Telegram Desktop’да янги имкониятларни қарши олинг!

Агар аккаунтингиз паролини унутган бўлсангиз ва уни тиклаш учун қўлланувчи электрон почтангизга кириш имконингиз бўлмаса, энди икки босқичли аутентификация ёрдамида аккаунтга киришни тикласа бўлади.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ чатбот ишга тушди

Telegram’даги HealthBuddy+ чатботи – нафақат СОVID-19, балки эмлашлар ҳақида аниқ маълумот берувчи янги платформа. Шунингдек, унинг иловасини iOS ва Android тизимли қурилмаларга ўрнатиб олиш мумкин.

Telegram янгиланди: 1000 тагача томошабинли видео чақирувлар, видео ижро тезлиги, видеохабарлар 2.0 ва бошқалар

Видеоконференциялар режимида 30 тагача фойдаланувчи камера ва экранидан видео трансляция қила олади. Уларда 1000 тагача томошабин онлайн лекция, концерт, дебатлар ва бошқаларни томоша қилиши мумкин.

Aбитуриентларга онлайн рухсатномалар бериш бошланди – Telegram’дан ҳам олса бўлади!

Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

Telegram’да расман хайрия маблағларини йиғиш функцияси ишга тушди

Канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш яқинда осонлашган эди. Операторлардан бири эса бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқларни таклиф этади.

Янгиланган Telegram’да анимацияли фонлар ва бошқа янги имкониятлар

Гуруҳли видеочатдан ташқари фонларда ва хабар юборишда анимациялар, янги ботлар учун меню тугмаси, стикер импорт қилишнинг янги усуллари, аккаунт хавфсизлиги эслатмалари ва бошқалар тақдим этилган.

Telegram’да гуруҳли видеочат: янги имкониятларни қарши олинг!

Бу янгиланиш сизга гуруҳлардаги овозли чатлар давомида барча қурилмаларда, жумладан, планшетлар ва компьютерларда камерангизни ёқиш ёки экранингизни улашиш имконини беради.

«Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Telegram мессенжерининг фойдаланувчиларига таркибида зиёнкор дастурий таъминот мавжуд бўлган оммавий тарқатмалар келмоқда. Бу тўғрида «Касперский лабораторияси» огоҳлантиряпти.

Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

Ички ишлар вазирлигидаги етакчи лавозим эгаларидан бирининг сўзларига кўра, агар Telegram ҳамкорлик қилмаса, мессенжер мазкур мамлакатда блокланиши эҳтимоли юқори.

Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

Мессенжер маъмурияти расман Telegram Desktop иловасига ва мессенжернинг Web-версиясига энди SMS орқали кира олмаслигингизни тасдиқланган ва бунинг муқобил йўлларини кўрсатган.

Telegram асосчисининг фарзандлари аллақачон Forbes рейтингига кирди!

Дуровнинг бир қизи ва бир ўғли бор бўлиб, у собиқ севгилиси билан бирга уларнинг борлигини яшириб келган. Аммо Forbes ўрганишлар давомида миллиардернинг ўғлининг исми Михаил эканини аниқлаган.

Telegram раҳбарига шахсий ассистент керак: БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёрмисиз?

Ариза бериш учун бот билан диалогни бошлаш лозим; бунда исм, туғилган вақти, қаерда яшаши, маълумоти кўрсатилади. Номзод бошқа мамлакатга, масалан, БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёр бўлиши керак.

Telegram’да канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш осонлашди!

Мессенжер фойдаланувчилари тез-тез берадиган саволлардан бири – каналга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкинлигидир. Telegram энди TikTok, Snapchat ва «ВКонтакте» билан ҳам «дўстлашди».

IT йўналишидаги бешта Telegram-канал

Павел Дуров мессенжерининг тематик каналлари кўпчилик учун ижтимоий тармоқлардаги ленталарнинг ўрнини босган. Қуйида дастурлашга қизиққанлар учун мос келадиган каналлар тўплами билан танишинг.

Сиз кутган имконият Telegram’га май ойида қўшилади!

«Май ойида овозли чатларимизга видео қўшамиз... Сиз видеоконференцалоқанинг замонавий воситасидан кутган барча нарса тезлик ва шифрлаш билан биргаликда Telegram’да», – дейди Павел Дуров.

Telegram Ўзбекистонда гуруҳ ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди

Тўлов ботлари 2017 йилдан бери мавжуд, аммо улар билан фойдаланиш ноқулай эди. Янгиланган Telegram’да тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти туфайли ботлар билан ишлаш осонроқ бўлади.

Telegram’ни янгилаб олинг: Тўловлар 2.0, режалаштирилган овозли чатлар ва янги веб-версиялар

Бу галги янгиланишда исталган чатда тўлаш учун тўловлар 2.0, овозли чатлар учун режалаштириш ва мини профиллар, браузерлар учун Telegramнинг янги версиялари ва бошқалар тақдим этилмоқда.

Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

Uploadgram сервисини ишлатганда файллар Telegram серверларига юкланади. Бунда файл эгаси кейин уни қайта номлаши ва ўчириб ташлаши, бошқалар эса файлни юклаб олишлари мумкин.

Kun.uz масъул ходимининг Telegram-аккаунтига бузиб киришди

Ажабланарлиси, бу жараёнда Telegram мессенжерининг мажбурий қоидаларига зид равишда аккаунт эгаси (Kun.uz ходими)нинг телефонига SMS орқали тасдиқлаш коди етиб келмаган.

Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Ушбу мессенжерда энди янги вакансиялар очилганини Telegram Uzbekistan расмий канали эълон қилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш