15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Ҳозирча фақат Galaxy S21 туркумидаги учта янги флагман Android 11 операцион тизими базасидаги энг янги – Samsung OneUI 3.1 интерфейсига эга.

Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Компания ўз ваъдасида туриб, MIUI 12.5 оммавий бета-версиясини чиқарди – Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг 28 русумдаги смартфонлар эгалари янги прошивкаларни синаб кўришлари мумкин.

Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Мухлислар кўпдан бери кутаётган инқилобий Xiaomi Mi Mix 4 смартфони ҳам тез орада чиқади, шекилли. Расмий сайтда ундан ташқари корпорациянинг яна иккита маҳсулоти илк бор пайдо бўлган.

Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Бета-синовлар фақат Хитойдаги фойдаланувчилар учун жорий этилган, аммо XDA Developers дастурчилар ҳамжамияти прошивкаларни кўпчилик билан баҳам кўра бошлади.

Қайси смартфонлар нақ Android 14 талқинигача янгиланади?

Counterpoint ҳисоботига кўра, Qualcomm энди мобил процессорлар бозорида лидер эмас. Лекин бу чипсознинг сал аввалроқ Google билан бирга берган қўшма баёноти барибир унинг устунлигидан далолатдир.

28 декабрданоқ MIUI 12.5 прошивкаси келадиган 23 хилдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Xiaomi Mi 11 флагманларнинг намойиши 28 декабрда бўлиб ўтади ва MIUI 12.5 ҳам шу тадбирда тақдим этилади. Компания аллақачон бу прошивка дастлаб қайси смартфонларга тарқатилишини эълон қилди.

Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

Буни фош этган Ice Universe ёзишича, Xiaomi Mi 11 экрани нафақат икки ёнидан, балки ҳар тўртала томонидан қайрилган бўлади.

MIUI 13 прошивкасига биринчи навбатда янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари билан танишинг

Ҳали чиқмаган MIUI 13 интерфейсидан олинган илк скриншот ва видеони, унга янгиланувчи смартфонлар рўйхатини ҳам берганмиз. Энди ушбу прошивка биринчи тўлқинда 29 та моделга тарқатилиши маълум бўлдди.

Байрам арафасида Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

MIUI 12.5 график қобиғининг тақдимот вақти ҳақида компания дастурий таъминот бўлими рабари Жин Фан маълумот берди. Бу прошивка эса 80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига келади!

80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Уларнинг айримларига ушбу апдейт Android 11 операцион тизими билан бирга келади, баъзиларининг прошивкаси «ўзаги» эса олдинги версиядаги Android’да қолади.

Яна 11 русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига Android 11 базасидаги MIUI 12 прошивкаси келади!

Қаранг-чи, бу рўйхатда сиз тутаётган ёки олмоқчи бўлган модели ҳам бормикан?

Xiaomi смартфонларига MIUI 12.5 келади: нималари бор?

MIUI 12.5 апдейтини Xiaomi Mi 11 флагманлари билан биргаликда расман намойиш этишлари мумкин. Шу билан бирга, ушбу смартфонлар оралиқ график қобиқдаги илк барқарор прошивкага эга бўлади.

Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

Компания MIUI 12 прошивкасини қабул қилувчи гаджетларининг рўйхатини куни кеча янгилади. Афсуски, Redmi брендига мансуб бўлган тўртта русумдаги смартфон ундан чиқариб ташланган.

31 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига аллақачон MIUI 12 тарқатилмоқда!

Агарда шу моделлардан бирига мансуб смартфон ишлатаётган бўлсангиз, тизим янгиланишларини текшириб кўринг.

Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Қаранг-чи, бу рўйхатда сиз ишлатаётган ёки олмоқчи бўлиб юрган модели ҳам бормикан?

MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

MIUI 13 бета-тести кейинги йил ёзида бошланади, дейишаётган эди. Бироқ расмий Mi Community модератори бета-синовлар бу гал анча эрта, эҳтимол, апрелдаги тақдимотидан кейиноқ бошланишини айтган.

Samsung беш йил аввалги тўрт хил смартфонини ҳам янгилаяпти – сабаби жиддий!

Қизиғи шундаки, прошивкаси янгиланганидан кейин ҳам бу моделлар аввалгидек Android 7.0 Nougat талқинида ишламоқда ва ўша – 2018 йил сентябрдаги хавфсизлик патчларига эга. Демак, гап бошқа ёқда...

Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Samsung нафақат қимматбаҳо флагманларини, балки ўрта нархли ва айрим арзон смартфонларини ҳам ўн биринчи авлод операцион тизим билан таъминламоқчи.

Аллақачон еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 тарқатилмоқда!

Операцион тизим эгаси – Google компаниясини айтмаса, ҳозирда уни ўз смартфонларига тақдим этиш бўйича айнан «Хитойча Apple» биринчи ўринда кетмоқда.

Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi компанияси халқаро бозордаги MIUI 12 глобал прошивкаси тарқатилган моделларнинг 14 октябрь ҳолатига кўра янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш