iPadOS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur тақдим этилди – уларга янгиланувчи барча қурилмалар рўйхатлари

Apple’нинг қайси планшетларига iPadOS 14, смарт-соатларига watchOS 7, ноутбук ва компьютерларига macOS Big Sur операцион тизимлари келишини кўриб чиқамиз.

РАСМАН: iOS 14’гача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди!

Ушбу рўйхатга кирган қурилмалар эгалари кейинги ойданоқ очиқ бета-тестларда уни ўрнатиб олиб, ишлатиб кўришлари мумкин бўлади.

iOS 14 операцион тизими тақдим этилди

Ўн тўртинчи операцион тизим талқинида iPhone асосий экрани тубдан ўзгарди – энди виджетларни, яъни бошқа иловаларнинг туйнукчаларини жойлаштириш ва ўлчамларини ўзгартириш мумкин.

Xiaomi’нинг арзон смартфони барча Android-смартфонлар эгалари кутаётган функция билан янгиланди!

Айни дамда айрим ҳудудлардаги смартфонларига ушбу янгиланиш келмоқда ва уларда керакли опция ишлаяпти. Бироқ бу функция барча ҳудудлар учун тақдим этиладими-йўқми – буниси ҳозирча номаълум.

Xiaomi барча смартфонларига MIUI 12 прошивкаси тарқатилишини вақтинча тўхтатяпти

Яқинда 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 апдейтларидан маҳрум этилаётгани ҳақида ёзгандик. Энди эса компания янги прошивкаларнинг ҳеч бир қурилмасига тарқатмай турмоқчи.

Аллақачон «жанозаси ўқилган» Windows 7 тизимини Microsoft иккинчи марта бепул янгилаяпти!

Маълум бўлишича, корпорация Windows 7 фойдаланувчиларига ҳам Windows 10 тизимида мавжуд имкониятни тақдим этишга қарор қилган.

16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Xiaomi компанияси MIUI 12 график қобиғи асосида янги прошивкаларнинг бета-версиялари энди тақдим этилмайдиган смартфон моделлари рўйхатини эълон қилди.

Шу ойдаёқ EMUI 10.1’гача янгиланувчи глобал Huawei ва Honor смартфон ҳамда планшетларининг расмий рўйхати

Бу ерда гап компаниянинг хитойча эмас, балки айнан глобал версиядаги смартфонларига келадиган янгиланишлар ҳақида кетяпти. Honor брендига мансуб моделларда бу Magic UI 3.1 график қобиқ талқини бўлади.

Xiaomi иккита смартфонига барқарор MIUI 12, яна бирига эса аллақачон MIUI 12.0.1 прошивкасини тарқатяпти!

Учаала смартфондаги барқарор MIUI 12 график қобиғининг асосида ҳали Android 10 операцион тизим талқини ётади. Энг янги – Android 11 тизими базасидаги MIUI 12 график қобиғи эса куздагина чиқа бошлайди.

Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

MIUI 12’даги энг инновацион янгиликлар – янгича камера иловаси, суперобойлар ва анимацияли белгилардир. Ушбу имкониятларга эга бўлувчи Xiaomi, Redmi ва POCOPHONE моделлари рўйхатлари билан танишинг.

Икки йиллик Samsung смартфонларига ҳам Galaxy S20 имкониятлари қўшилди!

Ниҳоят, жанубий кореялик техногигант ўз ваъдасида турди ва уларга янги прошивка тарқата бошлади. Ушбу апдейт ҳажми тахминан 1,1 гигабайтга тенг бўлиб, «ҳаво орқали» босқичма-босқич тарқатилмоқда.

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

Янгиланганидан сўнг юзага келган муаммоларнинг ечимини топа олмасдан, фойдаланувчилар ўз смартфонларининг прошивкаларини Android 10’га қайтаришяпти.

Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?

Android 11 операцион тизимининг биринчи бета-талқинини кузатиб, ундаги айрим функциялар асосий рақобатчи – iOS тизимидан ўзлаштирилганини пайқаш мумкин. Қуйида шулардан асосийларини келтириб ўтамиз...

Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Энди эса Samsung‘нинг бу борадаги расмий хабарини ва апдейт келишининг аниқ вақтларини кутиш қолди, холос.

Xiaomi шу кунларда Android 11’гача янгиланувчи смартфонларини расман айтди

Google куни кечагина Android 11 Beta 1 версиясини саккизта смартфон учун тарқата бошлаганди. Xiaomi эса мазкур апдейт яқин орада ўзининг қайси моделларига етиб келишини маълум қилди.

Xiaomi яна тўрт хил смартфон эгаларини глобал MIUI 12’ни ўрнатиб олишга чақиряпти!

Ушбу смартфонлар эгалари MIUI 12 Pilot Testing дастурида иштирок этиш учун 16 июнгача тегишли шаклни тўлдиришлари ва Telegram’даги Mi Community Official гуруҳига қўшилишлари лозим.

Android 11’нинг илк бета-талқини саккизта смартфонга расман тақдим этилди!

Булар – Android 11 Beta 1 операцион тизим талқинигача расман янгиланадиган гаджетлардир. Тез орада дастурчилар унинг асосида бошқа смартфонлар учун ҳам норасмий прошивкалар тайёрлашса керак.

Samsung икки йиллик смартфонлари эгалари учун хушхабар эълон қилди

Samsung Members форуми модераторларидан бирининг сўзларига қараганда, ушбу учта русумдаги эски флагманлар учун янги дастурий таъминот тайёр ва мана шу ойнинг ўртасиданоқ тарқатила бошлайди!

Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

Агарда сиз ўз навбатингизни кутишни истамасангиз, у ҳолда хабарда келтирилган ҳавола орқали ўтиб, смартфонингиз русумига кўра унинг прошивкасини юклаб олишингиз ва қўлда ўрнатишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш