Mobiuz абонентлари ва унга уланмоқчи бўлганлар учун иккита хушхабар бор

Мегабайт, SMS ва дақиқалар нархи атиги 8 сўмлик тарифга уланиш муддати узайтирилди. Бундан ташқари, бутун Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа, 1000 SMS ва 5000 мегабайт берилувчи янги тариф жорий этилди.

Янги акция: 14 мартгача «Хушомад қилинг!» ва iPhone 11 ютиб олинг!

«Xushomad qiling!» танлови 2021 йил 14 мартга қадар бўлиб ўтади, ғолиб эса 16 март куни, тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Имкониятни бой берманг!

Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

Хабардаги операторларнинг изоҳлари ҳам келтирилган; инфографик видеода эса уларнинг 2006 йилнинг охиридан буён Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги улушлари ва ўринлари яққол акс эттирилган.

Уяли алоқа оператори абонент тўловисиз «Барча учун овозли почта» тақдим этди!

Ёқимли жиҳати – «Barcha uchun ovozli pochta» хизмати абонент тўловисиз тадқим этилади. Унда хабарни тинглаш ва шахсий саломлашишни ёзиб олиш ҳам нархланмайди.

Мобил оператор янги хизмат ва 100 фоизгача чегирма эълон қилди!

Бу акция фақат саккизта тариф режаларига уланишда амал қилади. Лекин чегирмалар шунга арзийди – иккита тоифадаги чиройли рақамларни БУТКУЛ БЕПУЛ олиш имкони мавжуд.

Энди бошқа тариф режасига ўтганда дақиқа, SMS ва мегабайтларингиз куймайди!

30 октябрдан шу тариф режаларига ўтилганда, аввалги тариф режасига киритилган дақиқа, SMS ва мегабайтлар кейинги даврга ўтказилади ҳамда жорий тариф режасига киритилган тўпламлар билан қўшилади!

Бу оператор яна бирйўла иккита хушхабар тарқатди!

Куни кечагина биз уяли алоқа операторининг иккита – янги тариф режаси ҳақидаги ва акция хусусидаги хабарларини эълон қилган эдик. Лекин ўз абонентларини хурсанд қилишдан тўхтамаяпти!

Яна бир оператордан иккита хушхабар: янги тариф режаси ва акция!

Ушбу алоқа оператори яқинда ойига 20 минг мегабайтлик тариф режасини чиқарган эди. 30 сентябрь куни эса у ўз абонентлари учун бирданига иккита ёқимли хабарни эълон қилди.

Интернет-тўпламларни 30 сентябргача 2 баравар арзон олишингиз мумкин!

Операторнинг расмий хабарига кўра, 2020 йилнинг 30 сентябрь санасигача 2000 ва 3000 мегабайтлик тўпламларни 30 кунга 50% чегирма билан харид қилиш имкони мавжуд.

Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

Ушбу янги тариф режаси Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига мўлжалланган.

«MEGAbaytlar +25%» акциясининг муддати яна узайтирилди!

Мазкур акция доирасида интернет-тўпламга киритилган трафик ҳажмининг чорак қисмича миқдорда бонус трафик берилади ва у 30 кун муддатга тақдим этилади.

«Talaba» тариф режасини қарши олинг!

Ушбу тариф режаси Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига мўлжалланган. Унга бошқа тарифдан ўтиб бўлмайди, фақат янгидан уланиш мумкин.

25 фоиз мегабайт қўшиб бериладиган акция муддати 6 сентябргача узайтирилди!

Энди абонентлар аввал белгиланганидек 6 августгача эмас, балки яна бир ой – 6 сентябргача ушбу акциядан фойдаланишлари мумкин. Тўпламга киритилган трафик ҳажми 30 кун муддатга тақдим этилади.

31 июлгача интернет-тўпламларни ярим нархида олинг!

2020 йилнинг 21 июль санасидан 31 июль санасигача 2000 ва 3000 мегабайтлик тўпламларни 30 кунга 50% чегирма билан харид қилиш мумкин!

«1+1 (дақиқалар + SMS)» акцияси: SMS-тўпламни совғага олинг!

Харид қилинган ўша тўпламдаги дақиқалар миқдоридаги SMS-тўплам ҳам акция доирасида, бонус тарзида тақдим этилади. Мазкур тўплам фаоллаштирилган кундан бошлаб 30 кун давомида амал қилади.

«Omad Plus» тариф режаси чиқди, лекин биттагина шаҳар аҳолиси учун!

Янги тариф режасида ойига атиги 12 000 сўм эвазига 50 МБ, 400 дақиқа ва 50 SMS тақдим этилади! Шунингдек, мазкур тарифда абонент тўловини ҳар кунлик ечиб олишга ўтиш имконияти ҳам мавжуд.

«МЕГАбайтлар + 25%» аксияси – энди янада кўпроқ интернет!

Интернет-тўпламга БОНУС тариқасида ўша тўпламдаги мегабайтлар ҳажмининг 25 фоизи миқдорида қўшимча трафикка эга бўлиш мумкин! Аксия муддати чекланган – вақтида фойдаланиб қолинг!

Интернетдан фаол фойдаланасизми? «GAP yo‘q» тариф режаси!

«GAP yo‘q» тариф режасида ойлик абонент тўлови 35 000 сўм бўлиб, шунинг эвазига 8000 мегабайт ҳажмида трафик берилади. Унда абонент тўловини ҳар кунлик ечиб олишга ўтиш имконияти ҳам мавжуд!

Интернет-тўпламларни 30 июнгача икки баравар арзонга олинг!

30 июнь санасигача 16 500 сўм эвазига 2000 МБ ва 22 500 сўм эвазига 3000 МБ ҳажмли интернет-тўплам олиш имкони мавжуд. Тўпламлар сони чекланмаган, улар фақат жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

Mobiuz чиройли рақамларни арзонлаштирди

Эндиликда маълум бир турдаги тариф режаларидан бирига уланилганида, Silver Light ва Silver тоифаларидаги чиройли рақамлар арзонроқ бўлади. Тариф режаси қанча катта бўлса, рақам шунча арзонроқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш