарамай, хитойлик смартфонсоз ўзини йўқотиб қўймаган ва рақибига ўзининг яқин орада тақдим этадиган смартфони – OnePlus Nord 2 5G моделини реклама қилишни таклиф қилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш