31 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига аллақачон MIUI 12 тарқатилмоқда!

Агарда шу моделлардан бирига мансуб смартфон ишлатаётган бўлсангиз, тизим янгиланишларини текшириб кўринг.

Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Қаранг-чи, бу рўйхатда сиз ишлатаётган ёки олмоқчи бўлиб юрган модели ҳам бормикан?

MIUI 13 прошивкасини олувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг кенгайтирилган рўйхати

MIUI 13 бета-тести кейинги йил ёзида бошланади, дейишаётган эди. Бироқ расмий Mi Community модератори бета-синовлар бу гал анча эрта, эҳтимол, апрелдаги тақдимотидан кейиноқ бошланишини айтган.

Samsung беш йил аввалги тўрт хил смартфонини ҳам янгилаяпти – сабаби жиддий!

Қизиғи шундаки, прошивкаси янгиланганидан кейин ҳам бу моделлар аввалгидек Android 7.0 Nougat талқинида ишламоқда ва ўша – 2018 йил сентябрдаги хавфсизлик патчларига эга. Демак, гап бошқа ёқда...

Android 11’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати!

Samsung нафақат қимматбаҳо флагманларини, балки ўрта нархли ва айрим арзон смартфонларини ҳам ўн биринчи авлод операцион тизим билан таъминламоқчи.

Аллақачон еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 тарқатилмоқда!

Операцион тизим эгаси – Google компаниясини айтмаса, ҳозирда уни ўз смартфонларига тақдим этиш бўйича айнан «Хитойча Apple» биринчи ўринда кетмоқда.

Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi компанияси халқаро бозордаги MIUI 12 глобал прошивкаси тарқатилган моделларнинг 14 октябрь ҳолатига кўра янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Учинчи тўлқинда барқарор MIUI 12 прошивкасига янгиланаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Android Central нашри MIUI 12 асосидаги прошивкалар тарқатилиш вақтини тизимлаштириб эълон қилди. Бошқа манба эса айрим Redmi ва Poco смартфонларининг янгилана бошлаш кунигача маълум қилган.

Бизни алдашибди: MIUI 13’га янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг катта рўйхати

Аввалроқ тарқалган, MIUI 13 график қобиғининг интерфейсидан олинган скриншотлар ва видео сохта бўлиб чиқди. Лекин унга янгиланувчи моделлар рўйхати ўшандагидан анча кенгроқ экан – нақ 46 хил смартфон!

Nokia смартфонларининг Android 11’га янгиланиш йўл харитаси чиқди!

Nokia Mobile эълон қилиб, кейин негадир ўчириб ташлаган твитга кўра, HMD Global компанияси ўзининг 14 хил смартфонига Android 11 прошивкасини кейинги йилнинг ярмигача тарқатиб тугатади.

Realme смартфонларидан қайсилари ва қачон Android 11’гача янгиланади? (йўл харитаси)

Йўл харитасига кўра, биринчи тўлқинда компаниянинг 22 хил ақлли телефони Android 11 базасидаги Realme UI 2.0 апдейтини олади. Уларнинг рўйхати ва янгиланиш муддатлари билан танишинг.

Xiaomi ва Redmi смартфонларига MIUI 12 тарқатилишининг учинчи тўлқини бошланди

Рўйхатдаги 13 та моделдан дастлабки иккитаси учун барқарор MIUI 12 график қобиғи асосидаги глобал прошивка, қолганларига эса ҳозирча хитойча прошивка тарқатилмоқда.

iOS 14 ҳамда iPadOS 14 якуний версияда чиқди: уларга янгиланувчи iPhone ва iPad‘лар рўйхатлари

Агар янгиланиш мавжудлиги ҳақида билдиришнома келмаса, ўзингиз текшириб турсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун унинг асосий созламаларидаги дастурий таъминот янгиланиши бўлимига кирасиз.

Redmi битта флагманини нақ 110 долларга арзонлаштириб, яна бирини MIUI 12’гача янгилаяпти!

Кейинги ойларда турли арзон 5G-смартфонлар тақдим этилди; масалан, Realme V3 нархи атиги 146 доллардан бошланади! Мазкур рақобатни ҳисобга олиб, Xiaomi ҳам бу моделининг нархини янада пасайтирди.

Samsung’нинг арзон «мегамонстр»ига One UI Core 2.1 прошивкаси кела бошлади

Янги прошивка сентябрь хавфсизлик патчларини ҳамда соддалаштирилган версиядаги – One UI Core 2.1 график қобиғини ўз ичига олган, унга кўплаб фойдали ўзгаришлар ҳам киритилган.

Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Рўйхатда айрим смартфонларнинг туркумлари битта бандда саналганини ҳисобга олсак, жами 110 дан ортиқ русумдаги мобил қурилмалар Android 11 талқинигача янгиланади. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас...

Android 11 якуний версияда чиқди – айрим смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатса бўлади! (+видео)

Ушбу операцион тизимда кўплаб янги функциялар ва имкониятлар мавжуд, хабарда ҳозирча улардан энг асосийлари санаб ўтилган...

Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

MIUI 12 базасидаги барқарор прошивкаларни тарқатишнинг иккинчи тўлқини бошланди. Буни MIUI график қобиғи дастурчилари жамоаси Weibo тармоғида расман эълон қилди.

Ушбу 63 хил Samsung смартфон ва планшетлари Android 11’гача янгиланади!

Мазкур смартфонлар ва планшетларга Android 11 операцион тизими компаниянинг янги – One UI 3.0 график қобиғи билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда.

Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

Ҳозир ушбу модел учун глобал, европача ва ҳиндча версияларда MIUI 12 прошивкалари чиққан. Лекин уларнинг барчасида қанақадир нуқсонлар кузатилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш