Ўзбекистонлик тиктокер лайк учун 26 йиллик қабрни кавлади (+видео)

Эълн қилинган лавҳада йигитлар 1995 йили дафн этилган марҳумнинг қабрини оча бошлашган.

TikTok муассиси болаларни кузатиб турувчи ақлли лампалар чиқарди

Ҳар бир чироққа сунъий интеллект ёрдамида математик муаммолар ва қийин сўзлар ҳақида маслаҳатлар берадиган, смартфон ўлчамидаги экран бириктирилган.

Поезд тагига ётиб олган 37 ёшли андижонлик TikTok’чи энди «Мотамсаро она»га ҳурматсизлик қилди

Бу сафар мазкур фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сизга иш топишда энди ТikTok ёрдам беради!

Оддий резюме ўрнига фойдаланувчилар ТikTok форматида видео жойлаштиришлари керак. Эҳтимол, бу дастурга қўшилган янги хусусият эмас, балки дастурга кирадиган алоҳида ҳавола кўринишида бўлиши мумкин.

Самарқандлик тиктокер нега 15 суткага қамалди?

Аввалроқ самарқандлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлагани ҳақида хабар берилганди.

«Парда ортида ёмон ният бор» – TikTok’ни судга беришди!

«У оғир кечган йилда болаларга ўз дўстлари билан боғланишда ёрдам берган, кенг тарқалган ижтимоий медиа платформасидир. Аммо комик қўшиқлар ёки рақсларнинг парда ортида жуда кўп ёмон ниятлар бор»...

TikTok’да яқинда янги функция ишга тушади

Бу илова ичида суҳбатлашиш имкониятининг йўлга қўйилиши ByteDance компаниясига Facebook ва бошқа йирик ижтимоий тармоқлар билан рақобатлашишга ёрдам беради.

Вазият жиддий: TikTok энди айрим видеоларни қўйишни чеклайди

Аввалроқ ушбу тармоқда болаларни ўзини ўлдиришга ундаган блогер фош этилган эди. 25 февралнинг ўзида эса TikTok’ка жойлаштирилган оммавий худкушликка чақирувчи видео 432 минг мартадан ортиқ кўрилган.

14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Қизнинг TikTok каналига 20 мингдан ортиқ одам обуна бўлган, баъзи роликлари бир неча миллион марта томоша қилинган. Қотиллик хабари тарқалгач, тармоқ маъмурияти унинг саҳифасини блоклаб қўйди.

TikTok’нинг навбатдаги юриши: у «Евро-2020»нинг расмий ҳамкорига айланди

«Биз энг машҳур кўнгилочар мобиль платформаларидан бирига айланган компания билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз», дейди УЕФA маркетинг бўйича директори Ги-Лоран Эпштейн.

Самарқандда икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

«Дўстим ҳозир шифохонада, шифокорларнинг айтишича, у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан. Энди TikTok’ка кирмасликка ҳаракат қиламан», – дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.

TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Ўтган йил давомида TikTok ўта оммалашиб, юклаб олиниши бўйича етакчиликни қўлдан бермай келди. Лекин 2021 йилнинг бошига келиб, WhatsApp атрофида бўлаётган можаролар туфайли вазият буткул ўзгарди.

TikTok энди смарт-телевизорларда ҳам ишлайди!

Смартфон ёки планшетдаги TikTok иловасининг барча функциялари телевизорларда ҳам ишлайди. Унда аккаунтга кириш, янгиликлар тасмасини варақлаш, тавсия этилган контентни ва лайклар сонини кўриш мумкин.

«Видеоларингни TikTok’да тарқатаман!» – Самарқандда товламачи қўлга олинди

У таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видео тасвирларни интернетга, аниқроғи – TikTok тармоғига чиқариб юборишини айтиб қўрқитган...

TikTok’да болаларни ўзини ўлдиришга ундаган блогер фош этилди

Тергов жараёнида бу аёл хавфли мусобақалардан иборат бошқа видеоларни ҳам жойлаштиргани аниқланди. Унинг саҳифасига 730 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.

TikTok мангуга блокланди

Ахборот технология вазирлиги Хитой дастурлари хавфсизлиги агентлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида ўтган ҳафта хабар берган эди. Натижада ҳукумат 59 та Хитой дастурини доимий равишда блоклади.

ИИВ огоҳлантиради: «Тиктокерлар 15 суткагача қамалиши мумкин!»

«Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш – майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади».

Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

Сўнгги пайтларда инновацион компаниялар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўсмирларни кўришни хоҳламоқда. Айтилишича, ёши катта етакчилардан кўра ёшлар буни яхшироқ уддалайди.

Тошкентда ўтказилган «дунёдаги илк TikTok байрами»да энг яхши ўзбекистонлик тиктокерлар тақдирланди

Тадбирнинг энг катта меҳмони Россиянинг энг сердаромад тиктокчиси, асли ўзбекистонлик Раҳим Абрамов бўлди. У блогер «Йил ҳештеги» йўналишида ғолиб деб топилган Дониёр Қаюмовга мукофот топширди.

Трамп тинч кета олмайди: TikTok унинг маъмурияти фармони устидан судга мурожаат қилди

TikTok ижтимоий тармоғи Дональд Трамп маъмуриятининг мамлакатда ушбу дастурдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги фармони кучга киришига йўл қўймаслик учун АҚШнинг Апелляция судига мурожаат этди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш