«Касперский лабораторияси» огоҳлантиради: «Telegram энди хавфсиз эмас!»

Telegram мессенжерининг фойдаланувчиларига таркибида зиёнкор дастурий таъминот мавжуд бўлган оммавий тарқатмалар келмоқда. Бу тўғрида «Касперский лабораторияси» огоҳлантиряпти.

Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин

Ички ишлар вазирлигидаги етакчи лавозим эгаларидан бирининг сўзларига кўра, агар Telegram ҳамкорлик қилмаса, мессенжер мазкур мамлакатда блокланиши эҳтимоли юқори.

Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

Мессенжер маъмурияти расман Telegram Desktop иловасига ва мессенжернинг Web-версиясига энди SMS орқали кира олмаслигингизни тасдиқланган ва бунинг муқобил йўлларини кўрсатган.

Telegram асосчисининг фарзандлари аллақачон Forbes рейтингига кирди!

Дуровнинг бир қизи ва бир ўғли бор бўлиб, у собиқ севгилиси билан бирга уларнинг борлигини яшириб келган. Аммо Forbes ўрганишлар давомида миллиардернинг ўғлининг исми Михаил эканини аниқлаган.

Telegram раҳбарига шахсий ассистент керак: БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёрмисиз?

Ариза бериш учун бот билан диалогни бошлаш лозим; бунда исм, туғилган вақти, қаерда яшаши, маълумоти кўрсатилади. Номзод бошқа мамлакатга, масалан, БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёр бўлиши керак.

Telegram’да канал, гуруҳ ёки бот учун «Тасдиқланган» белгисини олиш осонлашди!

Мессенжер фойдаланувчилари тез-тез берадиган саволлардан бири – каналга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкинлигидир. Telegram энди TikTok, Snapchat ва «ВКонтакте» билан ҳам «дўстлашди».

IT йўналишидаги бешта Telegram-канал

Павел Дуров мессенжерининг тематик каналлари кўпчилик учун ижтимоий тармоқлардаги ленталарнинг ўрнини босган. Қуйида дастурлашга қизиққанлар учун мос келадиган каналлар тўплами билан танишинг.

Сиз кутган имконият Telegram’га май ойида қўшилади!

«Май ойида овозли чатларимизга видео қўшамиз... Сиз видеоконференцалоқанинг замонавий воситасидан кутган барча нарса тезлик ва шифрлаш билан биргаликда Telegram’да», – дейди Павел Дуров.

Telegram Ўзбекистонда гуруҳ ва каналларда тўловларни қабул қилишга рухсат берди

Тўлов ботлари 2017 йилдан бери мавжуд, аммо улар билан фойдаланиш ноқулай эди. Янгиланган Telegram’да тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти туфайли ботлар билан ишлаш осонроқ бўлади.

Telegram’ни янгилаб олинг: Тўловлар 2.0, режалаштирилган овозли чатлар ва янги веб-версиялар

Бу галги янгиланишда исталган чатда тўлаш учун тўловлар 2.0, овозли чатлар учун режалаштириш ва мини профиллар, браузерлар учун Telegramнинг янги версиялари ва бошқалар тақдим этилмоқда.

Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

Uploadgram сервисини ишлатганда файллар Telegram серверларига юкланади. Бунда файл эгаси кейин уни қайта номлаши ва ўчириб ташлаши, бошқалар эса файлни юклаб олишлари мумкин.

Kun.uz масъул ходимининг Telegram-аккаунтига бузиб киришди

Ажабланарлиси, бу жараёнда Telegram мессенжерининг мажбурий қоидаларига зид равишда аккаунт эгаси (Kun.uz ходими)нинг телефонига SMS орқали тасдиқлаш коди етиб келмаган.

Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Ушбу мессенжерда энди янги вакансиялар очилганини Telegram Uzbekistan расмий канали эълон қилди.

Telegram асосчиси ҳақида фильм тайёр – трейлерини томоша қиламиз!

Картина журналист Родион Чепель ҳамда продюсер Игорь Мишин ҳамкорлигида яратилган. Фильм МТС буюртмасига кўра «Амурские волны» ҳамда «МТС-Медиа» компаниялари томонидан суратга олинган.

Telegram-аккаунтингизга энди компьютер ёки ноутбукда SMS орқали киролмайсиз!

Мессенжер маъмурияти вазият борасида ҳозирча бирор расмий изоҳ бермаяпти. Лекин бу янги функция хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам ўзини оқламаслиги кўриниб турибди.

Telegram’да товарлар ва хизматларнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйилади

Харидлар учун Сбербанк, ЮMoney, Tranzzo, Stripe, Click, Payme, LiqPay ва Ecompay орқали тўласа бўлади. Карта маълумотларини сақлаш ва Telegram’даги кейинги харидлар учун ишлатиш мумкин.

Наркотиклар рекламасига қарши Телеграм-бот яратилди

Энди фуқаролар наркотик рекламаси жойлашган манзил ҳақидаги маълумот ёки унинг локациясини Telegram мессенжери орқали ушбу ботга йўллашлари мумкин.

Жиззахда мактаб директорининг ўринбосари Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Аниқланишича, у турмуш ўртоғининг ёзишмаларини ўқиб қолиб, ўрталарида жанжал келиб чиққан. Оқибатда Ҳ.М. ошхона пичоғи билан хотинининг чап бўйин соҳасига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Telegram ёрдамида исталган видеодан осонгина усулда GIF ясаймиз

Telegram мессенжерига тўлақонли видеороликни GIF-файлга – анимацияли, лекин овозсиз расмга трансформация қилиш имкони ҳам қўшилган.

Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Telegram-бот орқали бепул маълумот олинг!

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат ишлаб чиқилди. У орқали тадбиркорлик субъектлари ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни олиш имкониятига эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш