Ниҳоят, Роскомнадзор расман Telegram’ни блокдан чиқарди!

«Блокировкадан чиқариш IT-тадбиркорлар ва инвесторлар учун яхши белги бўлади, деб ўйлайман. Россия ҳукуматининг ушбу ва бошқа соҳалардаги бундай ҳаракатлари оптимизм туғдирмоқда», – дейди Павел Дуров.

Павел Дуров ўз номидан тарғиб қилинаётган фирибгарликлар сабабли Facebook’ни судга бермоқчи!

«Бир йилдан ортиқ вақтдан бери Facebook ва Instagram компаниялари менинг номимдан тарғиб қилинаётган фирибгар схемаларининг рекламасидан пул топмоқдалар», дейди Telegram асосчиси.

Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?

Хабарингиз борки, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳамиша Facebook сервислари, шу жумладан WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган.

Telegram янгиланди – видео таҳрирлагич, анимацияли расмлар, яхшироқ GIF’лар ва бошқалар

Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган Telegram мессенжери янгиланиб, 6.2 талқинида тақдим этилди. Марҳамат – ундаги янги имкониятлар билан танишинг ва дўстларингизга ҳам тавсия этинг.

Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

ИИБга мурожаат қилган фуқаро, ўзининг телефон рақамини «Аsalhone 2» номи билан Telegram-каналга қўйиб, тарқатиб юборган шахсни аниқлашни, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган...

Telegram асосчиси Дуров: Кремний водийсига кўчмаслик учун 7 сабаб

Яқинда Кремний водийси ҳақида Юрий Дудь фильми чиқди: унда муҳожир тадбиркорлар АҚШга кўчиб ўтишнинг фойдалари ҳақида сўзлашган. Павел Дуров эса Силикон водийсида ишламаслик учун еттита сабаб кўрсатди.

Сиз кутган хушхабар: ниҳоят, Telegram’да гуруҳли видеқўнғироқлар ишга тушади!

Telegram ойлик фаол фойдаланувчилари сони 400 миллион нафарга етди, бу эса ўтган йилгига нисбатан 100 миллионга кўпроқ. Мазкур мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг бу борадаги расмий мақоласини ўқинг.

Telegram нега энди ҳукумат билан ҳамкорлик қиляпти? Дуров расман изоҳ берди

«Биз авлодлардан ўтадиган цивилизация ўзгаришларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Пайдо бўлай деб турган янги дунё биз орқада қолдираётган дунёга нисбатан яхшироқ бўлиши барчамизга боғлиқдир», дейди у.

Telegram энди расман ўзбек тилида тақдим этилди!

Исталган вақтда ушбу таржимани янада мукаммаллаштириш учун тегишли ҳавола орқали таржималар платформасига кириш имкони ҳар бир фойдаланувчида мавжуд.

ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Telegram мессенжерининг фойдали функциялари кўп, лекин уларнинг аксариятидан фойдаланмаймиз. Бугун унинг кўпчилик билмайдиган айрим имкониятларига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Коронавирусга қарши курашда Telegram ёрдам беради!

Telegram ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашга киришган. Унинг бу ҳақдаги расмий мақоласида сиз ўзингизни инфекциядан сақлашингиз ҳамда бунда бошқаларга кўмак беришингиз учун йўриқномалар мавжуд.

Telegram’даги тақиқ, чеклов ва чегаралар

Бу мессенжер фойдаланувчиларга кўп имкониятлар тақдим этади. Лекин унинг нималарга рухсат бермаслиги, сервисда қанақа чекловлар мавжудлигидан хабарингиз борми?

Telegram-каналингизга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкин?

Telegram жамоаси фақат бошқа платформаларда тасдиқланган саҳифаларга эга бўлган йирик ва фаол расмий каналлар, оммавий гуруҳлар ёки ботларни тасдиқлайди. Хўш, бу белгини қандай оламиз?

Telegram 6.0: жилдлар, архив, статистика ва бошқаларни қарши олинг!

Юртимизда энг оммабопларидан ҳисобланган Telegram мессенжерида йирик янгиланиш амалга оширилди.

Telegram-профилга QR-код орқали тезкор кириш (+видео)

QR-код орқали авторизация қилиш сизга компьютерингизда (ноутбукингизда) ўз профилингизга иложи борича тез ва осон кириш имконини беради.

Исталган қурилмага Instagram’дан сурат ва видео кўчириб олишнинг энг осон йўли

Instagram’даги пост ҳаволасини Telegram орқали мазкур ботга юборсангиз, постдаги исталган расм тугул, видео ва бошқа тур медиафайлларни ҳам сақлб олиш мумкин.

Telegram яна янгиланди: викториналар ва янгича сўровномалар

Мессенжернинг Android ва iOS иловалари 5.14 талқинигача, компьютерлар учун Telegram Desktop барқарор 1.9.7 версиясигача, macOS учун Telegram эса 5.9 талқинида янгиланди. Улардаги ўзгаришлар эса...

Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

Telegram’да хавфсизлик янада кучайтирилди: энди контактларингиз рўйхатида бўлган ва сизниям ўз контактларига қўшиб қўйган кишидан ҳам телефон рақамингизни яширишингиз мумкин. Қандай қилиб, дейсизми?

Барча смартфонлар ва компьютерлар учун Telegram янгиланди – зўр имкониятларни қарши олинг!

Ушбу мессенжернинг Android ҳамда iOS клиентлари Telegram 5.11 версиясигача, компьютерларда ишлатиладиган Telegram Desktop дастури эса 1.8.3 талқинигача янгиланди.

Telegram янгиланди – анимацияли стикерларни юклаб олинг!

Анимацион стикер атиги 20-30 Кб, яъни унга оддий суратдан ҳам 6 баравар кам трафик кетади! Шу боис улар ҳатто ўта паст тезликдаги интернетда ҳам бемалол ишлайди. Ўзингиз ҳам шунақасини ясай оласиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш